Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшпулатов Иноят Сапаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фаробий, Ибн Сино ва Имом Ғаззолийларнинг “Комил инсон” таълимоти (консепсияси)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fal674.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Муҳаммаджон Қодиров, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фаробий, Ибн Сино ва Имом Ғаззолий маънавий-ахлоқий қарашларининг комил инсонни тарбиялашдаги аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фаробийнинг “фозил одамлар шаҳри” консепсиясида инсон учун ўз даврининг руҳиятига мос келадиган гуманистик қарашлар тизимини ишлаб чиқилганлиги, инсон табиатини, унинг ҳаёт мазмунини, оламдаги ўрнини, жамиятдаги ролини кўриб чиқиш чегаралари кенгайтирилганлиги, инсоннинг интеллектуал ривожланиш даражасини ҳам туғма, ҳам орттирилган шахсий фазилатлар билан боғлаган ҳолда ҳар бир инсоннинг ўзига хослиги ва мустақил қадриятини эътироф этилгани асослаб берилган;
Ибн Сино қарашларида шахс ахлоқий камолотида инсон ўз нуқсон ва камчиликларини аниқлаши, камтарлик, жасорат, шаҳват, ғазабни тарбиялаш ва нифоқни енгиш каби руҳий қувватга боғлиқ бўлган ахлоқий фазилатларга донишмандлик асосида эришиш ва ижтимоий адолатни қарор топтириш тамойиллари муҳим асос эканлиги исботланган;
Имом Ғаззолийнинг “комил инсон” лойиҳасида соғлом исломга асосланиш, шариатни инқироз ва бўҳрондан олиб чиқиш, нисбий барқарорлик, собитлик, қайишқоқлик, ижтимоий, сиёсий-мафкуравий бардошлилик каби тамойиллар асосида ислом маданияти, сивилизацияси, илм-фани ва фалсафасини ривожлантириш ҳамда мужоҳада, муроқаба, яқийн, шикаста-нафслик, пок қалб, басират ва фаҳм-идрок каби комил инсон фазилатлари муҳим рол ўйнагани очиб берилган;
Фаробий, Ибн Сино ва Имом Ғаззолийнинг комил инсон ҳақидаги таълимотларида илгари сурилган илм-фан, фалсафа, янги илмий дунёқараш ғоялари, рационаллик ва инсонпарварлик тамойиллари, ижодкор-яратувчи, фаол инсон каби ижтимоий фазилатлар замонавий баркамол шахснинг инсон олий қадрият, масъулиятни англас, ва маърифий жамиятни шакллантиришга уйғун эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Форобий, Ибн Сино ва Имом Ғаззолий таълимотларида комил инсон консепсияларининг тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фаробийнинг “фозил одамлар шаҳри” консепсиясида инсон учун ўз даврининг руҳиятига мос келадиган гуманистик қарашлар тизимини ишлаб чиқилганлиги, инсон табиатини, унинг ҳаёт мазмунини, оламдаги ўрнини, жамиятдаги ролини кўриб чиқиш чегаралари кенгайтирилганлиги, инсоннинг интеллектуал ривожланиш даражасини ҳам туғма, ҳам орттирилган шахсий фазилатлар билан боғлаган ҳолда ҳар бир инсоннинг ўзига хослиги ва мустақил қадриятини эътироф этилганлигига доир хулосалар ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил январ-феврал ойларида эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 20 февралдаги 01-02-46-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитишга, мафкуравий иммунитетини оширишга, ислом дини ва фалсафаси тўғрисида, ислом дини ниқоби остидаги бузғунчи оқимларнинг соф исломдан йироқ эканлиги борасидаги кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилган;
Ибн Сино қарашларида шахс ахлоқий камолотида инсон ўз нуқсон ва камчиликларини аниқлаши, камтарлик, жасорат, шаҳват, ғазабни тарбиялаш ва нифоқни енгиш каби руҳий қувватга боғлиқ бўлган ахлоқий фазилатларга донишмандлик асосида эришиш ва ижтимоий адолатни қарор топтириш тамойиллари муҳим асос эканлигига доир умумлашмалар ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маразининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишда белгиланган “Ғоя ва мавкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи”нинг 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва бадиий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 14 мартдаги 113-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида миллий ва диний бағрикенгликни шакллантириш, илм олишга интилишни рағбатлантириш ва ундаш, ахлоқий тарбияни ривожлантириш ҳамда тажовузкор радикал ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Имом Ғаззолийнинг “комил инсон” лойиҳасида соғлом исломга асосланиш, шариатни инқироз ва бўҳрондан олиб чиқиш, нисбий барқарорлик, собитлик, қайишқоқлик, ижтимоий, сиёсий-мафкуравий бардошлилик каби тамойиллар асосида ислом маданияти, сивилизацияси, илм-фани ва фалсафасини ривожлантириш ҳамда мужоҳада, муроқаба, яқийн, шикаста-нафслик, пок қалб, басират ва фаҳм-идрок каби комил инсон фазилатлари муҳим рол ўйнаганига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг жойларда ўтказилаётган тадбирларида, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича тарғибот ишларини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг 2023 йил 2 мартдаги 08-17/189-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштиришга, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
Фаробий, Ибн Сино ва Имом Ғаззолийнинг комил инсон ҳақидаги таълимотларида илгари сурилган илм-фан, фалсафа, янги илмий дунёқараш ғоялари, рационаллик ва инсонпарварлик тамойиллари, ижодкор-яратувчи, фаол инсон каби ижтимоий фазилатлар замонавий баркамол шахснинг инсон олий қадрият, масъулиятни англаш, ва маърифий жамиятни шакллантиришга уйғун эканлигига доир илмий янгилик, назарий умумлашма ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 13 мартдаги 04/11-1373-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни аждодлар маънавий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳамда фалсафа тарихига оид дарсликларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish