Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммедов Махсуд Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон капиталини ривожлантиришни замонавий механизмлари ва уларнинг тараққиётдаги аҳамияти масалаларининг фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal985.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хаджиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон капиталини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ҳамда замонавий механизмларини аниқлашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капиталини ривожлантириш ва барқарор тараққиётга эришишда замонавий умумметодологик, гносеологик қарашлар ва ёндашишларда берилган интеллектуал, таълим, ахлоқий, рамзий ва ижтимоий капитал омилларнинг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт асосларига мослаштириш даражалари (шахслар, ижтимоиу гуруҳлар, давлат) ҳамда оъзаро шерикчилик, бирлашиш, инсон салоҳиуати, эҳтиуож каби компонентлари аниқланган;
Янги Ўзбекистонда аҳоли турмуш тарзининг фаровонлашуви ҳамда ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий бирдамликдан иборат ўзига хос муносабат шаклларининг амал қилишида инсон капиталини ривожлантиришнинг (инсон капиталини ривожлантирувчи дастурларни ишлаб чиқиш, таълим-тарбиуага инвестициуалар киритиш, замонавиу касб-ҳунарга қизиқтириш, меҳнат бозорида рақобатбардош соҳа мутахассисларини билим ва коъникмаларини оптималлаштириш, миллиу инсон капитали оълчовини аниқлаш методологиуасини ишлаб чиқиш йўналишлари асосида) ижтимоиу моделини уаратиш зарурати асослаб берилган;
ривожланиш ва барқарор тараққиётни таъминлашда ижтимоий ҳаракат, ижтимоий муносабатлар, узоқ ва соғлом умр кўриш, ҳаёт фаровонлиги стандартларининг католизатор сифатидаги ўрни инсон капиталининг маданиу-ахлоқиу, саломатлик (биофизик), меҳнат, таълим, интеллектуал ва ташкилиу-тадбиркорлик капитали омиллари билан боғлиқлиги исботланган;
инсон – жамият – давлат имкониятлари (шахсий ривожланиш имкониятлари, ижтимоий характердаги интилувчанлик, ижтимоий институтлар) инсон капиталини ривожлантирувчи ижтимоий институсионал тизимларнинг ижтимоиу-маънавиу соҳада тизимлиликни таъминлаш, ислоҳотлар самарадорлигини оширишда уагона мақсад, миллиу ғоуа уоълида жипслаштириш, миллиу тараққиуот борасида уошларнинг масъуллиги, дахлдорлигини ошириш, таклиф-ташаббусларига кенг уоъл очиш, хотин-қизларнинг ташаббус ва фаолиуати қадрланадиган маънавиу-ҳуқуқиу муҳитни барпо қилиш каби динамик кўрсаткичларда ифодаланиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капиталини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ҳамда замонавий механизмларини аниқлаш доирасида олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
инсон капиталини ривожлантириш ва барқарор тараққиётга эришишда замонавий умумметодологик, гносеологик қарашлар ва ёндашишларда берилган интеллектуал, таълим, ахлоқий, рамзий ва ижтимоий капитал омилларнинг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт асосларига мослаштириш даражалари (шахслар, ижтимоиу гуруҳлар, давлат) ҳамда оъзаро шерикчилик, бирлашиш, инсон салоҳиуати, эҳтиуож каби компонентларига доир илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телерадиоканалининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ислоҳотлар амалда”, “Ижод маҳсули” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телерадиоканалининг 2023-йил 12-июлдаги 02/09-195-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда ижтимоий ўзгаришлар кенг миқёсли ижтимоий жараёнлар орқали аҳоли турмуш тарзининг фаровонлашуви, инсон капиталининг юксалиши ҳамда ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий бирдамликдан иборат ўзига хос муносабат шаклларининг амал қилиши бўйича телетомошабинларга керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда аҳоли турмуш тарзининг фаровонлашуви ҳамда ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий бирдамликдан иборат ўзига хос муносабат шаклларининг амал қилишида инсон капиталини ривожлантиришнинг (инсон капиталини ривожлантирувчи дастурларни ишлаб чиқиш, таълим-тарбиуага инвестициуалар киритиш, замонавиу касб-ҳунарга қизиқтириш, меҳнат бозорида рақобатбардош соҳа мутахассисларини билим ва коъникмаларини оптималлаштириш, миллиу инсон капитали оълчовини аниқлаш методологиуасини ишлаб чиқиш йўналишлари асосида) ижтимоиу моделини уаратиш заруратига доир хулосалар ва илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида, хусусан, 2023-йил май ойида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ҳамда 2023-йил июн ойи “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган “Ёшлар фестиваллари”ни юқори савияда ташкил этишда ва маънавий-тарбиявий соҳада ўтказилган тарғибот тадбирлари дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 18-июлдаги 4-13-21-1940-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг юксак маънавиятга ва маърифатга эга бўлишлари мамлакатнинг ҳар томонлама ривожланишига ўзининг таъсирини кўрсатиши ҳамда маънавият ва маърифатга таянган мамлакатда тинчлик ҳукмрон болиши ва барқарорлик тараққий қилиб бориши, маънавий жиҳатдан юксалиш давлатнинг куч-қудратини таъминлашнинг муҳим омилларидан эканлигини асослашга хизмат қилган;
ривожланиш ва барқарор тараққиётни таъминлашда ижтимоий ҳаракат, ижтимоий муносабатлар, узоқ ва соғлом умр кўриш, ҳаёт фаровонлиги стандартларининг католизатор сифатидаги ўрни инсон капиталининг маданиу-ахлоқиу, саломатлик (биофизик), меҳнат, таълим, интеллектуал ва ташкилиу-тадбиркорлик капитали омиллари билан боғлиқлигига оид илмий хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни амалга ошириш, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 17-июндаги 02/02-34-1-сон маълумотномаси). Натижада, барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсадларнинг амалга оширилиши жамиятнинг изчил ривожланишига, “инсон қадри учун” тамойили асосида халқ фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг таъсирчанлигини ошириш, турмуш сифатининг яхшиланишига, ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш соҳасида билим ва кўникмаларнинг кенгайишига хизмат қилган;
инсон – жамият – давлат имкониятлари (шахсий ривожланиш имкониятлари, ижтимоий характердаги интилувчанлик, ижтимоий институтлар) инсон капиталини ривожлантирувчи ижтимоий институсионал тизимларнинг ижтимоиу-маънавиу соҳада тизимлиликни таъминлаш, ислоҳотлар самарадорлигини оширишда уагона мақсад, миллиу ғоуа уоълида жипслаштириш, миллиу тараққиуот борасида уошларнинг масъуллиги, дахлдорлигини ошириш, таклиф-ташаббусларига кенг уоъл очиш, хотин-қизларнинг ташаббус ва фаолиуати қадрланадиган маънавиу-ҳуқуқиу муҳитни барпо қилиш каби динамик кўрсаткичларда ифодаланишига доир янгиликларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 9-сентябрдаги 04/11-5433-сон маълумотномаси). Натижада, янгиликлар ва тавсиялар лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган ва инсон капиталини ижтимоий-маданий ҳодиса ҳамда хусусият сифатида асослаш, унинг Ўзбекистон шароитида ҳудудий динамик ривожланиш таъсирини аниқлаб бориш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish