Sayt test rejimida ishlamoqda

Рихсиева Дилдора Углуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лактация даврида аёлларда тиш қаттиқ тўқималарининг ҳолатинибаҳолаш ва стоматологик даволашни такомиллаштириш» 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B20022.2.PhD/Tib2847.
Илмий раҳбар: Салимов Одилхон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Олга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гилева Олга Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Наварра давлат университети (Испания).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лактация даврида аёлларда тиш каттик тўқималарининг ҳолатини баҳолаш ва уларни инобатга олган ҳолда даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғилгандан кейинги биринчи йил давомида эмизикли аёлларда тиш кариесини даволаш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган комплекс усулни жорий этиш тиш кариесининг ривожланишини 70%га камайтириши исботланган;
эмизикли аёллар реминерализация терапиясидан фойдаланиш кислотали таьсирловчиларнинг тиш эмали ўтказувчанлигини камайтириши ва эмал тузилмаларининг зичлигини ошириши орқали самарали эканлиги исботланган;
эмизикли аёлларда соғлом аёлларга нисбатан сўлакнинг биокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши сабабли, сўлакда ишқорий фосфатаза фаоллиги пастлиги ва кислотали фосфатаза юқорилиги лактация давридаги аёлларда тиш қаттиқ тўқималари деминерализацияси ва тиш кариеси хавфини нисбатан юқори болишига сабабчи бўлиши аниқланган;
эмизикли аёлларда туғруқдан кейинги дастлабки даврда оғиз бошлиғидаги доимий микрофлора турлари орасида ўзгаришлар кузатилди: Lactobacterium, Streptococcus salivarius, Candida sp., S. epidermidis, S.Aureus  сонининг  кўпайганлиги ва  бу ҳолат тиш қаттиқ тўқималарининг шикастланишига олиб келиши аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2023 йил 16 декабр №04- x/21 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: туғруқдан кейинги биринчи йилда эмизикли аёллар учун қаттиқ тиш тўқималарининг кариесини олдини олиш ва даволаш бўйича  чора-тадбирлар йиғиндиси  ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат  тишларнинг қаттиқ тўқималарига зарар етказилишининг ривожланишини камайтиришга ёрдам беради, бу еса лактация даврида аёлларда тишларнинг қаттиқ тўқималарининг ҳолатини янада яхшилайди, нутқни шакллантириш функсиясини, чайнаш самарадорлигини сақлаб қолади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат:Профилактика чораларининг янги тактикасини жорий этиш давлат бюджетидан харажатлар миқдорини камайтиради, янги усулнинг жорий этилиши туфайли лактация даврида аёлларда қаттиқ тиш тўқималарининг шикастланишини камайтиришга ёрдам беради. Тишларнинг қаттиқ тўқималари касалликларининг олдини олиш тавсиялар реминерализация йўли билан ҳар бир сақланган тишдан даволаш (пломба) учун ҳар бир тишдан 300-400 минг сўм маблағ тежайди. Тишлар сонини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самараси сезиларли даражада ошади. Хулоса: “Лактация давридаги аёлларнинг тиш-жағ тизими холатини индексли баҳолаш” ва “Лактация давридаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи микрофлорасининг микробиологик кўрсаткичлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан  Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси ва Тошкент шаҳридаги “Биодент” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 15 апрелдаги №:04-з/7-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: эмизикли аёллар реминерализация терапиясидан фойдаланиш кислотали таъсирловчиларнинг тиш эмали ўтказувчанлигини камайтириши ва эмал тузилмаларининг зичлигини ошириши орқали самарали эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: маҳаллий реминерализация қилувчи гел "РемИон", оқ доғ босқичида эмал карийесини даволаш ва олдини олишда самарадорлиги исботланди. Юқоригилардан келиб чиқиб, импорт ўрнини босувчи маҳаллий реминерализация қилувчи гел Ўзбекистон аҳолисини комплекс даволашда фойдаланиш учун тавсия этилиши мумкин.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: : қуйидагилардан иборат: 1 дона маҳаллий реминерализация қилувчи гел  “РемИон” хорижий аналоглардан ўртача 50 000 сўмга арзонроқ. Агар  беморларнинг кўпчилигида ўртача йиллик  профилактика  даволаш пайтида минимал сони 4-5 та эканлигини ҳисобга олсак, маҳалий реминерализация қилувчи гел  “РемИон” иқтисодий самараси сезиларли даражада ошади. Хулоса: “Лактация давридаги аёлларнинг тиш-жағ тизими холатини индексли баҳолаш” ва “Лактация давридаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи микрофлорасининг микробиологик кўрсаткичлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан  Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси ва Тошкент шаҳридаги “Биодент” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 15 апрелдаги №:04-з/7-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: эмизикли аёлларда соғлом аёлларга нисбатан сўлакнинг биокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланди, хусусан, сўлакда ишқорий фосфатаза фаоллиги пастлиги ва кислотали фосфатаза юқорилиги лактация давридаги аёлларда тиш қаттиқ тўқималари деминерализацияси ва тиш кариеси хавфини нисбатан юқори болишига сабабчи бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган маълумотлар стоматологларнинг малакасини оширишга ва лактация давридаги аёлларда тишларнинг ҳолатини аниқроқ ва ишончли ташхислашни таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, тиш касалликларини даволаш ва олдини олишнинг янада самарали усулини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эмизган аёлларда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва тушуниш соғлиқни сақлашни яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Ушбу инновацион ёндашув нафақат муаммонинг дастлабки босқичида даволанишни бошлаш имкониятини беради, балки келажакда периодонтал касалликнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради. Бунинг натижасида стоматологларнинг малакаси ва иш сифати яхшиланади. Қўшимча текширув ва даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Эмизикли аёлларда периодонтал касалликлар ва қаттиқ тиш тўқималарини эрта аниқлаш ва даволаш касалликнинг ривожланишининг олдини олишга олиб келади, бу эса, ўз навбатида, кейинги даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.Бундай комплекс ёндашув нафақат ресурсларни тежаш, балки касалликларнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш муҳимлигини ҳам таъкидлайди. Хулоса: “Лактация давридаги аёлларнинг тиш-жағ тизими холатини индексли баҳолаш” ва “Лактация давридаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи микрофлорасининг микробиологик кўрсаткичлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан  Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси ва Тошкент шаҳридаги “Биодент” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 15 апрелдаги №:04-з/7-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: эмизикли аёлларда туғруқдан кейинги дастлабки даврда оғиз бошлиғидаги доимий микрофлора турлари орасида ўзгаришлар кузатилди,ушбу ўгаришлардан бири Laktobakteriyalar, Streptococcus salivarius, Candida sp. p, S. epidermidis, S.Aureus лар сонининг  кўпайиши бўлиб, бу ҳолат тиш қаттиқ тўқималарининг шикастланишига олиб келиши аниқланган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат::қуйидагилардан иборат: стоматологлар оғиз бўшлиғи касалликлари ривожланишининг олдини олиш чораларини кўришлари мумкин, масалан, профессионал оғиз гигиенаси, беморларга тиш ва милкларни тўғри парвариш қилишни ўргатиш, касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганда тиш шифокорига ўз вақтида мурожаат қилиш.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: Лактация давридаги аёлларда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва тушуниш муаммонинг бошиданоқ даволашни бошлаш имконини беради, бу келажакда периодонтал касалликнинг ривожланишини камайтиради, стоматологларнинг малакасини ва иш сифатини оширади. Тиббий ёрдамнинг камайиши-қўшимча текширувлар ва даволаниш харажатларини камайтиришга олиб келади.Емизикли аёлларда периодонтал касаллик ва қаттиқ тиш тўқималарини эрта аниқлаш ва эрта даволашни касалликнинг ривожланишининг олдини олишга ва даволаниш учун сарф бўладиган  харажатларни сезиларли камайтиради. Хулоса: Лактация давридаги аёлларнинг тиш-жағ тизими холатини индексли баҳолаш” ва “Лактация давридаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи микрофлорасининг микробиологик кўрсаткичлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан  Чилонзор тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси ва Тошкент шаҳридаги “Биодент” МЧЖ хусусий стоматология поликлиникаси шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 15 апрелдаги №:04-з/7-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish