Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирходжаев Ислам Асроровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш», 14.00.02 – Морфология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib834.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Proferssor Dr. Fikret Ezberci (Туркия)
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Душанбе Давлат тиббиёт университети (Тожикистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: албендазолнинг липосомал шакли-сулфоксиднинг (А-СД ЛШ) билан ташҳисот ва даволашнинг морфологик асосланган янги усулларини ишлаб чиқиш орқали жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лаборатория ҳайвонларида жигар эхинококкозининг такомиллаштирилган тажрибавий модели ишлаб чиқилган;
албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли (А-СД ЛШ) паразитнинг эмбрионал элементларига яққол кириб борувчи ва гермицид таъсирга эга эканлиги исботланган, бунда имплантация ўчоғида инкапсуляциянинг дастлабки босқичлари ва эхинококк кистасининг петрификацияси билан кичик деструктив ва алтератив ўзгаришлар аниқланган;
тажрибавий тадқиқотларда албендазол-сулфоксиднинг липосомал шаклининг қолдиқ бўшлиқларни даволаш учун терапевтик мақсадларда ҳам, жигар эхинококкозининг қайталанишини олдини олиш учун ҳам қўллаш самарадорлиги ва мақбуллиги исботланган;
даволаш тактикасини танлашда жигар эхинококкозини ташҳислашда антигенбоғловчи лимфоцитларнинг иммунодиагностик тестининг аҳамияти исботланган;
жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволашнинг такомиллаштирилган терапевтик ва ташҳисот алгоритми таклиф қилинган, бу операциядан кейинги специфик асоратларни 36,40% дан 13,2% гача ва касалликнинг қайталанишини 17,8% дан 1,2% гача камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкозини ташҳислаш ва комплекс жарроҳлик даволашнинг оптимал усулининг клиник-морфологик асосларини ўрганиш натижаларга асосланиб, қуйидагилар олинди:
биринчи илмий янгилик: лаборатория ҳайвонларида жигар эхинококкозининг такомиллаштирилган тажрибавий модели ишлаб чиқилиши жигар эхинококкэктомия операциясидан кейинги қолдиқ бўшлиқни антипаразитар моддалар ишлатилиши йўли билан самарадор усулни танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.06.2023 й.; №9/1), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; №11), Бухоро вилоят патологоанатомик бюроси бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №5/1)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.08.2023 й.; №77)  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лаборатория ҳайвонларида жигар эхинококкозининг такомиллаштирилган тажрибавий модели ишлаб чиқилиши эхинококк кистаси ва унинг атрофидаги жигар тўқимасидаги морфофункционал ўзгаришларни аниқлаб,  операциядан кейинги қолдиқ бўшлиқни турли гермицид воситалар билан ишлов бериш натижаларини баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада лаборатория ҳайвонларида жигар эхинококкозининг такомиллаштирилган тажрибавий модели ишлаб чиқилиши мазкур беморларда касалликнинг асоратларини олдини олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради ҳамда беморларни даволашда сарфланадиган харажатларини 1 150 000  сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: тажрибада лаборатория ҳайвонларида жигар эхинококкозининг такомиллаштирилган тажрибавий модели ишлаб чиқилиши мазкур беморларда касалликнинг асоратларини олдини олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 150 000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 570 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 августдаги 04/4412-сон хат юборилган.
иккнчи илмий янгилик: албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли паразитнинг эмбрионал элементларига яққол кириб борувчи ва гермицид таъсирга эга эканлиги экспериментда аниқланиши жигар қолдиқ бўшлиқни ишлов бериш учун оптимал антипаразитар воситани танлашга имкон берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.06.2023 й.; №9/1), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; №11), Бухоро вилоят патологоанатомик бюроси бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №5/1)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.08.2023 й.; №77)  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли паразитнинг эмбрионал элементларига яққол кириб борувчи ва гермицид таъсирга эга эканлиги экспериментда аниқланиши жигар қолдиқ бўшлиқни ишлов бериш учун оптимал антипаразитар воситани танлаш орқали жигар эхинококкози билан касалланган беморларни адекват даволаш самарадорлигини ошириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли паразитнинг эмбрионал элементларига яққол кириб борувчи ва гермицид таъсирга эга эканлиги экспериментда аниқланиши жагар эхинококкозини хирургик даволашда сарфланадиган харажатларини 1 150 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: тажрибада жигар эхинококкэктомиясидан кейинги  қолдиқ бўшлиқини албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли ёрдамида ишлов бериш ижобий натижаларга олиб келган. Ушбу восита энг тез кириб борувчи таъсир кўрсатган, шунинг учун тажрибанинг дастлабки босқичларида ҳайвонларнинг ҳолати яхшиланган. Липосомалар жигар тўқималарига кириб бориб стромал элементларни мустаҳкамлаган, хусусан, Купфер ҳужайраларини фаоллаштирган, синусоидлар деворларини ва гепатоцитларнинг ташқи мембранасини қалинлаштирган, бу гепатоцитларни эхинококк таркибининг токсик таъсиридан ҳимоя қилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 августдаги 04/4412-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: тажрибавий тадқиқотларда албендазол-сулфоксиднинг липосомал шаклининг қолдиқ бўшлиқларга ишлов бериш, ушбу воситанинг кучли гермицид таъсирга эга эканлиги, аммо жигар тўқимасига кам токсик таъсир кўрсатувчи ва гепатопротектор хусусиятга эга эканлиги сабабли даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.06.2023 й.; №9/1), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; №11), Бухоро вилоят патологоанатомик бюроси бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №5/1)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.08.2023 й.; №77)  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотда ишлаб чиқилган албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли билан жигар қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш усулининг ижобий натижалари уни клиник амалиётда тадбиқ этиш учун асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли билан жигар қолдиқ бўшлиқларни ишлов бериш усулини қўлланилиши: ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиб, беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 750 000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 155 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли билан жигар қолдиқ бўшлиқларини ишлов бериш усулининг қўлланилиши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 августдаги 04/4412-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: жигар эхинококкозини ташхислашда мавжуд тестларга (РНГА, РЛА) нисбатан икки баравар сезгир бўлган эхинококк антигенлари билан специфик жавоб берувчи, айланиб юрувчи антиген боғловчи лимфоцитларни (АБЛ) рўйхатга олишга асосланган самарали клиник, иммунологик, маълумотли специфик иммунодиагностик тест таклиф қилинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.06.2023 й.; №9/1), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; №11), Бухоро вилоят патологоанатомик бюроси бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №5/1)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.08.2023 й.; №77)  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар эхинококкозини қиёсий ташҳислашда ва хирургик даволаш тактикасини танлашда таклиф этилган антигенбоғловчи лимфоцитларнинг иммунодиагностик тести касалликни ташхислаш натижаларини информативлигини ошириш, хирургик даволаш тактикасини танлашда таклиф этиш билан бир қаторда, касалликни қайталанишини башорат қилиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар эхинококкозини ташҳислашда ва даволаш тактикасини танлашда антигенбоғловчи лимфоцитларнинг иммунодиагностик тестини ишлаб чиқилиши касалликнинг диагностик ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 295 000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 340 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: антигенбоғловчи лимфоцитларнинг иммунодиагностик тестини ишлаб чиқилиши касалликнинг диагностик ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 295 000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 340 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 августдаги 04/4412-сон хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: таклиф этилган жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволашнинг такомиллаштирилган даволаш ва ташҳисот алгоритми жигар қолдиқ бўшлиғини албендазол-сулфоксиднинг липосомал шакли билан ишлов бериш ёки 5 см гача бўлган паразитар кистани антипаразитар кимёвий терапия усулида даволаш усулини танлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.06.2023 й.; №9/1), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.02.2023 й.; №11), Бухоро вилоят патологоанатомик бюроси бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №5/1)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (21.08.2023 й.; №77)  билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволашнинг такомиллаштирилган даволаш ва ташҳисот алгоритми асосида даволаш тактикасини танлаш касалликнинг ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга, бу орқали бемордаги социал кўрсатгичларни яхшилаш,  ногоронлик ва леталлик даражасини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволашнинг даволаш ва ташҳисот алгоритмини  ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиниши ижобий даволаш натижаларини 31,9% га ошириш, қониқарсиз даволаш натижалари частотасини 39,7% дан 20,4% гача ва ўлимни ишонарли даражада камайтириш имконини бериш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 150 000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 570 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: жигар эхинококкозини комплекс жарроҳлик даволашнинг даволаш ва ташҳисот алгоритмини  ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиниши ижобий даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижалари частотаси ва ўлимни ишонарли даражада камайтириш имконини бериш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 150 000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 570 000  сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар эхинококкози диагностикаси ва комплекс хирургик даволаш усулини оптималлаштиришни клиник-морфологик асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 августдаги 04/4412-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish