Sayt test rejimida ishlamoqda

Арифджанов Акмал Закирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оптик кириш тармоқларини яратиш моделлари ва усуллари” 05.04.01 – Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т916.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Муҳсинжон Муминович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Алиев Равчан Маратович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оптик кириш тармоқларини қуришнинг технологик моделлари ва усуллари асосида телекоммуникация тармоқлари учун оптик толали алоқа воситаларини лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, ҳудуд топологияси, тармоққа уланувчи оптик алоқа фойдаланувчилари сони ва бошқаларни инобатга олган ҳолда, инфратузилма обектларини режалаштириш ва лойиҳалаш жараёнининг ўзидаёқ оптик бюджетни оптималлаш имконини берувчи кенг полосали кириш тармоқларини қуришнинг технологик моделлари тузилмаси ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган;
илк бор, инфратузилма обектлари, маълумотларни узатиш ҳажми ва тезлигига қўйиладиган талабларни, шунингдек хизмат кўрсатиш сифатини ва ҳар бир обект учун тармоқ ишончлилиги кафолатларини аниқлаш имконини берувчи, тармоққа берадиган юклама қийматини ҳисобга олган ҳолда таснифланган;
илк бор, ҳудуднинг картографик хариталаридан фойдаланиш ҳамда тармоққа максимал уланиши мумкин бўлган оптик алоқа фойдаланувчилари сони ва мақбул йўналишини танлаш бўйича Дейкстра алгоритмини дастурий равишда амалга ошириш орқали, фойдаланувчилардан телекоммуникация обектларигача бўлган йўналишни автоматик танлаш бўйича математик модел ишлаб чиқилган;
илк бор, яратилган булутли технологиялар базаси асосида, зарур маълумотларни танлаш, қайта ишлаш ва саралаш ҳамда кириш тармоқларини оптимал лойиҳалаш учун ҳудуднинг муҳандислик инфратузилмаси бўйича катта ҳажмдаги фазовий маълумотларни тўплаш имконини берувчи, телекоммуникация тармоқлари учун оптик толали алоқа воситаларини режалаштириш ва лойиҳалашнинг ягона автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилган ва “Ўзбектелеком” АК минтақавий филиалларида жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оптик кириш тармоқларини яратиш моделлари ва усулларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
- ишлаб чиқилган “Очиқ рақамли хариталар асосида географик жойлашувга асосланган оптик кенг полосали тармоқни оптимал режалаштиришни ҳисоблаш бўйича автоматлаштирилган платформа” (№ДГУ12192, 24.07.2021 й.) дастур “Ўзбектелеком” АКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 12 апрелдаги №33-8-2474-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли пунктларининг маъмурий тегишлилигидан қатъий назар, энг яқин телекоммуникация тугунларига уланиши ҳисобига кабел маҳсулотларини 20% гача тежаш, шунингдек ускуналар, материаллар ва қурилиш-монтаж ишларига сарфланадиган харажатни 20% га камайтириш имконияти мавжудлиги кўрсатилган.
Шунингдек, таклиф этилаётган 1-технологик моделни қўллаш ҳисобига, 20 км гача бўлган масофага маълумотларни узатиш тезлигини, 2 ва 3 технологик моделларда эришилиши мумкин бўлган МСАН дан фойдаланувчигача бўлган масофа 1000 м дан ошмаслиги шартида 60 Мбит/с ўрнига 1 Гбит/с ва ундан юқори қийматгача ошириш имкони мавжудлиги кўрсатилган. хПОН ссенарийси асосида танланган 1-технологик моделни қўллаш орқали эришиладиган иқтисодий самара 2- ва 3-технологик моделларга нисбатан таққослаганда, бир йил давомида 100 минг абонент ҳисобига 855,4 млн. ни ташкил қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish