Sayt test rejimida ishlamoqda

Мун Татьяна Олеговнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий тиш имплантатларини қўллаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш», 14.00.21–«Cтоматология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc /Tib706.
Илмий раҳбар: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Далимова Сурая Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Орешако Олег Васильевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Токаи тиббиёт маркази (Япония).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ортопедик протезлаш самарадорлигини ошириш учун маҳаллий тиш имплантларини фойдаланишнинг клиник ва лаборатория усуллари ёрдамида чет ел аналоглари билан қиёсий жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор экспериментал тадқикотлар асосида "Implant.uz" имплантатининг тирик организмга токсик, аллергик ёки безовта қилувчи таъсир кўрсатмаслиги исботланган;
гистоморфологик текширув асосида имплантациядан сўнги даврда имплант ва суяк тўқимаси маҳкам ўрнашиши аниқланган;
қоннинг биокимёвий параметрларини (кислота ва ишқорий фосфатаза, ФНО-а, ЛДГ) ўрганиш натижасида олинган натижалар тиш имплантациясини рад етиш жараёнларининг йўқлигини, шунингдек, имплант-суяк соҳасидаги регенератив ва оссеоинтеграция жараёнларни жадаллашуви асосланган;
денситометрик тадқиқотлар натижаларига кўра, хорижий аналоглар билан, шунингдек, маҳаллий "Implant.uz" тиш имплантати ўрнатилган беморлар гуруҳида қиёсий жиҳатдан операциядан кейинги 1 ойдан бошлаб периимплант зонасида янги ҳосил бўлган суяк зичлиги ошиши исботланган;
тиш имплантациясидан кейинги даврда оғиз суюқлиги микрофлорасининг сифат ва миқдорий таркиби ўзгариши, пародонтал патоген микроорганизмлар сони (Porphyromanas spp., Actinomyces spp.) сабабли бўлиб кўпайиши, бу 3 ой охирига келиб меъёрлашиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи Экспертлар кенгашининг 2023-йил 11-декабрдаги 04-x/20 -сонли  хулосасига кўра:
  биринчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонларга ушбу замонавий махалий тиш имплантининг заҳарлилик, аллергик ва ножўя таъсирининг йўқлиги замонавий махалий тиш имплантидан фойдаланишнинг тиббий ва биологик хавфсизлигини исботланган, бу еса кимёвий ва сифатли таркибига кўра организм билан биологик мос келган. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги: шундан иборатки, экспериментал, морфологик ва лаборатория тадқиқотларининг ижобий натижалари асосида тадқиқотнинг клиник босқичлари ўтказилган ва бу ўз навбатида Ўзбекистонда ушбу инновацион ишланмани маҳаллий ҳом ашёлар ва ишланмалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни тавсия қилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Замонавий тиш имплантатларини қўллаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 23 майдаги 04-z/11-сонли хат юборилган.
 иккинчи илмий янгилик: суяк ва «Implant.uz»тиш имплантининг чэгарасида янги ҳосил бўлган суякнинг ёт қўшимчаларсиз зич ва қаттиқ бирикканлиги, шунингдек имплант юзаси ва суяк орасидаги бўшлиқларсиз бўлиши жағ суяклари тўқималарига осстеоинтеграциялашувининг ижобий жараёнини исботлайди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги: Шундан иборатки, експериментал, морфологик ва лаборатория тадқиқотларининг ижобий натижалари асосида тадқиқотнинг клиник босқичлари ўтказилди ва бу ўз навбатида Ўзбекистонда ушбу инновацион ишланмани маҳаллий ҳом ашёлар ва ишланмалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни тавсия қилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: « Замонавий тиш имплантатларини қўллаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент Давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 23 майдаги 04-z/11-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: биокимёвий қон параметрлари (кислотли фосфотаза ва ишқорий фосфатаза, ТНФ-а, ЛҲД) каби тирик организмга ўрнатилган «Implant.uz» тиш имплантатга жавоб реаксияси белгиларидир. Олинган маълумотларга асосланиб, ушбу имплантнинг беморларнинг танасида қандай бирикканлиги ва у қандай реакцияга сабаб бўлганлиги таҳлил қилинди. Илмий янгиликлар амалиётга жорий этиш: ўрнатилган «Implant.uz» тиш имплантати қисман иккиламчи адентияси бор беморларни комплекс даволаш (жарроҳлик, ортопедик) амалга оширилди, кейинчалик олиб қўйилмайдиган ортопедик тузилмалар (металл-керамика сунъий қопламалар ва кўприксимон протезлар) билан протезланди. Замонавий импорт қилинган тиш имплантлари ва маҳаллий имплантларнинг бемор танасига таъсири бўйича лаборатория тадқиқотлари ўтказилди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги: Ушбу инновацион ишланма импорт ўрнини босувчи ва експортга йўналтирилган. Жанубий Кореянинг «Osstem» компаниясидан олинган 1 дона имплант ва унинг ёрдамчи қисмларининг нархи 1 984 000 сўмни ташкил этади, 1 дона маҳаллий «Implant.uz» тиш имплантати еса 1 284 000 сўмга арзонроқ (700 000 сўмга тенг), яъни импорт қилинганидан 2,75 баробар арзон. Aгар қисман ва тўлиқ адентияси бўлган беморларнинг кўпчилигида ўртача имплантологик даволаш пайтида имплантларнинг минимал сони 2 та эканлигини ҳисобга олсак, маҳаллий имплантнинг иқтисодий самараси сезиларли даражада ошади.
тўртнчи илмий янгилик: суяк-имплант чэгарасидаги суяк зичлигининг денситометрик тадқиқотлари ўрнатилган имплантнинг осстеоинтеграцияси қай даражада содир бўлганлигини кўрсатади. Хоунсфилд шкаласи қанчалик баланд бўлса, тиш имплантацияси ва унинг атрофидаги суяк ўртасидаги алоқа шунчалик қаттиқроқ бўлади. Барча таққослаш гуруҳларида денситометрик кўрсаткич операциядан кейинги биринчи ойдан бошлаб ошди ва шунга мос равишда ижобий натижага эришилди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги: Ушбу инновацион ишланма импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган. Жанубий Кореянинг «Osstem» компаниясидан олиб келинган 1 дона имплант ва унинг қўшимча қисмларининг нархи 1 984 000 сўмни ташкил этади, 1 дона маҳаллий  «Implant.uz»тиш имплантати еса 1 284 000 сўмга арзонроқ (700 000 сўмга тенг), яъни импорт қилинганидан 2,75 баробар арзон. Aгар қисман ва тўлиқ тишлари бўлган беморларнинг кўпчилигида ўртача имплантологик даволаш пайтида имплантларнинг минимал сони 2 та эканлигини ҳисобга олсак, маҳаллий имплантнинг иқтисодий самараси сезиларли даражада ошади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Замонавий тиш имплантатларини қўллаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 23 майдаги 04-z/11-сонли хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: тиш имплантациясидан кейин оғиз суюқлиги микрофлорасининг сифат ва миқдорий таркибидаги ўзгаришлари тананинг оғиз бўшлиғидаги жарроҳлик манипуляцияларга маҳаллий реакциясини кўрсатади ва тиш имплантациясининг муваффақиятини баҳолаш учун диагностик аҳамиятга эга. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик шундан иборатки, тиш имплантациясидан сўнг 3 ойгача бўлган муддат давомида суюқлик микробиоценозидаги ўзгаришлар яллиғланишнинг клиник кўринишлари бўлмаса, дори-дармон билан даволашни талаб қилмайди, шунга кўра қўшимча даволанишга пулни тежайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: « Замонавий тиш имплантатларини қўллаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2023 йил 23 майдаги 04-z/11-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish