Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроев Бехзод Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ва уларга биокоррекциянинг таъсири», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib.3116.
Илмий раҳбар: Хамдамова Мухайёхон Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси)
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт  университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада турли кўринишдаги нурланишлар таъсирида лаборатория ҳайвонлари ўпкалари структуравий ўзгаришларини тавсифлаш, профилактик биокоррекция таъсирини ўрганиш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир ва сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида учраган 8 та патоморфологик белгиларнинг (вeна, алвeолалар дeвори қон томирлари тўлақонли, алвeоляр бўшлиқда атeлeктаз ва шиш, алвeоляр дeвор қалинлашгани, лeйкоцитар инфилътрация ўчоқлари, бронх шиллиқ қаватида дeсквамация ўчоқлари, мeтапластик ўзгаришлар, ўчоқли эмфизематоз кeнгайиш, алвeолeоцитларда дистрофия, дeсквамация ўчоқлари) турли даражада учраши аниқланган, бу ҳолат улар ўпкасига ўткир ҳамда сурункали нурланишларнинг таъсири эканлиги қиёсий тарзда, билвосита исботланган;
илк бор ўткир нурланишда оқ зотсиз каламушлар ўпкасида патоморфологик белгилар сифатида кузатилган алвеоляр бўшлиқларда ателектаз ҳамда интерстециал шиш (86,67%), бронхиола шиллиқ қаватида десквамация ўчоқлари (40,0%) ва метапластик ўзгаришларнинг (46,67%) сурункали нурлантирилганларда учрамагани, шунингдек сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида сийрак толали бириктирувчи тўқима борлиги (66,67%) аниқланган;
ўткир нурлантирилган ва профилактик биокоррекция ўтказилган оқ зотсиз каламушлар ўпкаси веналари, альвеолалар девори тўлақонлилиги, ателектаз, лейкоцитар инфильтрация, десквамация ўчоқлари, лимфоид фолликуласида гиперплазия ўчоқлари мавжудлиги сақланиб қолган, профилактик биокоррекция уларни бартараф эта олмаган, унинг таъсирида патоморфологик белгилар учраш интенсивлиги сезиларли камаймагани асосланган;;
илк бор сурункали нурланишда профилактик биокоррекция ўтказилган ҳайвонлар ўпкаларида патоморфологик белгилар аниқланиш интенсивлиги пастлиги кўрсатилган, профилактик биокоррекция олган ёки олмаганидан қатъий назар, альвеолит, альвеола деворлари тўқимасида фиброз аломатлари кузатилган, ўпка тўқимасида сийрак толали бириктирувчи тўқима (фиброз тўқимаси) ўсиши профилактик биокоррекция олганларда олмаганларга нисбатан 5,0 мартага кам бўлгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 7 декабрь №23-Z/097 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўткир ва сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида учраган 8 та патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланди, бу ҳолат улар ўпкасига ўткир ҳамда сурункали нурланишларнинг таъсири эканлиги қиёсий тарзда, билвосита исботланганлигини олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали бўйича буйруқ (02.03.2023 й.; № 8/1) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бўйича буйруқ (03.03.2023 й.; № 10/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ва сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида учраган 8 та патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат улар ўпкасига ўткир ҳамда сурункали нурланишларнинг таъсири эканлиги қиёсий тарзда, билвосита исботланганлигини олинишидан фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ва сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида учраган 8 та патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат улар ўпкасига ўткир ҳамда сурункали нурланишларнинг таъсири эканлиги қиёсий тарзда, билвосита аниқланганлиги касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 138 667 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: ўткир ва сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида учраган 8 та патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат улар ўпкасига ўткир ҳамда сурункали нурланишларнинг таъсири эканлиги қиёсий тарзда, билвосита аниқланганлигини инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш,  кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 138 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 105 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ва уларга биокоррекциянинг таъсири» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 05 сентябрдаги 01/04/4675-сон хат юборилган.
иккнчи илмий янгилик: ўткир нурланишда оқ зотсиз каламушлар ўпкасида патоморфологик белгилар сифатида кузатилган алвеоляр бўшлиқларда ателектаз ҳамда интерстециал шиш, бронхиола шиллиқ қаватида десквамация ўчоқлари ва метапластик ўзгаришларнинг сурункали нурлантирилганларда учрамагани, шунингдек сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида сийрак толали бириктирувчи тўқима борлиги аниқланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали бўйича буйруқ (02.03.2023 й.; № 8/1) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бўйича буйруқ (03.03.2023 й.; № 10/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир нурланишда оқ зотсиз каламушлар ўпкасида патоморфологик белгилар сифатида кузатилган алвеоляр бўшлиқларда ателектаз ҳамда интерстециал шиш, бронхиола шиллиқ қаватида десквамация ўчоқлари ва метапластик ўзгаришларнинг сурункали нурлантирилганларда учрамагани, шунингдек сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида сийрак толали бириктирувчи тўқима борлиги аниқланганлигини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир нурланишда оқ зотсиз каламушлар ўпкасида патоморфологик белгилар сифатида кузатилган алвеоляр бўшлиқларда ателектаз ҳамда интерстециал шиш, бронхиола шиллиқ қаватида десквамация ўчоқлари ва метапластик ўзгаришларнинг сурункали нурлантирилганларда учрамагани, шунингдек сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида сийрак толали бириктирувчи тўқима борлиги аниқланганлигини: беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, шифохонада  қолиш тўлов миқдори 2 500 000 сўмга камайтирган (РИО ва РИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 500 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75000) сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: ўткир нурланишда оқ зотсиз каламушлар ўпкасида патоморфологик белгилар сифатида кузатилган алвеоляр бўшлиқларда ателектаз ҳамда интерстециал шиш, бронхиола шиллиқ қаватида десквамация ўчоқлари ва метапластик ўзгаришларнинг сурункали нурлантирилганларда учрамагани, шунингдек сурункали нурланишда лаборатория ҳайвонлари ўпкасида сийрак толали бириктирувчи тўқима борлиги аниқланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ва уларга биокоррекциянинг таъсири» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 05 сентябрдаги 01/04/4675-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: ўткир нурлантирилган ва профилактик биокоррекция ўтказилган оқ зотсиз каламушлар ўпкаси венулалари, альвеолалар девори тўлақонлилиги, ателектаз, лейкоцитар инфильтрация, десквамация ўчоқлари, лимфоид фолликуласида гиперплазия ўчоқлари мавжудлиги сақланиб қолган, профилактик биокоррекция уларни бартараф эта олмаган, унинг таъсирида патоморфологик белгилар учраш интенсивлиги сезиларли камаймаганлигини инобатга олиниши, беморларни даволаш режасига ўзгартиришлар киритилиши имкони беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали бўйича буйруқ (02.03.2023 й.; № 8/1) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бўйича буйруқ (03.03.2023 й.; № 10/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир нурлантирилган ва профилактик биокоррекция ўтказилган оқ зотсиз каламушлар ўпкаси венулалари, альвеолалар девори тўлақонлилиги, ателектаз, лейкоцитар инфильтрация, десквамация ўчоқлари, лимфоид фолликуласида гиперплазия ўчоқлари мавжудлиги сақланиб қолган, профилактик биокоррекция уларни бартараф эта олмаган, унинг таъсирида патоморфологик белгилар учраш интенсивлиги сезиларли камаймаганлигининг аниқланиши ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эркаклар учун атипик стенокардия оғирлиги мезонлари ишлаб чиқилган усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10,0 кундан 7,0 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 500 000 сўмга  камайтирган (РИО ва РИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 500 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 35 500 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: ўткир нурлантирилган ва профилактик биокоррекция ўтказилган оқ зотсиз каламушлар ўпкаси венулалари, альвеолалар девори тўлақонлилиги, ателектаз, лейкоцитар инфильтрация, десквамация ўчоқлари, лимфоид фолликуласида гиперплазия ўчоқлари мавжудлиги сақланиб қолган, профилактик биокоррекция уларни бартараф эта олмаган, унинг таъсирида патоморфологик белгилар учраш интенсивлиги сезиларли камаймаганлигини инобатга олиниши, ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга каратилган қўшимча даволаш чораларини бажарилишига имкон бериши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларини  камайтириш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ва уларга биокоррекциянинг таъсири» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 05 сентябрдаги 01/04/4675-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали нурланишлар учун биологик жиҳатдан хавфсиз, тиббий жиҳатдан ишончли, иқтисодий жиҳатдан самарали, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли профилактик биокоррекция усули ишлаб чиқилган, бу ўз навбатида, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали бўйича буйруқ (02.03.2023 й.; № 8/1) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бўйича буйруқ (03.03.2023 й.; № 10/1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ва сурункали нурланишлар учун биологик жиҳатдан хавфсиз, тиббий жиҳатдан ишончли, иқтисодий жиҳатдан самарали, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли профилактик биокоррекция усули ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ўткир ва сурункали нурланишлар учун биологик жиҳатдан хавфсиз, тиббий жиҳатдан ишончли, иқтисодий жиҳатдан самарали, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли профилактик биокоррекция усули ишлаб чиқилган бўлиб, улар ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5,0 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 375 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ўткир ва сурункали нурланишлар учун биологик жиҳатдан хавфсиз, тиббий жиҳатдан ишончли, иқтисодий жиҳатдан самарали, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли профилактик биокоррекция усули ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллашни шифохона амалиётига  жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 375 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишлар таъсирида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ва уларга биокоррекциянинг таъсири» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 05 сентябрдаги 01/04/4675-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish