Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Хафиза Фуркат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):: “Эссенциал гипертензияли когнитив бузилиши бор беморларда нитрендипин асосидаги комбинациялашган антигипертензив даволашнинг клиник самарадорлиги”, 14.00.06-Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2421.
Илмий рахбар: Абдуллаева Гузаль Жалолиддиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эссенциал гипертензия билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни предикторларини аниқлаш, диагностика ва антигипертензив терапияга ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонда сийдик кислотаси миқдори ошиши эссенциал гипертония (ЭГ) билан оғриган беморларда томирларнинг эндотелийси шикастланиши сабабли когнитив бузилишларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши аниқланган;
артериал қаттиқликни ошиши ва кунлик қон босим профилининг бўзилиши когнитив бузилишининг оғирлиги билан боғлиқ бўлиб, буни бир нечта психологик тестлар билан исботланган;
ЭГ билан оғриган беморларда нитредипин ва амлодипин комбинацияланган антигипертензив даволаш гуруҳларида кунлик қон босими профилининг ижобий динамикаси билан бирга кардио, вазопротекцияси, чап қоринча миокард массаси индексининг пасайиши ҳамда микроалбуминурия даражасига ижобий самара кузатилганлиги билан бир вақтда фақатгина нитрендипин асосида комбинацияланган антигипертензив даволаш фонида артерияларнинг эластик хусусиятлари яхшиланганлиги аниқланган;
психологик тест натижалари динамикасининг қиёсий таҳлили нитрендипинни асосида булган антигипертензив терапия фонида, айниқса когнитив нуқсони бўлган беморларнинг кичик гуруҳида препаратнинг қон-босимга боғлиқ эмас механизми туфайли афзалликларни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 8н-з/674-сонли бошқа муассасаларда илмий инновацияларни жорий этиш тўғрисидаги хулосаси (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2022 йил 28 ноябрдаги 181-сонли хати) асосида:
биринчи илмий янгилик: ЭГ билан оғриган беморларда қонда сийдик кислотаси даражасининг ошиши когнитив бузилишларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши аниқланди, бу сийдик кислотаси юқори беморлар гуруҳида, сийдик кислотаси қийматлари нормал гуруҳга нисбатан когнитив нуқсони бўлган беморларнинг сезиларли даражада кўплиги (деярли 1,8 баравар) билан ифодаланади. Илмий янгилик аҳамияти: ЭГ билан оғриган беморларда қонда сийдик кислотаси даражасини аниқлаш ва нейропсихологик текширувдан утказиш, нафақат қон босимини назорат қилиш, балки когнитив функцияларни яхшилаш учун антигипертензив дориларнинг дифференциал тўғри комбинациясини танлаш имконини беради. Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали бўйича 02.11.2023 йилдаги №191 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали 09.11.2023 йилдаги №70 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЭГ билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни ҳисобга олган ҳолда антигипертензив дориларни буюришда дифференциал ёндашув, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши, даволанишга риоя қилишни кучайтириш билан асосланади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидгича ифодаланади: қондаги сийдик кислотаси даражасини аниқлаш, шунингдек, ЭГ билан оғриган беморларни нейропсихологик текширувдан ўтказиш зарурати ва аҳамияти билан асосланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЭГ билан оғриган беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, хусусан, когнитив бузилишлар, бу охир-оқибат даволаниш самарадорлигини оширади, қайта касалхонага ётқизишни камайтирди, ногиронлик фоизини камайтирди. Шубҳасиз соғлиқни сақлаш тизими томонидан иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтирди. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЭГ билан оғриган беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, хусусан, бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, миокард инфаркти ва когнитив бузилиш, бу охир-оқибат даволаш самарадорлигини оширади, касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради, бу эса Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган ҳар бир бемордан 1.660.000 сўмдан тежаш имконини беради. Хулоса: ЭГ билан оғриган беморларнинг қонида сийдик кислотаси даражасини аниқлаш ва нейропсикологик текширув ўтказиш ҳар бир беморга 1.660.000 сўмни тежаш имконини беради, антигипертензив дориларни тўғри индивидуал буюриш, бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши, даволанишга риоя қилишни ошириши, самарадорлигини ошириш имконини беради. Даволаш, қайта касалхонага ётқизишни камайтириш, беморларнинг ногиронлик фоизи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2022 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: артериал қаттиқликнинг ошиши ва кунлик қон босими профилининг бузилиши когнитив бузилишнинг оғирлиги билан боғлиқлиги аниқланди, шунинг учун пулс тўлқини тезлиги > 10 м/с бўлган беморлар орасида когнитив нуқсони бўлган беморлар сони когнитив бузилишларсиз беморларга нисбатан 2,3 баравар кўпни миқдорни ташкил этдии: 69,8% ва 30,2% мос равишда, пульс тўлқини тезлиги кўрсаткичи билан Мини-Ког тестидаги умумий баллнинг тескари корреляцияси ва МОКА шкаласи бўйича ўртача кунлик САҚБ кўрсаткичи билан умумий балл, кундузи САҚБ нинг ўзгарувчанлиги ва кундузи ДАҚБ нинг ўзгарувчанлиги билан тескари корреляцияси аникланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: артериал қаттиқлик даражасини ва қон босимининг кунлик профилининг бузилишини аниқлаш учун, аппланацон тонометрия ва қон босимининг кунлик мониторингини ўтказиш нафақат қон босимини назорат қилиш ва органопротекция учун, балки антигипертензив дориларни танлашга дифференциал ёндошишга имкон беради, бу эса ЭГ билан оғриган беморларда когнитив функцияларни яхшилаш учун муҳимдир. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали бўйича 02.11.2023 йилдаги №191 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали 09.11.2023 йилдаги №70 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аппланацион тонометрия ва кунлик қон босими профилини амалга ошириш, масалан, беморларга нитрендипинни киритиш билан комбинацияланган антигипертензив терапияни тайинлашга табақалаштирилган ёндашувни таъминлайди, бу артерияларнинг эластик хусусиятларини сезиларли даражада яхшилайди, кунлик қон босими профили ва когнитив функцини яхшилайди, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва терапияга риоя қилишни кучайтиришга олиб келади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: қондаги сийдик кислотаси даражасини аниқлаш, шунингдек, ЭГ билан оғриган беморларни нейропсихологик текширувдан ўтказиш зарурати ва аҳамияти билан асосланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЭГ билан оғриган беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, хусусан, когнитив бузилишлар, бу охир-оқибат даволаниш самарадорлигини оширади, қайта касалхонага ётқизишни камайтирди, ногиронлик фоизини камайтирди, бу эса дори воситалари харид қилиш, лаборатория-инструментал тадқиқот усуллари ва текширувлар ўтказишда иштирок этадиган тор доирадаги мутахассислар консультациясига сарфланадиган харажатларни иқтисод қилади. Агар шифохонада бир кун ётиш 247.000 сўм, 10 кун учун 2.470.000 сўм, ЭГ билан касалланган бемор учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 85.000 сўм, 10 кун учун 850.000 сўм, касалхонага ётқизиш вақтида ЭГ билан касалланган битта беморни текшириш нархи 1 433 000 сўм деб ҳисобга олска, ҳар бир бемор учун 4.753.000 сўмдан тежаш имконини беради. Хулоса: артериал қаттиқлик даражасини аниқлаш ва кунлик қон босими профилининг бузилиши ЭГ билан оғриган беморларга антигипертензив дориларни тўғри индивидуал қабул қилишни таъминлайди, бу беморларнинг нейропсихологик ҳолатини, ҳаёт сифатини яхшилаш, даволанишга риоя қилишни ошириш, даволаш самарадорлигини ошириш, қайта касалхонага ётқизишни камайтириш, беморларнинг ногиронлик фоизини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимидаги иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтирди ва бу эса ҳар бир бемордан 4.753.000 сўмдан бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2022 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: ЭГ билан оғриган беморларда кунлик қон босими профилининг ижобий динамикаси билан нитрендипин ва амлодипинни асосида булган комбинацияланган антигипертензив терапиянинг иккала гуруҳида ҳам юқори антигипертензив самарадорлик аниқланди, шубҳасиз яхши кардио ва вазопротекция самарадорлигини акс эттирди, чап қоринча миокард массаси индексининг сезиларли пасайиши ва терапия пайтида микроалбуминурия даражасини камайиши билан ифодаланган, нитрендипинни асосида даволаш режими фонида артерияларнинг эластик хусусиятларини яхшилаш афзаллиги курсатилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: нитрендипин ёки амлодипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш нафақат қон босими кўрсаткичларини яхши назорат қилади ва сезиларли органопротекцияни таъминлайди, балки ЭГ билан оғриган беморларда когнитив функцияларни яхшилайди. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали бўйича 02.11.2023 йилдаги №191 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали 09.11.2023 йилдаги №70 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нитрендипин ёки амлодипинни асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш нафақат қон босими кўрсаткичларини яхши назорат қилади ва сезиларли органопротекцияни таъминлайди, балки ЭГ билан оғриган беморларда когнитив функцияларни яхшилайди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келади, натижада терапияга риоя қилишнинг кучайиши ва асоратлар хавфини камайишига олиб келади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: ЭГ билан оғриган беморларда нитрендипин ёки амлодипинни асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш самарасини кўрсатади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЭГ билан оғриган беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва камайтиришга имкон беради, хусусан, инсулт, миокард инфаркти ва когнитив бузилиш, бу охир-оқибат даволаш самарадорлигини оширади, касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Агар шифохонада ётиш бир кун учун 247.000 сўм деб ҳисобланса, ҳар бир бемор учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 85.000 сўм, текширувсиз ҳар бир бемор учун кунига жами: 332.000 сўм, ҳар бир бемор учун 1.660.000 сўм тежалган. Хулоса: ЭГ билан оғриган беморларда нитрендипин ёки амлодипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш ҳар бир беморга 1.660.000 сўмни тежаш имконини беради. Хулоса: ЭГ билан оғриган беморларда нитрендипин ёки амлодипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш ҳар бир бемор учун 1.660.000 сўмни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2022 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: психологик тест натижалари динамикасининг қиёсий таҳлили нитрендипин асосида бўлган комбинирланган антигипертензив терапия фонида, айниқса когнитив нуқсони бўлган беморларнинг кичик гуруҳида муҳим афзалликларни аниқлади. Илмий инновацияларнинг аҳамияти: нитрендипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш, беморларда когнитив ҳолатни сезиларли даражада яхшилайди. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали бўйича 02.11.2023 йилдаги №191 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали 09.11.2023 йилдаги №70 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нитрендипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш ЭГ билан оғриган беморларнинг когнитив ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, терапияга риоя қилишни кучайтиришга ва касалхонага ётқизиш хавфини камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: ЭГ билан оғриган беморларда когнитив ҳолатни сезиларли даражада яхшилайдиган нитрендипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш оқланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш когнитив касалликларнинг ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, бу охир-оқибат даволаш самарадорлигини оширади, касалхонага ётқизиш хавфини камайтиради. Агар шифохонада бир кун ётиш 247 000 сўм, 10 кун учун 2.470.000 сўм, ЭГ билан касалланган бемор учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 85.000 сўм, 10 кун учун 850.000 сўм, касалхонага ётқизиш вақтида ЭГ билан касалланган битта беморни текшириш нархи 1 433 000 сўм деб ҳисобласак, ҳар бир бемор учун 4.753.000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: нитрендипин асосида комбинацияланган антигипертензив терапиядан фойдаланиш ЭГ билан оғриган беморларда когнитив функцияларни сезиларли даражада яхшилайди, бу еса ҳар бир беморга 4.753.000 сўмни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2022 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish