Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Сардор Ахматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий хавфсизликнинг институтсионал асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2858
Илмий раҳбар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03.30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абулқосимов Мурод Хасанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш институтсионал асосларини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асосларини тадқиқ қилиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий хавфсизлик муносабатларининг институтсионал асослари” тушунчаси барқарор, самарали иқтисодий ривожланишни таъминлаш механизмларининг тузилишини ва давлат бошқарувига иқтисодий муносабатлар иштирокчиларининг ҳар бирининг манфаатларини мувозанатлаш тамойилларини жорий этишни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ расмий ва норасмий институтлар (нормалар ва қоидалар, ташкилотлар, муассасалар) ўз ҳиссасини қўшадиган тўплам нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “шахснинг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчаси шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун тегишли шарт-шароитларнинг мавжудлиги, инсон манфаатлари ва эҳтиёжлари қондирилишининг турли хавф-хатар ва таҳдидлардан ҳимояланганлиги, ижтимоий барқарорлик, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан эркин фойдалана олиш имкониятларининг таъмин этилиши, фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини кафолатланганлигини намоён этувчи аҳолининг даромадлари ва мулкий салоҳияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши (УДҚ/ЯИМ), давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг, давлат бюджети даромадларидаги улуши (УХ/БД) ўртасидаги нисбатнинг оптимал даражаси (УДҚ/ЯИМ/УХ/БД=36,4:7,9) да иқтисодий хавфсизликка таҳдиднинг минимал даражаси (79%) ни таъминлаш асосланган;
Ўзбекистонда макроиқтисодий параметрларнинг ўзгариши ҳамда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделни ишлаб чиқиш асосида иқтисодий хавфсизликнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий хавфсизликни институтсионал асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий хавфсизлик муносабатларининг институтсионал асослари” тушунчасини барқарор, самарали иқтисодий ривожланишни таъминлаш механизмларининг тузилишини ва давлат бошқарувига иқтисодий муносабатлар иштирокчиларининг ҳар бирининг манфаатларини мувозанатлаш тамойилларини жорий этишни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ расмий ва норасмий институтлар (нормалар ва қоидалар, ташкилотлар, муассасалар) ўз ҳиссасини қўшадиган тўплам нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий хавфсизлик” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий хавфсизлик муносабатларининг институтсионал асослари тушунчаси юзасидан кенгроқ назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра “шахснинг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасини шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун тегишли шарт-шароитларнинг мавжудлиги, инсон манфаатлари ва эҳтиёжлари қондирилишининг турли хавф-хатар ва таҳдидлардан ҳимояланганлиги, ижтимоий барқарорлик, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан эркин фойдалана олиш имкониятларининг таъмин этилиши, фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини кафолатланганлигини намоён этувчи аҳолининг даромадлари ва мулкий салоҳияти жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий хавфсизлик” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда шахснинг иқтисодий хавфсизлиги тушунчаси юзасидан кенгроқ назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши (УДҚ/ЯИМ), давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг, давлат бюджети даромадларидаги улуши (УХ/БД) ўртасидаги нисбатнинг оптимал даражаси (УДҚ/ЯИМ/УХ/БД=36,4:7,9) да иқтисодий хавфсизликка таҳдиднинг минимал даражаси (79%) ни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 13 октябрдаги 66-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши ҳамда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг, давлат бюджети даромадларидаги улуши ўртасидаги нисбатнинг оптимал даражаси таъминлаш орқали иқтисодий хавфсизликка таҳдиднинг минимал даражасига эришиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда макроиқтисодий параметрларнинг ўзгариши ҳамда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделни ишлаб чиқиш асосида иқтисодий хавфсизликнинг 2027 йилга қадар аниқланган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 13 октябрдаги 66-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макродаражада иқтисодий, инвестицион ўсиш, инфляция, ишсизликни иқтисодиётга бўлган тахдид даражасини камайтириш каби кўрсаткичларнинг аниқлиги ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish