Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаропова Малохат Сайфуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлигида йўлдош  касалликлари бўлган йирингли хирургик беморларни даволашни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib608.
Илмий раҳбар: Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Олим Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори. Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Абу Али Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ туқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан оғриган беморларнинг моддалар алмашинуви бузилишларини оптимал ҳолатда мувозанатлаштириш йўли билан даволаш натижаларини яxшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юзага келадиган юмшоқ тўқималар йирингли-яллиғланиш касалликларининг кечиш xусусиятлари аниқланган;
диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли xирургик касалликларида минерал, углевод, оқсил, гормонал моддалар алмашинувининг, шунингдек микроциркуляция бузилиш xусусиятлари аниқланган;
диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида йирингли xирургик касалликлар билан касалланган беморларни минерал, углевод, гормонал, оқсил алмашинуви бузилишларини оптимал мувозанатлаштириш орқали даволашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган.
диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида йирингли xирургик касалликлар билан касалланган беморларни даволашда микроциркулятор бузилишларини оптимал коррекция қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 9 сентябрдаги № 23-Z/066 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: биз томонимиздан диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморлар таҳлил натижалари минерал, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек микросиркуляциянинг бузилиши ва натижада жароҳатни битиши ва тозаланиш жараёни ендокрин касалликлари бўлмаган беморларга қараганда анча секин кечади. Шу билан бирга, жароҳатларни тозаланиш ва битиш вақти беморларнинг 3-4 кунга кечикишига олип келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №23) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.04.2023 й.; №8) билан амалиётига жорий етилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет сабабли юзага келган юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморлар жароҳатини маҳаллий ва умумий даволаш мумкинлиги, илк марта ендокрин касалликлар, диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида йирингли хирургик касалликларнинг учраш частотаси аниқланганлиги, ҳамроҳ ендокрин касалликлар, диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабетнинг йирингли жарроҳлик касалликларни даволаш жараёнига салбий таъсири даражаси исботланганлиги, ендокрин касалликлар билан бирга учровчи йирингли хирургик касалликларга чалинган беморларни даволашнинг янгича самаралироқ усули тавсия етилганлиги, айрим тадқиқот бандлари олий таълимдан кейинги таълим факултетлари талабаларига жароҳатлар патогенези, клиникаси, ташхисотини ва уларни маҳаллий даволашни ўргатадиган ўқув дастурини такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморлар жароҳатини инфексиялардан тозалаш муддатларини тезлаштириш мақсадида минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек, микросиркулятор бузилишларини коррексияловчи оптимал даволаш усули ишлаб чиқилганлиги, минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек, микросиркуляция бузилишлари коррексиясини қўллаш жароҳат жараёни фазалари ўзгаришини тезлаштиргани ва натижада, йирингли жароҳатлари бўлган беморларнинг даволаниш кунларини қисқаришига имкон беради. Хулоса: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни даволашнинг янги таклиф қилинаётган усули 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 370 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 280 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлигида йўлдош касалликлари бўлган йирингли хирургик беморларни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Експерт Кенгашига институт ректори томонидан 2023 йил 13 апрелдаги 01/2262-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабет ва диффуз токсик буқоқнинг ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморларда минерал, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек микросиркуляциянинг бузилиши ва натижада жароҳатни битиши ҳамда тозаланиш жараёни ендокрин касалликлари бўлмаган беморларга қараганда анча секин кечиши аниқланди. Шу билан бирга, жароҳатларни тозаланиш ва битиш вақти 3-4 кунга кечиши аниқлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №23) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.04.2023 й.; №8) билан амалиётига жорий етилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет сабабли юзага келган юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморлар жароҳатини маҳаллий ва умумий даволаш мумкинлиги аниқланган. Илк марта диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида йирингли хирургик касалликларнинг учраш частотаси аниқланган. Диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабетни ҳамроҳлиги фонида йирингли жарроҳлик касалликларни даволаш жараёнига салбий таъсири даражаси исботланган. Эндокрин касалликлар билан бирга учровчи йирингли хирургик касалликларга чалинган беморларни даволашнинг янгича самаралироқ усули тавсия этилган. Бу беморлар саломатлигини сақлаб уларнинг меҳнатга лаёқатини оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморлар жароҳатини инфекциялардан тозаланиш муддатларини тезлаштириш мақсадида минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек, микроциркулятор бузилишларини коррексияловчи оптимал даволаш усули ишлаб чиқилганлиги ҳамда минерал, углевод, оқсил, гормонал алмашинув, шунингдек, микроциркуляция бузилишлари коррекциясини қўллаш жароҳат жараёни фазалари ўзгаришини тезлаштиргани ва натижада, йирингли жароҳатлари бўлган беморларнинг даволаниш кунларини қисқаришига имкон беради. Хулоса: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни даволашнинг янги таклиф қилинаётган усули 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 370 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 280 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлигида йўлдош касалликлари бўлган йирингли хирургик беморларни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори томонидан 2023 йил 13 апрелдаги 01/2262-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабетнинг ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан оғриган III – гуруҳ беморларни комплекс даволашда минерал, оқсил, гормонал, углевод алмашинуви ва микроциркуляция бузилишларини коррекция қилишни киритиш лабаратор кўрсаткичкарни динамикага II-гуруҳдаги беморларга нисбатан 2-3 кун олдин тез суръатда меёрийлашишига олиб келди. Шу билан бирга, жароҳатда жараённининг 1-босқичининг 2-босқичга ўтиши ҳам 2-3 кунга тезлашади, стационар даволанишнинг ўртача давомийлиги 7,5±0,5 кунни ташкил этди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №23) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.04.2023 й.; №8) билан амалиётига жорий етилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қандли диабет ва диффуз токсик буқоқнинг ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморларда моддалар алмашинуви бузилишлари ҳамда юмшоқ тўқималарда микроциркуляциянинг бузилишини эрта коррекция қилиш натижасида жароҳатни битиши ҳамда тозаланиш жараёни 3 кунга тешлашишини аниқлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 280 минг сўмгача камайтирган (Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 370 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни даволашнинг янги таклиф қилинаётган усули 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 370 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 280 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлигида йўлдош касалликлари бўлган йирингли хирургик беморларни даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори томонидан 2023 йил 13 апрелдаги 01/2262-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабетнинг ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан оғриган беморларни комплекс даволашда минерал, оқсил, гормонал, углевод алмашинуви ва микроциркуляция бузилишларини коррекция қилишни киритиш лабаратор кўрсаткичкарни динамикага ушбу кўрсаткичлар коррекция этилмаган беморларга нисбатан 3 кун олдин тез суръатда меёрийлашишига олиб келди. Шу билан бирга, жароҳатда жараённининг иккинчи босқичга ўтиши ҳам уч кунга тезлашади, стационар даволанишнинг ўртача давомийлиги 7,5±0,5 кунни ташкил этди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.04.2023 й.; №23) ҳамда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.04.2023 й.; №8) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қандли диабет ва диффуз токсик буқоқнинг ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли жарроҳлик касалликлари билан касалланган беморларда моддалар алмашинуви бузилишлари ҳамда юмшоқ тўқималарда микроциркуляциянинг бузилишини эрта коррекция қилиш натижасида жароҳатни битиши ҳамда тозаланиш жараёни 3 кунга тешлашишини аниқлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 280 минг сўмгача камайтирган (Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 370 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади); беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: диффуз токсик бўқоқ ва қандли диабет ҳамроҳлиги фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни даволашнинг янги таклиф қилинаётган усули 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 370 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 280 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish