Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Назокат Исраиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятлари самарадорлигини оширишда корпоратив маданиятни ривожлантириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.DSc/Iqt512.
Илмий раҳбари: Карлибаева Рая Хаджабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Йўлдошев Нуриддин Қурбонович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Иминова Наргиза Акрамовна.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятлари самарадорлигини оширишда корпоратив маданиятни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корпоратив маданият” тушунчаси унинг табиатидаги иккиёқламалилик – корпоратив бирдамликни шакллантиришга йўналтирилганлик, акциядорлар ва ходимлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, қиймат-меъёрий корпоратив чегараларни белгилаш ҳамда акциядорлик жамиятларининг корпоратив маданиятини расмийлаштириш ва корпоратив ўзаро муносабатларни стандартлаштиришнинг бошқарув механизмларидан фойдаланиш билан боғлиқ хусусияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
“Узсаламан” ва “Махам Чирчиқ” акциядорлик жамиятларида ўзаро муносабатлардаги корпоратив низолар ва уларнинг ижтимоий-маданий жиҳатларига кўра корпоратив маданият даражасини аниқлаштириш ва корпоратив маданият салоҳиятини баҳолашнинг “юқори даража” [0,71≤КМ≤1,0], “ўрта даража” [0,51≤КМ≤0,7], “қуйи даража” [0≤КМ≤0,5] мезонлари чегаралари ишлаб чиқилган;
“Узсаламан” ва “Махам Чирчиқ” акциядорлик жамиятларида корпоратив маданият муносабатлари етарли даражада шакллантирилмаганлиги таъсирида вужудга келувчи кадрлар қўнимсизлигининг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегараси (0,1≤КҚ≤0,25) аниқланиб, мазкур чегарадан четланишларнинг турли даражаларида қўлланилувчи тавсиявий корпоратив бошқарув дастаклари асосланган;
корпоратив маданият ривожланиш даражасининг корхонада товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026 йилга қадар ўрта муддатли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятлари самарадорлигини оширишда корпоратив маданиятни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корпоратив маданият” тушунчаси унинг табиатидаги икки ёқламалилик – корпоратив бирдамликни шакллантиришга йўналтирилганлик, акциядорлар ва ходимлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, қиймат-меъёрий корпоратив чегараларни белгилаш ҳамда акциядорлик жамиятларининг корпоратив маданиятини расмийлаштириш ва корпоратив ўзаро муносабатларни стандартлаштиришнинг бошқарув механизмларидан фойдаланиш билан боғлиқ хусусияти жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив бошқарувга кириш” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 26 июндаги 211-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларга акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, корхонанинг ички муҳитини яхшилаш ва бошқариш, корхонани инқирозга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқишда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришга, янги билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишига имкон яратилган;
“Узсаламан” ва “МахамЧирчиқ” акциядорлик жамиятларида ўзаро муносабатлардаги корпоратив низолар ва уларнинг ижтимоий-маданий жиҳатларига кўра корпоратив маданият даражасини аниқлаштириш ва корпоратив маданият салоҳиятини баҳолашнинг “юқори даража” [0,71≤КМ≤1,0], “ўрта даража” [0,51≤КМ≤0,7], “қуйи даража” [0≤КМ≤0,5] мезонлари чегаралари “МахамЧирчиқ” АЖ ва “Узсаламан” АЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 октябрдаги CCИ-7/15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда 2021 йилга нисбатан “Узсаламан” АЖда меҳнат унумдорлигини 13,6%га, “МахамЧирчиқ” АЖда эса 11,8%га оширишга эришилган;
“Узсаламан” ва “МахамЧирчиқ” акциядорлик жамиятларида корпоратив маданият муносабатлари етарли даражада шакллантирилмаганлиги таъсирида вужудга келувчи кадрлар қўнимсизлигининг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегараси (0,1≤КҚ≤0,25) аниқланиб, мазкур чегарадан четланишларнинг турли даражаларида қўлланилувчи тавсиявий корпоратив бошқарув дастакларидан фойдаланиш таклифи “МахамЧирчиқ” АЖ ва “Узсаламан” АЖнинг корпоратив бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 октябрдаги CCИ-7/15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда “Узсаламан” АЖда товар ишлаб чиқариш ҳажмини 627,2 млн.сўмга, “МахамЧирчиқ” АЖда эса 3461 млн.сўмга оширишга эришилган;
корпоратив маданият ривожланиш даражасининг корхонада товар ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларидан “Узсаламан” ва “МахамЧирчиқ” акциядорлик жамиятларининг истиқболдаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 октябрдаги CCИ-7/15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “МахамЧирчиқ” АЖ бўйича тузилган кўп омилли эконометрик модел корхонада товар сифати (лнй) 96,71 фоизга, “Узсаламан” АЖда эса товар сифати (лнй) 86,69 фоизга кўп омилли эконометрик моделга киритилган омилларга боғлиқ эканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish