Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Сурая Зарифовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда бепуштликни даволаш ва хомиладорлик натижаларининг самарадорлигини оширишда ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда эмбрионларни танлашга комплекс ёндашув», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология; 14.00.02-Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib508.
Илмий маслаҳатчилар: Расул-Заде Юлдуз Гулямовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шурыгина Оксана Викторовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Локшин Вячеслав Нотанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Павлов Алексей Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозон федерал университети.
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёрдамчи репродуктив технологиялар натижаларини яхшилаш ва ҳомиладорлик натижаларини оптималлаштириш учун янги ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурларининг эмбриологик босқичида эмбрионларнинг сифатини баҳолашнинг ўзгартирилган тизими ишлаб чиқилган, эмбрионни бачадон бўшлиғига кейинги кўчириб ўтказиш ва криоконсервациялаш учун мукаммал ва сифатли эмбрионларни селекциялаш ва танлашда унинг афзаллиги исботланган;
ЁРТнинг эмбриологик босқичида эмбрионни танлаш учун стандарт култивация ва вақт ўтиши билан технология/видеокузатуви натижаларининг қиёсий таҳлили ўтказилган ва видеомониторинг орқали эрта прогнозлаш асосида имплантация салоҳияти юқори бўлган эмбрионни аниқлаш имкони исботланган;  
кўп сонли ҳомиладорлик хавфини камайтириш мақсадида битта сифатли эмбрионни танлаб кўчириб ўтказишда, эмбрионларни морфологик, морфокинетик ва молекуляр-генетик кўрсаткичлар бўйича комплекс баҳолашнинг ўрни исботланган;
ЁРТ дастурининг преконцепцион босқичида анеуплодиянинг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилган;
эмбрионнинг ривожланиш босқичи, унинг омон қолиш даражаси ва клиник кўрсаткичлари орасида тўғри корреляцион алоқа аниқланди, суюқ азот билан воситали алоқага нисбатан тўғридан тўғри алоқасида, эмбрионларни музлатиш муолажасининг клиник самарадорлиги исботланган.
олинган натижалар асосида ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурлари самарадорлигини ошириш мақсадида эмбрион селекцияси бўйича махсус тавсиялар  ва эмбрионларни танлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 6 декабрдаги 03/135-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 27 ноябрдаги 03/2556-сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурларининг эмбриологик босқичида эмбрионларнинг сифатини баҳолашнинг ўзгартирилган тизими ишлаб чиқилган, эмбрионни бачадон бўшлиғига кейинги кўчириб ўтказиш ва криоконсервациялаш учун мукаммал ва сифатли эмбрионларни селекциялаш ва танлашда унинг афзаллиги исботланган ва Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20- сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ қилинган. Россиянинг Самара Давлат тиббиёт  институти, гистология ва эмбриология кафедрасида  ўқув курсларига татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларни амалиётга жорий қилиш ЁРТ эмбриологик босқичида эмбрионни танлашнинг замонавий усулларини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали ёрдамчи репродуктив технологияларнинг мавжуд дастурлари самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЭКУ дастурида олинган эмбрионларнинг ривожланиш кўрсаткичларининг қиёсий хусусиятлари ва битта энг яхши эмбрионнинг ўтказилиши шуни кўрсатдики, ультратовуш ёрдамида хомилалик тухум сифатида аниқланган барча эмбрионлар юрак уриши билан имплантациясини тасдиқланди. Такрорий ЭКУ муолажасига бўлган эҳтиёжни 25% га камайтирган, ўз навбатида бир аёлга ўтказиладиган ЭКУ муолажаси 23000000 сўмни ташкил этса, ишлаб чиқилган усул асосида 5750000 сўмга сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: эмбрионларни селекциялаш ва сифатини баҳолашнинг тадбиқ этилган тизим асосида эмбрионни бачадон бўшлиғига кейинги кўчириб ўтказиш ва криоконсервациялашнинг 1 цикли учун 5750000 сум маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: эмбрионни танлаш учун стандарт культивация ва вақт ўтиши билан видеокузатуви натижаларининг қиёсий таҳлили ўтказилди ва видео мониторинг орқали эрта прогнозлаш асосида имплантация салоҳияти юқори бўлган эмбрионни аниқлаш имкони исботланди. (Видеокузатув эмбриоскопияни ўтказиш бир бемор учун 2000000 сўмни ташкил қилади). Видеокузатувли эмбриоскопияни Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20-сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЭКУ гуруҳида вақт ўтиши билан видеокузатув технологиясининг салбий таъсири эмбрионга йўқлиги исботланди, бу ташқи муҳитнинг эмбрионни етиштиришга таъсирини минималлаштирди. Шунингдек, назорат гуруҳига нисбатан видеокузатувли гуруҳда хомиладорлик натижалари, хомиладорлик тести ва ультратовуш (37%) ва (34%), (43%) ва (36%) ўртасидаги минимал фарқ натижалари етиштириш учун танланган эмбрионларнинг юқори сифатини кўрсатди. Эмбрионларнинг юқори сифати, ўз навбатида ҳомиладорликни ривожланмаслиги фоизининг камайишини таъминлайди. Асосий ва назорат гуруҳларида уларнинг самарадорлиги нисбатини таҳлил қилиш йўли билан ҳисоблаб чиқилганда, видеокузатув технологияси ҳомиладорликнинг хомила тушишини камайтирди, бу эса такрорий ЭКУга бўлган эҳтиёжни 3 баробар камайишига ва ўтказиладиган 1 цикл  муолажа учун  10 000000 млн сўм маблағларини тежаш имконини берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЁРТ дастури ўтказилган беморларда 1 цикл учун 10 000000 сўмга сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: тавсия этилган технология бир нафар аёл ҳисобига 10 000000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: кўп сонли ҳомиладорлик асоратлари хавфини (хомиланинг муддатига етмай туғилиши, фетоплацентар етишмовчилиги, ҳомила гипотрофияси, сурункали гипоксия, ҳомила тана вазнининг етишмаслиги, туғма нуқсонларни учраши ва чақалоқларда ўлим ҳолатини) камайтириш мақсадида битта сифатли эмбрионни танлаб кўчириб ўтказишда, эмбрионларни морфологик, морфокинетик ва молекуляр-генетик кўрсаткичлар бўйича комплекси Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20-сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: видеокузатув ёрдамида  танланган  эмбрионлар гуруҳида кўп хомиладорликни 1,7 бароварга камайишига, хомила бўлиш (ХБФ), имплантация (ИФ) кўрсаткичлари фоизларини  кўтарилишига ва битта энг яхши эмбрионни танлаш имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўп сонли ҳомиладорлик хавфини камайтириш мақсадида битта сифатли эмбрионни танлаб кўчириб ўтказиш хомиладорликда юз берадиган асоратларни камайтиради ва қайта ЭКУ амалиётини ўтказиш учун сарфланадиган 23 000 000 сўм сарф харажатларни тежашга имкон берган. Хулоса: аёлларда кўп сонли ҳомиладорлик хавфини ва асоратларини  камайтириш мақсадида битта сифатли эмбрионни танлаб кўчириб ўтказиш ва қайта ЭКУ амалиётини бажарилмаслик ҳисобига 23 000 000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик : беморларнинг кариотиплари мақоми ва ёшига қараб эмбрионларни молекуляр-генетик тадқиқ қилиш зарурати аниқланган, ЁРТ дастурининг преконцепцион босқичида анеуплодиянинг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилган ва Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20- сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18- сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳар қандай бепуштлик ҳолати бўлган жуфтликда соғлом бола туғилиши жуда кўп омилларга боғлиқ, аммо асосийларидан бири эмбрионнинг генотипи бўлиб, у омон қолиш ва ривожланиш имкониятини белгилайди. Предимплантацион генетик текширув кариотипида рақамли ёки структуравий аномалиялари бўлган жуфтликларда ўта зарурдир, салбий  генетик скрининг натижалари мавжуд (88,6% хромосома аномалиялари туфайли) жуфтликларда эмбрионларни бачадон ичига ўтказилмайди. Эмбрионларнинг молекуляр-генетик сифатини аниқлаш хомиланинг эрта тушиши ва аномал хромосомалар тўпламига эга болалар туғилиши хавфини олдини олади. Эмбрионларнинг молекуляр-генетик сифатини аниқлаш қобилияти ЭКУ циклининг муваффақиятини белгилайди ва шахсий ёндашув асосида қўллаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: предимплантацион генетик текширув генетик аномалиялари мавжуд эмбрионларни эрта ташхислаш имконини берди ва генетик хасталиклари мавжуд болаларнинг туғилишини олдини олиш имконини яратди. Генетик аномалиялар билан туғилган болалар қонун билан белгиланган давлатимиз томонидан тиббий ва ижтимоий ҳимояга олинган ва ойлик нафақа шаклида муайян мажбуриятларни амалга оширади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.12.2017 йилдаги ПҚ-3440-сон) ва хромосом аномалиялари бўлган болаларнинг индивидуал хусусиятларига қараб давлат харажатларини ойига 535000 сўмдан (минимал тўлов) 5000000 сўмгача давлат бюджетидан таъминлайди (бир болага 1 йилда 6420000 сўмдан 60 000 000 сўмгача). Предимплантацион генетик текширув генетик хасталиклари мавжуд болаларнинг туғилишини олдини олади ва давлат бюджетидан сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: предимплантацион генетик текширув                                         генетик хасталиклари мавжуд болаларнинг туғилишини олдини олади ва давлат бюджетидан ойига 535000 сўмдан (минимал тўлов) 5000000 сўмгача сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: криоконсервацияланган эмбрионларни эритилгандан кейин ривожланиш босқичида, унинг омон қолиш даражаси ва клиник кўрсаткичлари орасида тўғри корреляцион алоқа аниқланган, суюқ азот билан воситали алоқага (ёпиқ ташувчи) нисбатан, тўғридан тўғри алоқасида (очиқ ташувчи) эмбрионларни музлатиш муолажасининг клиник самарадорлиги исботланган, криоконсервацияланган эмбрионларни кўчириб ўтказиш пайтида ҳомиладорликнинг фоизи криоконсервацияланган пайтидаги эмбрион ривожланиш босқичига боғлиқлиги аниқланган. Очиқ ташувчили эмбрионларни музлатиш усули Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20-сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витрификация муолажаси тухумдонлар гиперстимуляцияси ривожланишининг олдини олиш учун, бачадоннинг “ингичка” эндометрий синдроми ва предимплантацион генетик текширув ўтказиш мақсадида амалга оширилади. ЭКУ даврида бир ёки ундан ортик эмбрионлар хосил бўлиш эҳтимоли мавжуд, уларни заҳира ва вақт ўтиши билан кейинги муолажалар мақсадида фойдаланиш сифатида криоконсервация усули билан сақлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витрификация ва эмбрионларни сақлаш муолажаси 1 йилга 2000000 сўм харажтни ташкил қилади. Эмбрион имплантацияси мувофақиятли бўлмаса ёки хомила тушиб қолса, ёки генетик текширувда эмбрион анеуплодияси булса қайта ЭКУ муолажаси қилинмайди ва музлатилган эмбрионлардан фойдаланилади. Қайта ЭКУ амалиётини ўтказиш учун сарфланадиган харажат 23000000 сўмни ташкил қилади заҳирадаги қайта эмбрион трансфери 5000000 сўмга тўғри келади ва эмбрион 17000000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса:. витрификация муолажаси заҳирадаги қайта эмбрион трансферини амалга оширишда 1 муолажага 17000000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган.
олтинчи илмий янгилик: ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурлари самарадорлигини ошириш мақсадида эмбрион селекцияси бўйича махсус тавсиялар ишлаб чиқилди ва натижаларни яхшилаш мақсадида ЁРТ дастурларида кўчириб ўтказиш пайтида эмбрионларни танлаш алгоритми ишлаб чиқилган ва Тошкент «IVFTASH» экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) клиникаси, хамда  Россия «Мать и дитя» хусусий клиникаларида 25.08.2023 йилдаги 20-сонли ва 25.08.2023 йилдаги 18-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳар қандай бепуштлик ҳолати бўлган жуфтликда соғлом бола туғилиши жуда кўп омилларга боғлиқ, аммо асосийларидан бири эмбрионнинг генотипи бўлиб, у омон қолиш ва ривожланиш имкониятини белгилайди. ЁРТ дастурларида кўчириб ўтказиш пайтида эмбрионларни танлаш алгоритми шахсий ёндашув ва ЭКУ циклининг муваффақиятли ўтказилиши имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЁРТ дастурларида кўчириб ўтказиш пайтида эмбрионларни танлаш алгоритми ЭКУ  муолажасини муваффақиятли ўтказилиши, ЁРТ дастурининг самарадорлигини ошириш ва тайм-лапс микроскопия ёрдамида эмбрион етиштиришни мониторингини ўтказиш натижасида асоратлар ривожланиш хавфини камайтиради ва муолажа самарадорлигини ошириш имкони хисобига  
қайта ЭКУ амалиётини ўтказиш учун сарфланадиган 23 000 000 сўм сарф харажатларни тежашга имкон берган. Хулоса: аёлларда кўп сонли ҳомиладорлик хавфини ва асоратларини  камайтириш мақсадида битта сифатли эмбрионни танлаб кўчириб ўтказиш ва қайта ЭКУ амалиётини бажарилмаслик ҳисобига 23 000 000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish