Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Аловиддин Очиловичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушоқ-эластик муҳитдаги эллиптик цилиндрга гармоник тўлқинлар таъсирининг хусусиятлари” (Феатурес оф тҳе аcтион оф ҳармониc wавес он ан эллиптиcал cйлиндер ин а висcоеластиc медиум), 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисослиги бўйича  (физика-математика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/FM 755
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович  физика-математика фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович физика-математика фанлари доктори,  рофессор; Мирзаев Иброхим физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовушоқ-эластик муҳитда жойлашган, кўндаланг кесими  эллипсдан иборат  бўлган, цилиндрик қувурларга гармоник тўлқинлар   таъсирида ҳосил бўлган  кучланиш-деформасия  ҳолатини  ўрганиш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш, сонли натижалар олиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовушоқ-эластик муҳитда жойлашган кўндаланг кесими эллипс бўлган цилиндрик жисмларга бўйлама ва кўндаланг  тўлқинларнинг таъсири масалаларини материалларни қовушоқлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қовушқоқ-эластиклик назариясининг ламе тенгламалари асосида  математик қўйилиши, махсус функсияларга асосланган йечиш услубиёти ва Гаусс, Мюллер  ҳамда Лаплас усулларига асосланиб  алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушоқ-эластик муҳитда жойлашган, кўндаланг кесими  эллипс бўлган, цилиндрик жисмларнинг хос тебранишлари масаласини тўлқиннинг сўниш назариясига асосланиб, материалнинг қовушоқлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик қўйилиши, йечиш методикаси ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
муҳит ва эллиптик цилиндрга  динамик юкланиш таъсирида муҳитда ва эллиптик цилиндрда ҳосил бўладиган кучланишларни эллипснинг катта ўқини узайтириш ҳисобига доиравий кўндаланг кесимли цилиндрнинг кучланишларига нисбатан 15% гача камайтириш имконини бериши аниқланган;
муҳит қовушқолик ядросини амплитуда қийматининг чизиқли ошишига, камайиши эса энергия диссипацияси коеффициентининг камайишига олиб келиши Мюллер ва Гаус усуллари асосида топилган;
қовушоқ-эластик муҳитдаги эллиптик кўндаланг кесимли цилиндрик жисмнинг комплекс частотасининг қиймати, эластик муҳитдаги частотанинг қийматидан 10% гача кам бўлиши Мюллер ва Гаус усуллари асосида топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Тадқиқотдаги динамик кучлар таъсирида эластик ва қовушоқ-эластик муҳитда жойлашган деформацияланувчан эллиптик  жисмнинг динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари, тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
эллиптик координаталар системасида олинган интегро-дифференциал тенгламалардан комплекс коеффициентли дифференциал тенглама олиш методикасидан ва даврий ташқи кучлар таъсирида олинган аналитик ечимларни классик ядролар учун олинган ечимлар билан солиштирма баҳо бериш учун Урганч давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-04(05) “Спектрал усулни матрицавий ночизиқли эволюсион тенгламаларни ечишда тадбиқлари, юрак-қон томир тизимининг биомеханикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган. (2023-йил, 6-апрелдаги 01-01/14-11/653-сонли маълумотнома). Натижада эластик ҳамда қовушоқ-эластик муҳитда тебранишларнинг амплитудаларига солиштирма баҳолаш имконини берган;
хос сон ва тебраниш формаларни топиш методикасидан Тошкент кимё-технология институти давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини  ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2023-йил, 17-октябрдаги 1/01-2930-сонли маълумотнома) фойдаланилган. Натижада кўндаланг кесими доиравий бўлмаган қувурларнинг  максимал кучланишларни 15% гача камайтириш имконияти бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish