Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Саодат Сатторовнаннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавий салоҳият – ижтимоий тараққиёт манбаи”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal969.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маънавий салоҳиятнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ҳамда тараққиёт манбаи сифатидаги имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият маънавий салоҳияти маънавий-руҳий муҳит, жамият аъзолари маданий савияси, миллий ғоя мавқеи, ижодкорлар сони, илмий кашфиётлар сони, маънавий юксалишга ундовчи санъат асарлари сони, кишиларнинг маънавий меросга муносабати, маънавий хавфсизлик даражаси каби мезонлар орқали аниқланиши асослаб берилган;
маънавий салоҳият мезонлари шахс хулқ-атворининг ижтимоий манфаатларга мослиги, таълим мазмуни ва сифати оптималлиги, мафкуравий институтлар ва маданий-маърифий тизим фаолияти, илм-фан ривожининг ижтимоий эҳтиёжларга мутаносиблиги, ноёб санъат асарларига ижтимоий буюртманинг қарор топганлиги, миллий ғурурнинг ривожланганлиги, маънавий хавфсизлик консепсиясининг мавжудлиги каби омиллар таъсирида шаклланиши диалектик сабабият тамойиллари асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда маънавий салоҳият маънавий-руҳий муҳитнинг соғломлиги, жамият аъзолари маданий савиясининг миллий ва гуманистик характерга эгалиги, миллий ғоянинг шаклланганлиги, ижодий тафаккурга эга кишилар салмоғи юқорилиги, жаҳон даражасидаги илмий мактаблар мавжудлиги, маънавий юксалишга ундовчи адабиёт ва санъат асарлари яратиш, маънавий меросга ҳурмат, маънавий хавфсизлик даражаси юқорилиги билан тавсифланиши мавжуд ижтимоий воқелик асосида исботланган;
жамият маънавий салоҳиятини ижтимоий тараққиёт манбаига айлантиришда давлатнинг уни юксалтиришга қаратилган (ғоявий-маънавий омиллар таъсирини ошириш, янги маънавий маконни барпо этиш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш) сиёсатини такомиллаштириш ҳамда таълим тизими, аҳоли саломатлиги, камбағалликни қисқартириш, ёшларга оид давлат сиёсати, хавфсиз ва тинчликсевар давлат каби маънавий салоҳият тамойиллари амал қилиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавий салоҳиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва улардаги ўзгаришлар характерини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
жамият маънавий салоҳияти маънавий-руҳий муҳит, жамият аъзолари маданий савияси, миллий ғоя мавқеи, ижодкорлар сони, илмий кашфиётлар сони, маънавий юксалишга ундовчи санъат асарлари сони, кишиларнинг маънавий меросга муносабати, маънавий хавфсизлик даражаси каби мезонлар орқали аниқланишига доир назарий мулоҳазалар ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг 1-йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар”, 2-банди Янги Ўзбекистоннинг “Маънавий тараққиёт стратегияси” ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 30 октябрдаги 02-22/1182-сон маълумотномаси). Натижада, жамият маънавий салоҳиятининг маънавий-руҳий муҳит, миллий ғоя мавқеи, ижодкорлар сони, кишиларнинг маънавий меросга муносабати, маънавий хавфсизлик мезонлари Ўзбекистонда маънавий салоҳиятни ижтимоий тараққиёт манбаига айлантириш имкониятларини аниқлашга хизмат қилган;
маънавий салоҳият мезонлари шахс хулқ-атворининг ижтимоий манфаатларга мослиги, таълим мазмуни ва сифати оптималлиги, мафкуравий институтлар ва маданий-маърифий тизим фаолияти, илм-фан ривожининг ижтимоий эҳтиёжларга мутаносиблиги, ноёб санъат асарларига ижтимоий буюртманинг қарор топганлиги, миллий ғурурнинг ривожланганлиги, маънавий хавфсизлик консепсиясининг мавжудлиги каби омиллар таъсирида шаклланишига оид илмий янгиликлар ва таклифлардан Инсон ҳуқуқи маданияти марказининг Олий Мажлис жамоат фондининг “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиниши, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тавсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш” йўналиши бўйича “Инсон ҳуқуқи ҳимояси-матбуот эътирофида” гранти асосида ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини тарғиб қилишда таълим ва ҳуқуқнинг ўрни” лойиҳаларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Инсон ҳуқуқи маданияти марказининг 2023 йил 24 октябрдаги 28-сон маълумотномаси). Натижада, давлатнинг маънавий салоҳиятини асраш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга оид сиёсатнинг асосий вазифалари ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги энг самарали, мақбул усуллари эканлигига, инсонларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда маънавий салоҳият маънавий-руҳий муҳитнинг соғломлиги, жамият аъзолари маданий савиясининг миллий ва гуманистик характерга эгалиги, миллий ғоянинг шаклланганлиги, ижодий тафаккурга эга кишилар салмоғи юқорилиги, жаҳон даражасидаги илмий мактаблар мавжудлиги, маънавий юксалишга ундовчи адабиёт ва санъат асарлари яратиш, маънавий меросга ҳурмат, маънавий хавфсизлик даражаси юқорилиги билан тавсифланишига оид назарий мулоҳазалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”, “Махсус репортаж” ва “Ёшлар сиёсати амалда” кўрсатувлари ва дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телерадиоканалининг 2023 йил 11 октябрдаги 02-09-293 сон маълумотномаси). Натижада, давлатнинг маънавий салоҳиятини асраш ва юксалтиришга оид сиёсатнинг асосий вазифалари, бугунги кунда инсонларни маънавий меросни асраш ва келгуси авлодларга етказиш, халқимизни, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича телетомошабинларга керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;
жамият маънавий салоҳиятини ижтимоий тараққиёт манбаига айлантиришда давлатнинг уни юксалтиришга қаратилган (ғоявий-маънавий омиллар таъсирини ошириш, янги маънавий маконни барпо этиш, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш) сиёсатини такомиллаштириш ҳамда таълим тизими, аҳоли саломатлиги, камбағалликни қисқартириш, ёшларга оид давлат сиёсати, хавфсиз ва тинчликсевар давлат каби маънавий салоҳият тамойиллари амал қилиш заруратифа доир назарий хулосалар ва ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф-88 сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 17 октябрдаги 04/11-6677-сон маълумотномаси). Натижада, жамият маънавий салоҳияти мезонлари ва уни шакллантирувчи омиллар ҳақидаги назарий хулосалар тегишли таълим йўналишидаги ўқув фанлари дастурларини тайёрлашда назарий манба сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish