Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Шерзод Исмоилжоновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Давлат ёнғин назорати органлари фаолияти самарадорлигини оширишда илғор рақамлаштирилган технологияларни қўллаш алгоритмлари”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ва 05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари ихтисосликлари туташлигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т995.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори профессор, Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ва Тошкент Давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
А.Ж.Сейтов – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари” кафедраси профессори, техника фанлари доктори;
Н.Я.Махкамов – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра профессори, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялар университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда хавф-хатарни идентификация қилувчи рақамлаштирилган технологиялар учун  таниб олиш алгоритми ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёнғин хавфининг белгиланган чегаравий кўрсаткич қийматлари ёрдамида назорат қилувчи, белгиланган ҳудудда ёнғин-портлаш хавфи юзага келаётганлигини масъул ходимларга узлюксиз хабар бериб борувчи ва зарур бўлганда дастлабки хавфсизлик чораларни кўриш бўйича рақамли ахборотларни тақдим қилишнинг  конструктив модели ва оптимал вариантлари аниқланган;
ёнғин-портлаш хавфини олдини олишга кўмаклашувчи рақамлаштирилган тизим таркибидаги модул вақт катта ҳажмдаги маълумотларни интеллектуал таҳлил қилувчи алгоритмлар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи таянч объектларнинг ёнғин-портлаш хавфи юзага келиши бўйича тезкор ахборотларни узатувчи рақамли технологиянинг конструктив модели ишлаб чиқилган;
давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини рақамлаштириш билан боғлиқ муаммолар комплекс таҳлил қилинган ва муаммонинг ечими сифатида замонавий автоматлаштирилган тизимларни қўллаш орқали ахборот моделларини шакллантиришда вужудга келаётган аномал қийматларга дастлабки ишлов бериш усуллари такомиллаштирилган.
Ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган вазиятдан келиб чиқилган ҳолда вужудга келган ахборот моделини баҳоловчи ва самарали фойдаланишни таъминловчи мослашувчан функсионал модул ишлаб чиқилиши эвазига, таклиф қилинаётган мослашувчан функсионал модул ва таниб олиш алгоритми соҳа мутахассисларини хизмат фаолиятини 10-12 % гача яхши мумкинлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат ёнғин назорати органлари фаолияти самарадорлигини оширишда илғор рақамлаштирилган технологияларни қўллаш алгоритмлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ишлаб чиқилган “Ёнғин тўғрисидаги маълумотларни регрессия тўғри чизиқ тенгламаси ёрдамида башоратлаш”  дастурий мажмуа Тошкент шаҳар ФВБнинг Чилонзор тумани ёнғин-қутқарув бўлимига жорий этилган (Тошкент шаҳар ФВБнинг Чилонзор тумани ёнғин-қутқарув бўлими бошлиғи томонидан 2023 йил 5 январда тасдиқланган далолатномаси). Натижада соҳа мутахассисларининг иш унумдорлиги оширишга нисбатан 10-12% га ошган ва маскан ҳолатини баҳолаш учун сарфланадиган вақтни 12-15% га тежаш имконини берган.
“Ёнғин хавфсизлиги бўйича ис газидан заҳарланиш ҳолатлари маълумотлар  базаси” деб номланувчи маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармасида (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси 2023 йил 23 январ 4/17-201 маълумотнамаси) жорий қилиниши маскан ҳолати бўйича ҳисоботларни тайёрлаш учун сарфланадиган вақтни 12-15% га тежаш билан ходимлар иш сифатини яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish