Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгорова Шахноза Хайридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий ресурсларини бошқариш механизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt1932
Илмий раҳбар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар   университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карлибаева Рая Ходжибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга мазкур лойиҳалар доирасида янги харид қилинган ускуналар қийматининг белгиланган миқдорида Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидиялаш орқали мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати маҳсулотларининг аҳамиятли қисмини экспорт қилган корхоналарга уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳамда кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизларни кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи асосланган;
пахта ип-калаваси экспортидан ундирилган йиғимларнинг 5%и миқдорида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига тушадиган маблағлар ҳисобидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати маҳсулотларининг экспортолди ва экспорти билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга мазкур лойиҳалар доирасида янги харид қилинган ускуналар қийматининг белгиланган миқдорида Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан субсидиялаш орқали мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-53-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 апрелдаги 15-41321-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йил давомида Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан республикада фаолият олиб бораётган 53 та тўқимачилик корхоналарига жами 741 млн сўм субсидия ажратиш имкони яратилган;тўқимачилик саноати маҳсулотларининг аҳамиятли қисмини экспорт қилган корхоналарга уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳамда кечиктириш муддати тугаганидан сўнг, солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизларни кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 93-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 апрелдаги 15-41321-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йил мобайнида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги 17 та корхонада 142 млн сўм миқдоридаги молиявий маблағни корхона фойдасига тежаш имкони яратилган; пахта ип-калаваси экспортидан ундирилган йиғимларнинг 5%и миқдоридаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига тушадиган маблағлар ҳисобидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 93-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 апрелдаги 15-41321-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021-2022 йиллар давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги 9 та тўқимачилик корхоналарининг маҳсулотларини сертификатлаш учун 327,8 млн сўм, кўргазмаларда иштирок этиш ва миллий брендларни яратиш учун 196,5 млн сўм, кадрларни тайёрлаш учун 117,6 млн сўм миқдорида сарфланган маблағлар уюшма томонидан қоплаб бериш имкони яратилган; тўқимачилик саноати маҳсулотларининг экспортолди ва экспорти билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 14 апрелдаги 15-41321-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида 21 та тўқимачилик корхоналарига молиявий ресурслар ажратиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish