Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Наргиза Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш йўллари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.04-“Қишлоқ хоъжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1979
Илмий раҳбар: Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Хасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деҳқон хоъжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари инновацион салоҳиятини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш хусусиятларига кўра такомиллаштирилиб, унга кўра инновацион салоҳият “юқори” (Шаҳрисабз, Касби, Яккабоғ туманлари), “ўрта” (Китоб, Деҳқонобод, Қамаши, Косон, Нишон туманлари) ва “паст” (Миришкор тумани) даражалари асосланган;
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидаги кўчатчилик иссиқхонаси, кичик техника парки, совуткичли омборхона, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш хизматларини қамраб олган “Томорқа хизмати” кластерини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятини барқарор ривожлантиришда агробизнес кичик шаклларини ва эко-корхоналарни устувор ташкил этиш, ижтимоий шерикликка кўра ҳамкорликни жадал ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг “Smart agriculture” моделининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қашқадарё вилояти ички истеъмол ҳажми, экспорт ҳажми ва аҳоли бандлиги кўрсаткичларига кўра деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш хусусиятларига кўра томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари инновацион салоҳиятини баҳолашнинг кслубий ёндашуви такомиллаштирилиб, унга кўра инновацион салоҳият “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражалари бўйича таклифлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича Йўл Харитани”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 01/03-2309-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида инновацион салоҳият Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Касби туманларида “юқори” (ИСИ≥13,7), Нишон, Косон, Қамаши, Китоб ва Деҳқонобод туманларида “ўрта” (7,05<ИСИ<13,7) ва Миришкор туманида “паст” (ИСИ≤7,05)га кщра маысадли чора-тадбирларни ташкил қилинган;
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидаги кўчатчилик иссиқхонаси, кичик техника парки, совуткичли омборхона, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш хизматларини қамраб олган “Томорқа хизмати” кластерини ташкил этиш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 24-декабрдаги 730-4-0-Қ/21-сон ва Шаҳрисабз тумани ҳокимининг 2021-йил 20-майдаги 93-4-67-Қ/21-сон қарорлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 01/03-2309-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Қарши туманида “Дилзиё томорқа хизмати”, Шаҳрисабз туманида “Azamat Sattarov Garden Servic” МЧЖ ва “Яшил кеш агротоморқа” МЧЖ, Чироқчи туманида “Чироқчи сифатли томорқа хизмати кўрсатиш” МЧЖ томорқа хизмати кластерлари синергетик самарадорлигининг 50-60 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятини барқарор ривожлантиришда агробизнес кичик шаклларини ва эко-корхоналарни устувор ташкил этиш, ижтимоий шерикликка кўра ҳамкорликни жадал ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг “Smart agriculture” моделининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 01/03-2309-сон маълумотномаси). Натижада Қарши, Косон ва Нишон туманларида инновацион фаолиятни рағбатлантириш асосида деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларида деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичи 40-50% ошган;
Қашқадарё вилояти ички истеъмол ҳажми, экспорт ҳажми ва аҳоли бандлиги кўрсаткичларига кўра деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз параметрларидан “Қашқадарё вилоятини 2023-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 01/03-2309-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши ички имкониятлардан мақсадли фойдаланишга кўра деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер майдонларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2027-йилга 46 фоизга кўпайишга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish