Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Лазиз Милионеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ингаляция шикастланишга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2544.
Илмий раҳбар: Хакимов Эркин Абдухалилович, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022 Tib 93.01.
Расмий оппонентлар: Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Манзур Ахмад Мир, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Ҳиндистон).
Етакчиташкилот: В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трахеобронхиал дарахтнинг термоингалацион зарарланиши билан асоратланган, оловдан оғир куйиш жароҳат олган беморларни диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
куйиш касаллигида термоингалацион зарарланишини оғирлигини эрта ташхислаш ва оловдан оғир куйиш жароҳати бўлган беморларда прогностик мезонларини аниқлашда, фибробронхоскопия пайтида олинган трахеобронхиал дарахт шиллиқ қаватининг биоптатларда хемилюминесцент таҳлил усули юқори информативлиги исботланган;
оғир куйган беморларда ингалацион зарарланишининг оғирлик даражаси, чуқурлиги ва тарқалишини боғлиқ ҳолда санацион фибробронхоскопиянинг ишлаб чиқилган алгоритми қўлланилган ҳолда унинг юқори самарадорлиги асосланган;
тавсия этилган алгоритм бўйича дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопиядан консерватив терапия билан биргаликда фойдаланиш нафас олиш тизимида келиб чиқадиган ингалияцион зарарланиш оғир асоратларни камайтириши исботланган;
оғир куйган беморларда ингалацион зарарланишида ўтказиладиган санацион фибробронхоскопияни тўхтатиш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2023 йил 13ноябрь №66 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тадқиқот натижаларининг илмий ахамияти шу билан белгиланадики, бунда олинган натижалар, хулосалар ва тавсиялар оловдан оғир куйган беморларда, ингаляцион зарарланишларда юқори нафас йўлларининг ўтказувчанлигини трахеобронхиал асоратларини камайтириш ва асоратларини олдиндан комплекс профилактик амалий муолажаларни олиб боришдан иборат бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Оғир куйган беморларда  юқори нафас  йўлларининг ингалацион зарарланишларни вақтида аниқлаш, трахеобронхиал дарахтининг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Термик зарарланиш билан жабрланганларда нафас йўллари зарарланишини даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 январдаги 8н-р/53-сон маълумотномаси). “Кекса ва қарияларда куйиш жарохтларини махаллий даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 январдаги 8н-р/54-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ингаляцион шикастланиши бўлган беморларда, нафас олиш йўлларининг йирингли асоратларини олдини олишга қаратилган санацион фибробронхоскопияни ўтказиш учун тавсия этилган алгоритмдан фойдаланиш, йирингли трахеобронхит, эрта зотилжам ва ушбу патологиялар сабабли юзага келадиган  ўлим ҳолатларини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопия алгоритими ва такомиллашган услубларда жабрланувчиларни қўшимча текшириш, дори-дармон, бирламчи боғлов материаллари ва мутахассислар маслаҳатини талаб этмаслиги натижасида, беморларни шифохонада ётиш вақти 30-35 кундан 25 кунгача қисқариши ҳисобига, бир суткада 400,000 минг сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг прейскурантига кўра бундай беморларни анъанавий усулда даволаш бир суткада 750,000-800,000 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса:  Тадқиқот натижаларининг илмий ахамияти шу билан белгиланадики, бунда олинган натижалар, хулосалар ва тавсиялар ингаляцион шикастланишларда юқори нафас йўлларининг трахеобронхиал асоратларини камайтириш ва асоратларини олдиндан комплексли профилактик амалий муолажаларни олиб боришдан иборат.Бундан ташқари, бу пневмония ва ателектаз ривожланишини статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтириш кузатилди. Шундай қилиб, дастурлаштирилган ФБС дан фойдаланиш назорат гуруҳига нисбатан асосий гуруҳда ўлимни кўрсатгичи жиҳатдан сезиларли даражада 93,7% дан 68,4% гача камайиши билан изоҳланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ингаляция  шикастланишига ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 08 ноябрдаги № 12829-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: оғир куйиш жароҳати олган беморларда термоингаляцион зарарланиш оғирлигига қараб дастурлаштирилган санатсион ФБС ни ўтказиш учун тавсия этилган алгоритмни қўллаш йирингли трахеобронхит сонини назорат гуруҳида 38,1% дан асосий гуруҳда 14,0% гача статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтиришга эришилди.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур услубий тавсиянома куйган беморларда юқори нафас йўлларининг функцияси бузилиши ва унинг оқибатида келиб чиқадиган асоратлари олдини олиш орқали куйиш касаллиги даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган куйганларда трахеобронхиал  зарарланишлари клиник-диагностик асослари ва уларни даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё ва Жиззах филиаллари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 7 сентябр 46-сон маълумотномаси). Олинган натижалар оғир куйганларда ингалацион  зарарланишда трахеобронхиал  соҳанинг йирингли жараёнлари, нафас ўтказувчанлигининг бузилиши қон кетишлари  диагностикаси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришга  имкон берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трахеофибробронхоскопия пайтида олинган, трахеобронхиал дарахт шиллиқ қавати биоптатлари таҳлилини хемилюминецент усули ёрдамида ўтказиш ингаляцион зарарланишларда йирингли трахеобронхит келиб чиқишини эрта прогнозлаш, бу эса йирингли трахеобронхит келиб чиқишини олдини олишга қаратилган интенсив даволаш муолажаларни ўз вақтида бошлаш имконини берди; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопия алгоритими ва такомиллашган услубларда жабрланувчиларни қўшимча текшириш, дори-дармон, бирламчи боғлов материаллари ва мутахассислар маслаҳатини талаб этмаслиги натижасида, беморларни шифохонада ётиш вақти 30-35 кундан 25 кунгача қисқариши ҳисобига, бир суткада 400,000 минг сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг прейскурантига кўра бундай беморларни анъанавий усулда даволаш бир суткада 750,000-800,000 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: Бронхиал ювиш суюқлиги ва браш-биоптатларининг ҳужайра таркибини цитологик диагностикаси ингаляцион зарарланишда нафас йўлларини эндоскопик текшириш усулларига муҳим қўшимча бўлиб, нафас йўлларининг шиллиқ қаватининг зарарланиш даражасини баҳолашда фибробронхоскопиянинг диагностик имкониятларини кенгайтиради ва ингаляцион зарарланишнинг асоратларини прогноз қилишга ёрдам беради.Илмийянгиликданкенгайтирилганҳолдафойдаланиши:«Ингаляция шикастланишга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 08 ноябрдаги № 12829-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: пневмония ва ателектаз ривожланишини статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтириш кузатилди. Шундай қилиб, дастурлаштирилган ФБС дан фойдаланиш назорат гуруҳига нисбатан асосий гуруҳда ўлим кўрсатгичи жиҳатдан сезиларли даражада 93,7% дан 68,4% гача камайиши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Оғир куйган беморларда  юқори нафас  йўлларининг ингалацион зарарланишларни вақтида аниқлаш, трахеобронхиал дарахтининг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Термик зарарланиш билан жабрланганларда нафас йўллари зарарланишини даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 январдаги 8н-р/53-сон маълумотномаси). “Кекса ва қарияларда куйиш жарохтларини махаллий даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 январдаги 8н-р/54-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комбинирланган огʼир куйган беморларда нафас йўлларидаги йирингли асоратларни олдини олишга қаратилган таклиф қилинган санатсион трахеофибробронхоскопиянинг қоʼлланиш алгоритмидан фойдаланилган ҳолда, мазкур патологияда йирингли трахеобронхит келиб чиқиши ва ўлим сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопия алгоритими ва такомиллашган услубларда жабрланувчиларни қўшимча текшириш, дори-дармон, бирламчи боғлов материаллари ва мутахассислар маслаҳатини талаб этмаслиги натижасида, беморларни шифохонада ётиш вақти 30-35 кундан 25 кунгача қисқариши ҳисобига, бир суткада 400,000 минг сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг прейскурантига кўра бундай беморларни анъанавий усулда даволаш бир суткада 750,000-800,000 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: кобинирланганоғир куйиш жароҳати олган беморларда ингалацион жароҳатланиш оғирлигига қараб дастурлаштирилган санацион ФБС ни ўтказиш учун тавсия этилган алгоритмни қўллаш йирингли трахеобронхит частотасини назорат гуруҳида 38,1% дан асосий гуруҳда 14,0% гача статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтиришга эришилди. Бундан ташқари, бу пневмония ва ателектаз ривожланишини статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Ингаляция шикастланишга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 08 ноябрдаги № 12829-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: трахеофибробронхоскопия пайтида олинган, трахеобронхиал дарахт шиллиқ қавати биоптатлари таҳлилини хемилюминецент усули ёрдамида ўтказиш ингаляцион зарарланишларда йирингли трахеобронхит келиб чиқишини эрта прогнозлаш, бу эса йирингли трахеобронхит келиб чиқишини олдини олишга қаратилган интенсив даволаш муолажаларни ўз вақтида бошлаш имконини берди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур услубий тавсиянома куйган беморларда юқори нафас йўлларининг функцияси бузилиши ва унинг оқибатида келиб чиқадиган асоратлари олдини олиш орқали куйиш касаллиги даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган куйганларда трахеобронхиал зарарланишлари клиник-диагностик асослари ва уларни даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё ва Жиззах филиаллари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 7 сентябр 46-сон маълумотномаси). Олинган натижалар оғир куйганларда ингаляцион  зарарланишда трахеобронхиал  соҳанинг йирингли жараёнлари, нафас ўтказувчанлигининг бузилиши, қон кетишлари  диагностикаси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришга  имкон берган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: оғир куйиш жароҳати бўлган беморларда шифохонага ётқизилганидан кейинги дастлабки соатларда фибробронхоскопияни ўтказиш ингалясион зарарланиш мавжудлигини 100% тасдиқлаш имконини беради ва трахеобронхиал дарахтнинг ингаляцион зарарланиш оғирлиги ва тарқалишини тўғри баҳолаш имкониятини мос равишда, шу муносабат билан патологиянинг табиатини аниқроқ ташхислаш учун динамикада фибробронхоскопия ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопия алгоритими ва такомиллашган услубларда жабрланувчиларни қўшимча текшириш, дори-дармон, бирламчи боғлов материаллари ва мутахассислар маслаҳатини талаб этмаслиги натижасида, беморларни шифохонада ётиш вақти 30-35 кундан 25 кунгача қисқариши ҳисобига, бир суткада 400,000 минг сўмни иқтисод қилишга эришилган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг прейскурантига кўра бундай беморларни анъанавий усулда даволаш бир суткада 750,000-800,000 минг сўмни ташкил қилади). Хулоса: тавсия этилган алгоритм бўйича дастурлаштирилган санацион фибробронхоскопияларидан консерватив терапия билан биргаликда фойдаланиш назорат гуруҳидаги ўлимни статистик жиҳатдан 93,7% дан асосий гуруҳда 68,4% гача камайтиришга мувофақ бўлинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  фойдаланиши: «Ингаляция шикастланишга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 08 ноябрдаги № 12829-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish