Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдутурапова Дилдора Фарходжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни истиқболли ривожлантиришда суғурта муносабатларини такомиллаштириш», «08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Iqt3241.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Азимов Рустам Содиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни истиқболли ривожлантиришда суғурта муносабатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта компаниялари умумий молиявий барқарорлик ҳолатини таъминлашнинг имконият ва йўналишларни очиб берувчи мулкий, молиявий, рентабеллик ва активлардан фойдаланиш юзасидан хусусий кўрсаткичларнинг “алмашиниб турувчи устуворлиги” тамойилига асосланган услубни қўллаш орқали суғурта муносабатларини такомиллаштириш асосланган;
суғурта муносабатларида рискларни баҳолаш учун эҳтимоллик ва таъсир матрицаси асосида суғурта компаниялари томонидан мақбул ҳисобланган риск даражасини ифодаловчи рискни қабул қилиш мезонларини ишлаб чиқишда рискни оптимал бошқаришнинг 0 ≤ 0,25 чегарасида “рискни қабул қилиш”, 0,26 ≤ 0,5 чегарасида “рискни ўтказиш”, 0,51 ≤ 0,75 чегарасида “рискни юмшатиш”, 0,75 ≤ 1,0 чегарасида “рискдан қочиш” стратегияларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
"Алском суғурта компанияси" АЖ суғурта компанияларининг рақобатбардошлик стратегиясини ишлаб чиқиш алгоритми суғурта бозорида рақобат муҳитини таъминлашдаги ахборот, таҳлил ва бошқарув жараёнларини ўзини ўзи тартибловчи мустақил майдонлар кўринишида шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда суғурта муносабатлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар корреляциясини ифодаловчи эконометрик модел асосида тармоқ соф фойдаси ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни истиқболли ривожлантиришда суғурта муносабатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
суғурта компаниялари умумий молиявий барқарорлик ҳолатини таъминлашнинг имконият ва ёʼналишларни очиб берувчи мулкий, молиявий, рентабеллик ва активлардан фойдаланиш юзасидан хусусий кўрсаткичларнинг “алмашиниб турувчи устуворлиги” тамойилига асосланган услубни қўллаш орқали суғурта муносабатларини такомиллаштириш таклифи «Алском суғурта компанияси» АЖнинг хизмат кўрсатиш фаолиятига жорий («Алском суғурта компанияси» АЖнинг 2023-йил 23-мартдаги 03-438-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг умумий барқарорлик холати кўрсаткичи 2023-йилда 0,24 пунктга ошириш мақсадга мувофиқлиги белгиланган;
суғурта муносабатларида рискларни баҳолаш учун эҳтимоллик ва таъсир матрицаси асосида суғурта компаниялари томонидан мақбул ҳисобланган риск даражасини ифодаловчи рискни қабул қилиш мезонларини ишлаб чиқишда рискни оптимал бошқаришнинг 0 ≤ 0,25 чегарасида “рискни қабул қилиш”, 0,26 ≤ 0,5 чегарасида “рискни ўтказиш”, 0,51 ≤ 0,75 чегарасида “рискни юмшатиш”, 0,75 ≤ 1,0 чегарасида “рискдан қочиш” стратегияларини қўллаш таклифи «Алском суғурта компанияси» АЖнинг хизмат кўрсатиш фаолиятига жорий қилинган («Алском суғурта компанияси» АЖнинг 2023-йил 23-мартдаги 03-438-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада рискларни бошқариш тизимининг тартибга тушишида муайян даражада хизмат қилган;
«Алском суғурта компанияси» АЖнинг рақобатбардошлик стратегиясини ишлаб чиқиш алгоритмини суғурта бозорида рақобат муҳитини таъминлашдаги ахборот, таҳлил ва бошқарув жараёнларини ўзини ўзи тартибловчи мустақил майдонлар кўринишида шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи «Алском суғурта компанияси» АЖнинг иқтисодий таҳлил бўлимида фойдаланилган («Алском суғурта компанияси» АЖнинг 2023-йил 23-мартдаги 03-438-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашда 0,5 баллик тизимга эришиш мақсадга мувофиқлиги асосланган ва 2022-йилда маҳсулот сотишдан тушган соф тушум ҳажми 85,3 млрд. сўмга ортган;
Оʼзбекистонда суғурта муносабатлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар корреляциясини ифодаловчи эконометрик модел асосида тармоқ соф фойдаси ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан «Алском суғурта компанияси» АЖнинг иқтисодий таҳлил бўлимида фойдаланилган («Алском суғурта компанияси» АЖнинг 2023-йил 23-мартдаги 03-438-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг хизматлар кўрсатишдан тушган соф фойда ҳажми 2030-йилга келиб 2022-йилга нисбатан 1,75 баробарга ошириш мумкинлиги асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish