Sayt test rejimida ishlamoqda

Примова Гулраъно Абдуманнаповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал қандли диабет таъсирида найсимон суякларнинг постнатал ривожланиш хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1322.
Илмий раҳбар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғиз Республикаси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал қандли диабет таъсирида найсимон суякларнинг морфологик ўсиш ва ривожланиш динамикасини постнатал онтогенез босқичларида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет чақирилган хомиладорликдан туғилган авлодлар найсимон суякларининг антинатал шаклланиш хусусиятлари морфологик ва морфометрик таҳлил қилиниб, ҳомиладорлик давридаги экспериментал қандли диабетнинг туғилган авлод найсимон суяклари суякланиши ва постнатал ўсишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
назорат, диабет ва даволанган диабет фонида ривожланган авлодлар гуруҳларида найсимон суякларининг органометрик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, илк бор гомологик қатор тузилган ҳамда найсимон суякларнинг постнатал ривожланишига антинатал даврдаги гипергликемиянинг ножўя таъсири исботланган;
найсимон суякларда метаэпифизар зона ҳужайраларнинг постнатал дифференциаллашиши, тоғай матриксининг таркиб топиши ва функционал ўзгаришлари суръатининг орқада қолиши ЭҚД фонида чуқур намоён бўлиши, коррекцияланган каламушлар авлодида эса назорат гуруҳи морфологик ривожланишига яқин ижобий ўзгаришлар аниқланган;
қандли диабет таъсирида ривожланган авлодда ўсувчи зона тоғай қатламлари морфометрик кўрсаткичларининг сезиларли пасайиши, мукаммал суяк архитектоникаси шаклланишининг кечикиши, хондроцит устунчалари ва улардаги ҳужайра сони каби параметрларнинг камайиши ҳамда актрапид билан коррекция қилинганда найсимон суякларнинг постнатал ривожланиши ва ўсиш пластинкаси тоғайи пролиферaциясининг мўътадиллашишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 6 декабрдаги 03/133-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 6 ноябрдаги 03/2373-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: қандли диабет чақирилган хомиладорликдан туғилган авлодлар найсимон суякларининг антинатал шаклланиш хусусиятлари морфологик ва морфометрик таҳлил қилиниб, ҳомиладорлик давридаги экспериментал қандли диабетнинг туғилган авлод найсимон суяклари суякланиши ва постнатал ўсишига салбий таъсир кўрсатиши исботлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитaция қилиш ва протезлаш маркази бўйича (05.07.2023 й.; №21) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.07.2023 й.; №31/4-I/CH) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет таъсирида постнатал онтогенезда юзага келадиган организмнинг таянч-ҳаракат тизимидаги патологик жараёнлар, хусусан найсимон суяклар деформaцияларининг мураккаб механизмини очишда ўсувчи организмдаги найсимон суяклар ўсиш зоналари ва унинг таркибий ўзгаришларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Олинган натижалар ёрдамида ҳомиладорлик эрта тўхтамаслигини, авлодларда келиб чиқадиган патологияларни олдини олиб, қандли диабет билан оғриган аёлларга ҳам соғлом фарзандаларнинг онаси бўлиш имконини яратиб, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) авлодларда қандли диабет фонида келиб чиқадиган ўзгаришларни морфологик таҳлил қилиш ва меъёрий кўрсаткичлар билан солиштириш, уларнинг таянч-ҳаракат тизимида келиб чиқиши мумкин бўлган нуқсонларни камайишига олиб келиши, ва бунинг натижаси сифатида даволаш учун сарфланадиган харажатларни 40-45% га камайтиришга эришилган; 2) ҳомиладор оналарда пренатал даврда қандли диабетни вақтида аниқлаш ва уни коррекция қилиш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш  ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллашга эҳтиёжни, ҳамда сарфланадиган харажатларни камайтиради. Хулоса: урғочи каламушларда экспериментал қандли диабет моделини келтириб чиқариш ва уларнинг авлодларида келиб чиқадиган ўзгаришларни ўрганишда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш натижасида қандли диабет билан оғриган оналардан туғилган болаларда туғма нуқсонлар билан туғилиш хавфини камайтириб, туғилиши мумкин бўлган 1 нафар нуқсонли бола ҳисобига бюджет маблағларини 25000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: назорат, диабет ва даволанган диабет фонида ривожланган авлодлар гуруҳларида найсимон суякларининг органометрик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, илк бор гомологик қатор тузилган ҳамда найсимон суякларнинг постнатал ривожланишига антинатал даврдаги гипергликемиянинг ножўя таъсири исботлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитaция қилиш ва протезлаш маркази бўйича (05.07.2023 й.; №21) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.07.2023 й.; №31/4-I/CH) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: келтирилган органометрик ва морфологик таҳлилларнинг натижалари, таклиф этилган алгоритмлар гестоз диабетга комплекс ёндашувдан фойдаланиш, улардан туғиладиган авлодлар найсимон суякларида, яъни қўл ва оёқларида келиб чиқиши мумкин бўлган деформaцияларни олдини олиб, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшиланишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет таъсирида авлодларда найсимон суякларни органометрик ўрганиш, метаэпифизар зонаси хужайралари морфологиясини тадқиқ этиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, авлодларда ривожланадиган нуқсонларни ҳамда хавф гурухи омилларини  камайишига олиб келиши ҳисобига, уларни диагностика қилиш  учун сарфланадиган харажатларни 30% га камайтиришга эришилади. 2) найсимон суяклар деформaциялари белгисини рентген, МРТ, КТ суратларда ташхислаш учун махсус малака оширган шифокорларга эҳтиёж йўқлиги, яъни травматолог-ортопедлар, педиатрлар, оилавий шифокорлар томонидан аниқланиши мумкинлиги исботланиб, янги кадр таёрлашга ортиқча харажатлар сарфланмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: қандли диабет таъсирида авлодларда қўл ва оёқ найсимон суяклари ўсиш суръати пасайиши ва деформaциялар келиб чиқиши исботланган, янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги даврда қўшимча текширув усуллари талаб қилиниши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 25000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: найсимон суякларда метаэпифизар зона ҳужайраларнинг постнатал дифференциаллашиши, тоғай матриксининг таркиб топиши ва функционал ўзгаришлари суръатининг орқада қолиши ЭҚД фонида чуқур намоён бўлиши, коррекцияланган каламушлар авлодида эса назорат гуруҳи морфологик ривожланишига яқин ижобий ўзгаришлар аниқлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитaция қилиш ва протезлаш маркази бўйича (05.07.2023 й.; №21) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.07.2023 й.; №31/4-I/CH) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет таъсирида авлодларда найсимон суякларнинг ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрлари ўзгаришларини тажриба натижаларига асосан прогнозлаш ва уларнинг оналарида касалликни коррекция қилиш суяк тузилмаларида суякланиш жараёнини меъёрлашувига, бу эса кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет таъсирида авлодларда организмнинг ўсиш кўрсаткичи бўлган найсимон суяклар метаэпифизар тоғай пластинкаси ўсиши ва шаклланишини батафсил ва замонавий усулларда чуқур ўрганиш ҳамда, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан солиштириб таҳлил қилиш, авлодларда ривожланадиган нуқсонларни ҳамда хавф гурухи омилларини камайишига олиб келиши ҳисобига диагностика учун сарфланадиган харажатларни 40 %га камайтиришга эришилади. Хулоса: қандли диабет таъсирида авлодларда найсимон суяклар ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрларининг камайишини аниқлаш янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 35000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабет таъсирида ривожланган авлодда ўсувчи зона тоғай қатламлари морфометрик кўрсаткичларининг сезиларли пасайиши, мукаммал суяк архитектоникаси шаклланишининг кечикиши, хондроцит устунчалари ва улардаги ҳужайра сони каби параметрларнинг камайиши ҳамда актрапид билан коррекция қилинганда найсимон суякларнинг постнатал ривожланиши ва ўсиш пластинкаси тоғайи пролиферaциясининг мўътадиллашишига олиб келиши исботлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитaция қилиш ва протезлаш маркази бўйича (05.07.2023 й.; №21) ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.07.2023 й.; №31/4-I/CH) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайишига олиб келади, бунинг натижасида улардан туғилган авлодлар найсимон суяклари ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига ва уларда келиб чиқиши мумкин бўлган турли патологияларини олдини олишга эришилади. Бу эса аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайиши, найсимон суякларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига ва пластинка қатламлари цитоархитектоникасига негатив таъсири  сезиларли камайишига олиб келади ва уларда ривожланадиган туғма нуқсонлар, туғилгандан сўнг ривожланувчи деформaцияларни камайишига олиб келиши, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 45%га камайтиришга эришилади. 2) пренатал даврда ҳомиладор оналарда қандли диабетни актрапид препарати билан ўз вақтида коррекциялаш, овқатланишни таркиби ва сифатини тўғри танлаш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш  ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарфланадиган ҳаражатларни камайтиради. Хулоса: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда гипергликемиянинг салбий таъсири натижасида  найсимон суякларнинг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви бузилиши  ва пластинка қатламлари цитоархитектоникасига негатив таъсирига олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 42000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish