Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупходжаева Гулчеҳра Бахадирходжаевнанинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): “Ўзбекистон автотранспорт корхоналарининг барқарор ривожланиш услубиятини такомиллаштириш”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: Б2022.2.DSc/Iqt343.
Илмий маслаҳатчи: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Маджидович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Искендеров Ахмет Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади саноатнинг етакчи индустриал тармоғи бўлган Ўзбекистон транспорт тизимида корхоналарни барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий автотранспорт тизимини барқарор ривожлантиришни баҳолаш услубий ёндашуви йўл транспорти марказлари барқарорлиги, ишлаб чиқаришга рақамли технологиялар ва сун'ий интеллектни жорий этиш даражаси ва соҳанинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигига кўра такомиллаштирилган;
“Автомобил йўллар қўмитаси” автотранспорт корхоналарини барқарор ривожлантиришда асосий ишлаб чиқариш фондлари(АИЧФ=0,2%), паркнинг техник тайёрлик коеффициенти (0,98/1,03%), маҳсулот рентабеллиги (23/0,98%)ни ташкил қилишини ҳисобга олган ҳолда интеллектуал технологиялар асосида марказлаштирилган транспорт тизими такомиллаштирилди;
“Автомобил йўллар қўмитаси” тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичларининг истиқболлаштирилган 2024-2035 йиллар учун стратегик прогноз қийматлари илмий асоаланган;
транспорт саноати корхоналари барқарор фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларини 2027-йилга қадар истиқболли стратегик йўналишларининг ягона миллий автотранспорт тизими операторини яратишнинг прогноз қийматлари (STTXH=0,984, TXKIX=0,789) шакллантирилган;
транспорт манбалари улушининг ортишини ҳисобга олган ҳолда транспорт логистика марказларини барқарор стратегик ривожлантиришни 2035 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика мажмуаси корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Автомобил йўллар қўмитаси” фаолиятига рақамли кўрсаткичлар даражасини ва транспорт-логистика марказларининг рейтинг шкаласини ҳисобга олган ҳолда йўл транспорт инфратузилмаси обектларини самарали бошқариш имконини берувши “ИТ профиле” технологияси жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси транспорт
вазирлиги ҳузуридаги “Автомобил йўллар қўмитаси” тасарруфидаги “Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланши” давлат муассасасидаги транспорт воситаларида корхонада 2022-йилда салт юриш масофасини қисқартириш ҳисобига ёқилғи ҳаражатлари  3% га тежалганлиги натижасида корхонанинг иқтисодий барқарорлик кўрсаткичи сақлаб қолинган (2023-йил 10- октябрдаги 02-3181-сонли маълумотномаси);
 рақамли кўрсаткичлар даражасини ва транспорт-логистика марказларининг рейтинг шкаласини ҳисобга олган ҳолда, автомобил транспорти инфратузилмаси обектларини самарали бошқариш имконини берувши “IT profile” технологияси ишлаб чиқилган. Илмий янгилик асосида  “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” давлат муассасасининг техник-эксплуататсион кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланиб, натижада доимий ҳаражатлар миқдори ўзгармаган, барқарорлик кўрсаткичи йиллик ўртача 0,2 фоизга эришилган (2023-йил 10-октябрдаги 02-3181-сонли маълумотномаси);
иқтисодий-математик моделлардан фойдаланиш, йўл-транспорт саноати корхоналари барқарор фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш параметрларини прогноз қилиш асосида ягона миллий транспорт тизими операторини яратишнинг ташкилий - иқтисодий механизми ишлаб чиқилган (2023-йил 10-октябрдаги 02-3181-сонли маълумотномаси);
ишлаб чиқариш занжирини (жараёнини) оптималлаштириш имконини берувчи “элестрон сеал” технологиясидан фойдаланиш асосида транспорт корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг такомиллаштирилган модели таклиф этилди ва бунинг натижасида автомобил транспорти корхонаси рақобат салоҳиятини бошқаришнинг экономертик модели асосида ИТТ дан фойдаланишнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилганлиги натижасида бошқарув ҳаражатлари 8 фоиз, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳаражатлари 5 фоиз  иқтисод қилинган (2023-йил 27-сентябрдаги 130-У  сонли маълумотнома);
йўл транспорт корхоналарига интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш ва Миллий глобал навигатсия тизимини 4 та давлат сунъий йўлдошлари интегратсиялашувини (ГПС, (АҚШ), Галилео (Эвропа Иттифоқи) Бейдоу(Хитой) ва ГЛОНАСС (РФ)) асосида корхоналарини бақарор ривожланиш методологияси таклиф этилган. Илмий янгилик асосида УЗЖПС платформаси интеллектуал транспорт тизимларидан фойдаланиш ҳисобига ҳаракатланувчи таркибнинг мониторинг тизими, ташиш жараёнларини масофадан бошқариш ва мониторинг қилиш натижасида транспорт воситаларидан мақсадли фойдаланмаслик, уларнинг туриб қолиши ҳолатлари ва ёқилғи исрофгарчиликларини олдини олиш ҳисобига ташиш таннархи 6-7% га пасайган. Кузатилган 58 та енгил автомобиллар мисолида 2022-йил бўйича 24,3 млн сўмлик эксплуататсион ҳаражатлар тежалган (2023-йил 27-сентябрдаги 130-У сонли маълумотнома).
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish