Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужаматов Халимжон Эргашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “IoT асосида телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминоти манбаларини автоматлаштирилган мониторинг модел ва алгоритмлари”, 05.04.01 – Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т653
Илмий маслаҳатчи: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад
ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Парсиев Сайдиахад Салиходжаевич, техника фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Азизбек Нодирбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: IoT ва сунъий интеллект асосида телекоммуникация қурилмаларининг гибрид энергия таъминоти манбаларини автоматлаштирилган мониторинг тизими ва башоратлаш модел ҳамда алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминоти манбаларини автоматлаштирилган мониторинги учун бир, икки ва уч фазали токларни магнит оқимларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш асосида иккиламчи кучланиш кўринишдаги сигналга ўзгартирувчи қурилманинг модели яратилган;
автоматлаштирилган мониторинг тизими симсиз сенсор тармоғини рад этмасдан ишлаш эҳтимоллигини Меш топологияси асосида ошириш имконини тақдим этувчи модел ва алгоритм яратилган;
телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминоти манбаларини IoT асосида автоматлаштирилган мониторинг жараёнини амалга оширувчи усул ва архитектура ишлаб чиқилган;
IoT асосида автоматлаштирилган мониторинг жараёнида гибрид энергия таъминоти манбаси сенсорларидан олинган ахборотларни узлюксиз узатиш ва маълумотлар маркази серверига сақлашни таъминловчи алгоритмлар яратилган;
телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминоти манбаларини IoT асосида автоматлаштирилган мониторинг тизимини реал вақт мобайнида ишлаш жараёнини оптималлаштирувчи имитацион модел яратилган;
сунъий интеллект асосида гибрид энергия таъминоти манбаларининг ишлаб чиқарувчи ва телекоммуникация қурилмаларининг истеъмол қилувчи энергиясини башоратлаш аниқлигини оширувчи модел яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
IoT асосида телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминоти манбаларини автоматлаштирилган мониторинг модел ва алгоритмлари бўйича олинган натижалари асосида:
“Токни кучланишга ўзгартиргич” қурилма учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№ИАП 06646 - 2021). Натижада IoT асосида автоматлаштирилган мониторинги бир, икки ва уч фазали токлари ҳосил қилган магнит оқимларининг ўзаро тасирини ҳисобга олиш орқали сенсорнинг сезгирлигини 6 маротагача орттириш имконини берган;
IoT асосида автоматлаштирилган мониторинг тизими симсиз сенсор тармоғини ишга тушириш, охирги қурилмаларини қўшиш ва модуллар орасида маълумотларни узатиш алгоритмлари ҳамда автоматлаштирилган мониторинг тизимини реал вақт давомида ишлаш жараёнини имитацион модели Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази ДУКга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил
23-мартдаги 33-8/1897-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида сенсорлар, микроконтроллер блоки ва IoT асосида телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминотини манбаларини автоматлаштирилган мониторинг тизимини қўллаш орқали энергия таъминоти манбаларига техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация вақтини 7-8 %га қисқартириш имконини берган;
IoT асосида телекоммуникация қурилмалари гибрид энергия таъминотини манбаларини автоматлаштирилган мониторинг тузилмаси, маълумотлар базаси ва уларни тақдим этиш формати ҳамда автоматлаштирилган мониторинг тизимининг Меш топологияли симсиз сенсор тармоғи Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалининг Янгибозор ҳамда Сирдарё филиалининг Гулистон туман телекоммуникациялар боғламаларига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 23-мартдаги 33-8/1897-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ихтирога олинган патент, яратилган қурилма ва ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий таъминотларни амалиётга қўллаш орқали телекоммуникация қурилмалари ишлаш ишончлилиги оширилган ҳамда энергия ва ресурсларни тежашдаги иқтисодий самара йилига 2-3 %ни ташкил этди;
сунъий интеллект асосида гибрид энергия таъминоти манбаларини ишлаб чиқарадиган энергияси ва телекоммуникация қурилмалари истеъмол қувватини башорат қилиш модели ҳамда мониторинг тизими симсиз сенсор тармоғини ишга тушириш, охирги қурилмаларини қўшиш ва модуллар орасида маълумотларни узатиш алгоритмлари Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалининг Янгибозор, Сирдарё филиалининг Гулистон туман телекоммуникациялар боғламаларига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 23-мартдаги 33-8/1897-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида IoT асосида электр энергия истеъмолини мониторинг ва башорат қилиш орқали тизимларининг юқори аниқлиги, қурилмаларни узлюксиз ишлаши таъминланганлиги сабабли самарадорликни 4-5 %га ошириш таъминланди;
гибрид энергия таъминоти манбаларини IoT асосида автоматлаштирилган мониторинг тизимини реал вақт давомида ишлаш жараёнини имитацион модели ва сунъий интеллект асосида башорат қилиш модели Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “УМС” МЧЖга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 23-мартдаги 33-8/1897-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мобил алоқа база станциялари истеъмол қувватини 97 % гача аниқликда башорат қилиш ва мобил алоқа база станциялари гибрид энергия таъминоти манбаларида носозликларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш орқали станциянинг ишлаш самарадорлигини 3-4 % га ошириш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish