Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаров Фаррух Анвар ўғлининг
фалсафи доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “АИБИИИCВИ яримўтказгичли поликристалл бинар бирикмалар асосидаги структураларда фотоелектрик жараёнлар” 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/FM474
Илмий раҳбар: Кабулов Рустам Рашидович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/27.02.2020.FM/Т.110.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Юсупов Аҳмед, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қўчқаров Қудрат Мамарасулович физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади CИГС асосидаги юпқа қатламли қуёш элементларидаги фотоелектрик жараёнларни аниқлашда, ёруғлик қуввати ва ҳарорат каби ташқи омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки тигел ёрдамида металлар ва селенни вакуумда термал буғлатиб синтезланган CИГС қатламлари поликристал тузилишга эга эканлиги ҳамда уларда, микрокристаллар ўлчами 3–10 мкмни ташкил қилиб, CИГС қатламларининг таркиби юза бўйлаб ностехиометрик сочилишга эга эканлиги аниқланган;
CИГС қуёш элементларининг қоронғиликдаги ВАХининг тўғри ёʻналишида кузатилувчи электронларнинг аккумуляция режими CдС/CИГС гетереоўтиш чегарасининг ўтказувчанлик зонасида ΔЕс≈0,32 эВга тенг энергетик узилиш мавжудлиги билан боғлиқлиги аниқланган;
қуёш нурининг қуввати ортиши билан CИГС қуёш элементларининг ФИКининг камайиши шунт қаршилигининг пасайиши ва ушбу шунт каналлар орқали заряд ташувчилар оқимининг ортиши билан боғлиқлиги кўрсатилган;
CИГС қуёш элементларда фотогенерацияланган номувозанатдаги заряд ташувчиларнинг яшаш вақти электромагнит нурланишнинг тўлқин узунлигига, ёруғлик қувватига ва ташқи юклама қаршилигининг катталигига боғлиқлиги аниқланган ҳамда ушбу боғлиқлик амфотер нуқсонларнинг консентрациясининг ўзгариши ва қайта зарядланиши билан тушунтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. CИГС қуёш элементларининг қоронғиликдаги волтампер характеристикаларини ва улар асосидаги фотоелектрик модулнинг чиқиш параметрларининг ҳарорат коеффициентларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
CИГС асосидаги фотоелектрик модулларда Рш нинг турли қийматларида аниқланган ФИКнинг ҳарорат коеффитциентлари ва уларнинг реал шароитда фотоелектрик станцияларни эксплуатация қилиш жараёнига таъсири бўйича олинган натижалардан «Солар Натуре» МЧЖда фойдаланилган («Ўзбекистан савдо-саноат палатаси» Ташкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 2 августдаги №18597/13-01-сон маълумотномаси). Натижаларни қўллаш фотоелектрик станцияларни ишлаб чиқаришда, индивидуал фотоелектрик модулларнинг ФИКнинг ҳарорат коеффициентларини мувофиқлаштириш ва фотоелектрик станцияларни эксплуатация қилиш жараёнида энергия ёʻқотишларни камайтириш имконини берган;
диодлар, трансизторлар, қуёш элементлари ва бошқа яримўтказгич қурилмаларнинг қоронғиликдаги волтампер характеристикасини қуриш, п-н-ўтишнинг тўғрилаш коеффициентини баҳолаш учун яратилган ЭҲМ дастуридан (№ДГУ08680) «ФОТОН» АЖда фойдаланилган («Узелтехсаноат» уюшмасининг 2022 йил 7 мартдаги 04-3/411-сон маълумотномаси). Натижаларни қўллаш п-н-ўтишнинг сифатини қисқа вақтда баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish