Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Гавхар Махмудхановнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сунъий ўпка вентиляцияси билан боғлиқ трахеобронхитнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш (клиник ва экспериментал тадқиқот)», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3437.
Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиет маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраева Гулчехра Шахобовна, тиббиет фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «Профессор С.В. Очаповский номидаги 1-сонли вилоят клиник шифохонаси» Илмий-тадқиқот институти (Краснодар, Россия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трахеобронхиал дарахтнинг вентилятор билан боғлиқ асоратларини олдини олиш ва даволаш усулларини оптималлаштириш орқали узоқ муддатли механик вентиляцияда бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки нафас йўлларининг вентилятор билан боғлиқ шикастланишларига трахея ва бронхлар шиллиқ қаватининг яққол лимфоид-нейтрофил инфилтрацияси ҳамроҳлик қилиши, йирингли яллиғланиш ва эрозив-геморрагик компоненти мавжудлиги билан мураккаб кечиши эса деструкция ва некроз туфайли тўқималарнинг яхлитлигини бузилишига олиб келиши аниқланган;
вентилятор ассоциялашган трахеобронхит ривожланишининг предикторлари ўрганилган, улар орасида кўп аъзолар етишмовчилиги фонида механик вентиляция давомийлиги ва агрессив патогенлар ва микробли ассоциациялари натижасида келиб чиққан нозокомиал инфекциялар муҳим ўрин эгаллаши аниқланган;
«HEMOBEN МД» нинг тиббий-биологик хавфсизлиги исботланган ва бу препаратнинг трахея шиллиқ қаватининг шикастланишини экспериментал моделлаштиришда морфометрик тарзда гемостатик таъсири ва герметик хусусияти, шунингдек, организмга токсик ва аллергик таъсири исботланган;
«HEMOBEN МД» нинг трахея шиллиқ қаватининг шикастланиш зонасига узоқ вақт фиксацияси фонида, унинг экспериментал шикастланиши пайтида, минимал асептик яллиғланиш кўринишлари ҳисобига органдаги дегенератив-деформация жараёнлари фаоллашуви билан кечувчи маҳаллий инфилтратларнинг ривожланиши содир бўлмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ эксперт кенгашининг 2023 йил 22 ноябрдаги 2х/17 сон хулосасига кўра (бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ томонидан 2023 йил 21 ноябрдаги 1078-сон хат):
биринчи илмий янгилик: вентилятор билан боғлиқ бўлган нафас йўлларининг шикастланишларининг патоморфологик механизмларини ҳисобга олган ҳолда, вентиляциядан фойдаланиш кўрсатмалари ва давомийлигини аниқроқ белгилаб бериш билан узоқ муддатли механик вентиляцияда бўлган беморларни бошқаришда янада самарали ва индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар "Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (21.11.2023 й.; №1077) билан Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонаси, Андижон вилояти кўп тармоқли шифохонаси ва Андижон давлат тиббиет институти клиникасининг жонлантириш бўлинмаларида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • реанимация булимида даволаниш муддати, шу жумладан респиратор терапия давомийлигини қисқартириш; • кўп орган етишмовчилигининг ривожланиш даражасини камайтириш; • беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш; • беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: патоморфологик хусусиятлар бўйича билимларни ошириш ва вентилятор ассоциялашган трахеобронхитнинг эрта ташхисини такомиллаштириш ҳисобига сунъий ўпка вентиляциясининг ўртача давомийлигини 8,4 дан 5,2 кунгача қисқартириш имконини берди, 1 нафар бемор учун 3 680 000 сўм бюджет маблағ иқтисод қилинди (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ реанимация булимида 1 кун даволаниш 1 150 000 сўмни ташкил этади). Демак бир нафар бемордан 3 680 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 51 520 000 сўмни (14 нафар вентилятор ассоциялашган трахеобронхит бор беморлар учун) ташкил этади. Хулоса: патоморфологик хусусиятлар бўйича билимларни ошириш ва вентилятор ассоциялашган трахеобронхитнинг эрта ташхисини такомиллаштириш, ҳамда сунъий ўпка вентиляциясининг ўртача давомийлигини қисқартириш бюджет маблағларини 1 йилда 51 520 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий ўпка вентиляцияси билан боғлиқ трахеобронхитнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 2023 йил 22 ноябрдаги 1078-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: вентилатор ассоцилашган трахеобронхит ривожланишининг сабаб-таъсир муносабатларини билиш клиник амалиётни яхшилашга, шифохона ичидаги инфекциялар частотасини камайтиришга ёрдам беради, бу эса охир-оқибатда даволаш натижалари ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар "Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (21.11.2023 й.; № 1077) билан Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонаси, Андижон вилояти кўп тармоқли шифохонаси ва Андижон давлат тиббиет институти клиникасининг жонлантириш бўлинмаларида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • реанимация булимида даволаниш муддати, шу жумладан респиратор терапия давомийлигини қисқартириш; • кўп орган етишмовчилигининг ривожланиш даражасини камайтириш; • беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш; • беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вентилятор ассоциялашган трахеобронхит билан оғриган беморларни даволаш алгоритмини хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш ҳисобига реанимация бўлимида даволанишнинг ўртача давомийлигини 9,7 дан 6,6 кунгача қисқартириш имконини берди, 1 нафар бемор учун 3 565 000 сўм бюджет маблағ иқтисод қилинди (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ реанимация булимида 1 кун даволаниш 1 150 000 сўмни ташкил этади). Демак бир нафар бемордан 3 565 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 49 910 000 сўмни (14 нафар вентилятор ассоциялашган трахеобронхит бор беморлар учун) ташкил этади. Хулоса: вентилатор ассоциялашган трахеобронхит билан оғриган беморларни даволаш алгоритмини хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш, шунингдек, реанимацияда даволанишнинг ўртача давомийлигини қисқартириш бюджет маблағларини 1 йилда 49 910 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий ўпка вентиляцияси билан боғлиқ трахеобронхитнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 2023 йил 22 ноябрдаги 1078-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: «HEMOBEN МД»-нинг экспериментал ҳайвонларнинг танасига ножўя таъсирини ўрганиш мумкин бўлган хавфларни баҳолаш ва уни клиник амалиётда бронхоскопик қўллаш учун индивидуал шароитларни аниқлаш ва вентилятор ассоциялашган трахеобронхитнинг геморрагик асоратлари сонини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар "Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (21.11.2023 й.; № 1077) билан Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонаси, Андижон вилояти кўп тармоқли шифохонаси ва Андижон давлат тиббиет институти клиникасининг жонлантириш бўлинмаларида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • реанимация булимида даволаниш муддати, шу жумладан респиратор терапия давомийлигини қисқартириш; • кўп орган етишмовчилигининг ривожланиш даражасини камайтириш; • беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш; • беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ муддатли механик вентиляция пайтида трахея ва/ёки бронхлар шиллиқ қаватининг ўткир геморрагик шикастланишларини эндоскопик даволаш усулини жорий этиш ҳисобига терапевтик бронкоскопия муолажалари нархини ҳар бир бемор учун 5 880 000 дан 1 850 000 сўмгача камайтириш имконини берди, 1 нафар бемор учун 4 060 000 сўм бюджет маблағ иқтисод қилинди (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ реанимация булимида терапевтик бронхоскопия 350 000 сўмни ташкил этади). Демак бир нафар бемордан 4 060 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 56 840 000 сўмни (14 нафар вентилятор ассоциялашган трахеобронхит бор беморлар учун) ташкил этади. Хулоса: узоқ муддатли механик вентиляция пайтида трахея ва/ёки бронхлар шиллиқ қаватининг ўткир геморрагик шикастланишларини эндоскопик даволаш усулини жорий этиш, шунингдек, терапевтик бронхоскопия муолажалари учун сарф-харажатларни камайтириш бюджет маблағларини 1 йилда 56 840 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий ўпка вентиляцияси билан боғлиқ трахеобронхитнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 2023 йил 22 ноябрдаги 1078-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: етарли гемостатик таъсирни таъминлаган ҳолда қон кетиш юзасини тезда қоплаш имконини берадиган «HEMOBEN МД»-нинг маҳаллий қўлланилиши билан трахеобронхиал дарахтнинг шиллиқ қавати шикастланганда қон кетишини тўхтатиш усули ишлаб чиқилган, бу реанимацияда даволаниш муддатини, шу жумладан нафас олиш терапиясининг давомийлигини қисқартириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар "Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ буйруғи (21.11.2023 й.; № 1077) билан Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонаси, Андижон вилояти кўп тармоқли шифохонаси ва Андижон давлат тиббиет институти клиникасининг жонлантириш бўлинмаларида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • реанимация булимида даволаниш муддати, шу жумладан респиратор терапия давомийлигини қисқартириш; • кўп орган етишмовчилигининг ривожланиш даражасини камайтириш; • беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш; • беморларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: «HEMOBEN МД»-ни маҳаллий қўллаш орқали трахеобронхиал дарахтнинг шиллиқ қавати шикастланганда қон кетишини тўхтатиш усулини оптималлаштириш ҳисобига реанимация бўлимида геморрагик катарал-йирингли вентилятор ассоциялашган трахеобронхит билан беморларнинг даволанишининг ўртача давомийлигини 14,4 дан 10,2 кунгача қисқартириш имконини берди, 1 нафар бемор учун 4 830 000 сўм бюджет маблағ иқтисод қилинди («Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ» ДМ реанимация булимида 1 кун даволаниш 1 150 000 сўмни ташкил этади). Демак бир нафар бемордан 4 830 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 67 620 000 сўмни (14 нафар вентилятор ассоциялашган трахеобронхит бор беморлар учун) ташкил этади. Хулоса: «HEMOBEN МД»-ни маҳаллий қўллаш орқали трахеобронхиал дарахтнинг шиллиқ қавати шикастланганда қон кетишини тўхтатиш усулини оптималлаштириш, шунингдек, реанимация бўлимида геморрагик катарал-йирингли вентилятор ассоциялашган трахеобронхит билан беморларнинг даволанишининг ўртача давомийлигини қисқартириш бюджет маблағларини 1 йилда 67 620 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сунъий ўпка вентиляцияси билан боғлиқ трахеобронхитнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 2023 йил 22 ноябрдаги 1078-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish