Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадов Абдуқаххор Абдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда нефротик синдромда ошқозон-ичак тракти ўзгаришларининг хусусиятлари” 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.3.PhD/Tib1417
Илмий рахбар: Бобомуратов Турдиқул Акрамович тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети: DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фурқат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефротик синдром билан касалланган болаларда овқат ҳазм қилиш тизимининг клиник ва функционал ҳолатини баҳолаш ҳамда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 илк бор нефротик синдром билан хасталанган болаларда  стероидга сезгирлиги мавжудлиги, тез-тез қайталанувчи шакли ва  стероид гормонларга қарамлик даражасини инобатга олган ҳолатда ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати ўзгаришларининг кечиш динамикасини ўзига хослиги илмий жиҳатдан асосланган;
нефротик синдром кузатилган болаларда ошқозон-ичак трактидаги ўзгаришлар, касалликнинг кечиши, давомийлиги, оғирлик даражаси, глюкокортикостероидлар билан даволаниш давомийлиги ва Helicobacter pylori билан зарарланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор нефротик синдромга чалинган болаларда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватларидаги  ўзгаришлар пепсиноген I, пепсиноген ІI ва пепсиногенлар I/ІI  нисбатларини таҳлил қилиш орқали исботланган;
болаларда нефротик синдромда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кам инвазив усуллар ёрдамида эрта ташхислаш  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 23 ноябрь 13-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор нефротик синдром билан хасталанган болаларда  стероидга сезгирлиги мавжудлиги, тез-тез қайталанувчи шакли ва  стероид гормонларга қарамлик даражасини инобатга олган ҳолатда ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати ўзгаришларининг кечиш динамикасини ўзига хослиги илмий жиҳатдан  асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  бўйича 2023 йил 6 июндаги 63-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 2023 йил 26 сентябрдаги 3191-10-212-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нефротик синдром билан хасталанган болаларда  стероидга сезгирлиги мавжудлигини, тез-тез қайталанувчи шакли ва  стероидга  қарамлик даражасини инобатга олган ҳолатда ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати ўзгаришларининг динамикасини ўзига хослигини ўрганиш, касалланиш даражасини камайтириш, эрта ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги:нефротик синдром билан касалланган болаларнинг ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати ўзгаришларининг аниқлаш учун 114000 сум сарфланса 40 нафар бемор болалар ҳисобидан умумий 4 560 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефротик синдром билан хасталанган болаларда “Болаларда нефротик синдромда овқат ҳазм қилиш трактининг морфофункционал  ҳолатини аниқлаш” бўйича дастурий таъминот ёрдамида ошқозон ичак тракти шиллиқ қавати ўзгаришларини аниқлаш натижасида, 1 нафар боланинг 1 марта текшириш ҳисобига бюджет маблағларини 114 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: нефротик синдром кузатилган болаларда ошқозон-ичак трактидаги ўзгаришлар, касалликнинг кечиши, давомийлиги, оғирлик даражаси, глюкокортикостероидлар билан даволаниш давомийлиги ва Helicobacter pylori билан зарарланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  бўйича 2023 йил 6 июндаги 63-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 2023 йил 26 сентябрдаги 3191-10-212-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нефротик синдром билан хасталанган болаларнинг Helicobacter pylori бактерияси билан зарарланишини инвазив бўлмаган  ХИЛЕК –тест усулида аниқлаш, ошқозон ичак трактидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, динамик кузатиш ва олдини олиш йўли билан саломатлик индексини яхшилаш, пархезли овқатлантириш, парвариш қилиш ва башоратлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нефротик синдром билан хасталанган болаларда ХИЛЕК –тест усулида  Helicobacter pylori билан зарарланишини аниқлаш, ошқозон ичак тракти шиллиқ қаватида ўзгаришларни эрта ташхислаш болаларнинг шифохонада бўлиш вақтини минимал 3 кунга қисқариши ҳисобига (бир кунлик 130 000 сўмни ташкил қилса) 390 000 сўм иқтисод қилинган. Шифохонада умумий 40 нафар бемор бола учун 15 600 000  сўм маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефротик синдром билан хасталанган болаларнинг Helicobacter pylori билан зарарланишини олдини олиш йўли билан саломатлик индексини яхшилаш, пархезли овқатлантириш ва парвариш қилишда таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш нефротик синдром билан касалланган болаларда ошқозон ичак трактидаги патологияларни эрта ташхислаш ва башоратлаш ҳамда  стационар шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор нефротик синдромга чалинган болаларда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватларидаги  ўзгаришлар пепсиноген I, пепсиноген ІI ва пепсиногенлар I/ІI  нисбатларини таҳлил қилиш орқали исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  бўйича 2023 йил 6 июндаги 63-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 2023 йил 26 сентябрдаги 3191-10-212-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нефротик синдром билан хасталанган болаларнинг ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватларида ўзгаришларни аниқлаш учун эзофагогастродуоденоскопия усулини болаларда қўллаш мураккаблиги, асоратларининг кўплиги, болаларнинг ва ота-оналарнинг текширишга рози бўлмаслиги, малакали мутахасисларнинг камлиги ва бошқа қарши кўрсатмаларни бўлиши сабабли бу текшириш усулини қўллаш имконияти камроқ шу сабабли кам инвазив усулда қон зардобидан пепсиноген I, пепсиноген ІI ва пепсиногенлар I/ІI  нисбатларини  таҳлил қилиш орқали  ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватларидаги  ўзгаришларнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва башоратлаш сифати яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: нефротик синдромга чалинган болаларда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватлари ўзгаришларларни аниқлаш учун 1 марталик эзофагогастродуоденоскопия текшириш усули учун 114 000 сўм сарфланса, қон зардобидан имунофермент таҳлил усулида пепсиноген I, пепсиноген ІI ва пепсиногенлар I/ІI  нисбатларини таҳлил қилиш учун 84000 сўм сарфланиб, ҳар бир бемордан бир марта текшириш учун 30000 иқтисод қилишга эришилган ва 40 нафар бемор болаларга текшириш учун 1200 000 сўм  бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: нефротик синдром билан хасталанган болаларнинг ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватларида ўзгаришларни аниқлаш  1 нафар бемор бола учун 1 марта текшириш  ҳисобига бюджет маблағларини 30000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:  болаларда нефротик синдромда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кам инвазив усуллар ёрдамида эрта ташхислаш  такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  бўйича 2023 йил 6 июндаги 63-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 2023 йил 26 сентябрдаги 3191-10-212-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нефротик синдром билан хасталанган болаларда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кам инвазив усуллар ёрдамида эрта ташхислаш орқали, болаларда узоқ вақт давомида глукокортикостероидлар билан даволаниш натижасида овқат хазм қилиш трактининг ўзгаришларининг ривожланиши ва болаларни соғломлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган янги илмий асосланган технологиялар кенг миқёсда қўлланилиши орқали нефротик синдром ривожланиш хавфи ва асоратларини ташхислаш ва башоратлаш сифати яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: нефротик синдром билан хасталанган болаларда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришлари кам инвазив усуллар: Ишлаб чиқилган дастурий таьминот ёрдамида  оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун бюджет маблағларидан 60000 сўм иқтисод қилинган бўлса, эзофагогастродуоденоскопия текшириш усули ўрнига (114000 сўм),  имунофермент таҳлил усулида пепсиноген I, пепсиноген ІI ва пепсиногенлар I/ІI  нисбатларини таҳлил қилиш (84000 сўм) орқали 30000сўм ва стационар шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига 130000 сўм  бюджетдан тасқари маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда нефротик синдромда ошқозон-ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришларни кам инвазив усуллар ёрдамида эрта ташхислашни  такомиллаштириш натижасида оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 60000 сўм,  эзофагогастродуоденоскопия текшириш усулини, имунофермент таҳлил усулига алмаштириш орқали, 30000 сўм, шифохонада бўлиш вақтини минимал 3 кунга қисқариши ҳисобига 390 000 сўм, жами ҳар бир нефротик синдром билан касалланган ва овқат хазм қилиш трактининг ўзгаришлари кузатилган болаларда 480000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
Болаларда нефротик синдромда овқат ҳазм қилиш трактида ўзгаришларни ташхислаш  асосида «Болаларда нефротик синдромда меъда ва ўн икки бармоқ ичак бузилишларининг морфофункционал хусусиятлари»: мавзусидаги услубий тавсияномасини тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 15- декабр 03-5354 – сонли хати юборилган. Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан (28.12.2022, 8н-р/1577)  тасдиқланган.
Самадов Абдуқаххор Абдурахмонович тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  илмий даражасини (14.00.09 – Педиатрия) олиш учун “Болаларда нефротик синдромда ошқозон-ичак тракти ўзгаришларининг хусусиятлари” мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижаларининг соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 26- сентябр 09-08374 – сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish