Sayt test rejimida ishlamoqda

Идиев Ойбек Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал фалаж билан оғриган болаларда юз-жағ соҳасининг коррекциягача ва ундан кейинги морфофункционал ҳолати», 14.00.21 – Стоматология; 14.00.02 – Морфология(тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1737.
Илмий раҳбарлар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Феруза Икромовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмийоппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси)
Етакчи ташкилот: Кошице шаҳридаги Павел Ёзеф Шафарик номидаги Университет (Словакия)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: церебрал фалаж ташҳисланган болаларда юз-жағ сохасининг турли тиш катори корректорлари билан коррекциягача ва ундан кейинги морфологик ва функционал ҳолатини аниклашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болалар церебрал фалажи ташҳисланган 3 ёшли болаларда бош айланаси жинслар бўйича мос равишда 1,08 ва 1,06 марта, бош кўндаланг диаметри 1,11 ва 1,10 марта, бош вертикал диаметри 1,15 ва 1,13 марта, ёноқлар диаметри 1,15 ва 1,14 марта, пастки жағ диаметри 1,17 ва 1,18 мартага соғлом болалар кўрсаткичлардан ишонарли даражада кам бўлгани исботланган;
илк бор 4-7 ёшли болалар церебрал фалажи ва соғлом болалар краниофасциал соҳа антропометрик кўрсаткичлари - бош айланаси, бош кўндаланг, бош вертикал, ёноқлар ва пастки жағ диаметрлари бир хил тенденция ҳамда интенсивликда ўсгани, жисмоний ривожланишдан орқада қолиш 3 ёшгача кузатилгани аниқланган;
болалар церебрал фалажи кузатилган болаларда юқори тиш қатори узунлиги, фронтал сегмент кўпайиши, дистал чуқур тишлов (91,69%), тепа тишлар протрузияси кузатилган, мушак ва функционал оғишлар фонида болаларнинг 88,70% ида нутқ ривожланиши бузилиши, 44,52% ида оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари аномалиялари, дизартрия натижасида беморларнинг 96,68% ида ривожланган ютиш, чайнаш, нафас олиш, ичимлик ичиш каби функциялар бузилиши, оғиз бўшлиғи гигиеник даражаси қониқарсиз (68,77%) ёки ёмон (24,92%) бўлгани аникланган;
болалар церебрал фалажида электромиография усулида қисқарган ва бўшашган мушаклар тонуси сезиларли пасайиши, қисқариш коэффициенти кучайиши, асаб-мушак аппаратида қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик қобилияти пасайиши аниқланган, 6 ёшли беморларда контрактил ва пластик мушак тонусидаги тафовут 12 ёшли болаларга қараганда ишонарли кўп бўлган, бу ёшда чайнов мушакларининг контрактил қобилияти пасайиши кўрсатилган, юз-жағ соҳаси коррекция килингач, ижобий электромиографик ўзгаришлар бўлгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 5 декабрь №23-Z/096 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; №135) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (13.08.2023 й.; №153) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар церебрал фалажи бор болаларга стоматологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини қўллаш, тиш-жағ тизимидаги аномалияларни даволаш ва олдини олишни тизимлаштиради, бу эса стоматологик ҳолатини доимий назорат қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги ортодонтик даволаш усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор бола учун 299 500 сўм иқтисод қилинди. Бемор болаларда қўшимча ортодонтик аппаратларга муҳтожликнинг бўлмаслиги, қайта қўриклар сонини камайиши, ўртача қолиб олиш қиймати 40 000 сўм ва ўртача вахтинчалик ортодонтик аппаратлар қиймати 300 000 сўм еканлигини ҳисобга олган холда 1 нафар бемор болага 340 000 сўм иқтисодий курсаткич ташкил этади. Хулоса: болалар церебрал фалажи ташҳисланган 3-7 ёшли болалар краниофасциал соҳаси 7 та антропометрик кўрсаткичидан 5 таси (бош айланаси, бош кўндаланг диаметри, бош вертикал айланаси, ёноқ ва пастки жағ диаметрлари) бемор болаларда соғлом тенгдошларига нисбатан ишонарли даражада паст бўлди (Р<0,05), 2 та кўрсаткич (бош бўйлама диаметри, пешона кўндаланг диаметри) ўзгармасдан қолди (Р>0,05), барча кўрсаткичлар бўйича жинслараро тафовут аниқланмади, 8-12 ёшли болаларда ҳам ушбу ўзгаришлар тенденцияси сақланиб қолди. Шу ёшдаги соғлом болалар краниофасциал соҳаси антропометрик (морфологик) параметрлари миллий меъёрий стандарт сифатида тавсия этилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Церебрал фалаж билан оғриган болаларда юз-жағ соҳасининг коррекциягача ва ундан кейинги морфофункционал ҳолати» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2023 йил 25 августдаги 04/4477-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: болалар церебрал фалажи ташҳисланган болалар краниофасциал соҳа антропометрик кўрсаткичларининг соғлом болалар параметрларига нисбатан ишонарли даражада паст бўлиши, ушбу соҳада жисмоний ривожланишда орқада қолишнинг сабаби уларда ташҳисланган болалар церебрал фалажи деб кўрсатилган ҳамда даволаш тадбирларини белгилашда буни ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб берилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; №135) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (13.08.2023 й.; №153) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар церебрал фалажи бор боларда олдинги ва кейинги даврда стоматологга қатновини камайтириш; даволашдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштириш; даволаш амалиётида кейинги даврда қўшимча аппаратларга мухтожлигини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор бола учун комплекс даволашни қўллаш асосида юз-жағ тизими аномалиялари оғир даражаси стоматология амалиётида кейинги асоратлар бўлиш эхтимоллиги камайтирди. Қайта даволаш амалиёти ўтказилмаслигини таъминлаши асосида 150 000 сўмдан 300 000 сўмгача иқтисод қилинади. Қайта стоматолог кўриги – 50 000 сўм; вахтинчалик аппаратларга сарфланадиган харажати – 300 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 нафар бемор бола учун 500 000 ташкил қилди). Хулоса: бемор ва соғлом 3-12 ёшли болалар натижалари қиёсий баҳоланганда қуйидаги ўзига хос жиҳатлар аниқланди: краниофасциал соҳа антропометрик кўрсаткичлари болалар церебрал фалажи ташҳисланган болаларда соғлом болалар билан бир хил тенденцияда ўсди, жисмоний ривожланишдан орқада қолиш 3 ёшгача бўлган даврда бўлгани, шу соҳа антропометрик параметрлари ўзгаришлари орасидаги фарқлар нисбати бир хил тенденция ва ўзгаришларда бўлгани аниқланди, барча ўзгаришлар беморлар жинсларига боғлиқ эмаслиги исботланди, бемор болалар краниофасциал соҳа антропометрик кўрсаткичларининг жисмоний ривожланишда орқада қолиш сабаби болалар церебрал фалажи, деб кўрсатилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Церебрал фалаж билан оғриган болаларда юз-жағ соҳасининг коррекциягача ва ундан кейинги морфофункционал ҳолати» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2023 йил 25 августдаги 04/4477-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: болалар церебрал фалажи кузатилганларда электромиография усулида қисқарган ва бўшашган мушаклар тонуси сезиларли пасайиши, қисқариш коэфициенти кучайиши, асаб-мушак аппаратида қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик қобилиятининг пасайиши аниқланланганлиги, 6 ёшли бемор болаларда контрактил ҳамда пластик мушак тонусидаги фарқлар 12 ёшли болаларга қараганда кўп бўлганлиги, бу ёшга қараб чайнов мушакларининг контрактил қобилияти пасайиши кўрсатилгани ушбу патологияда стоматологик саломатликни сақлаш ҳам муҳим эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; №135) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (13.08.2023 й.; №153) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар церебрал фалажи бор болаларда доимий равишда мушаклар тонусда бўлганликлари ва қўлланилган миофункционал аппаратлар уларнинг юз-жағ тизими қатиқ тўқималарига чуқур таъсирини ўрганилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар учун танланган стоматологик муолажалар режалаштириш орқали 1 нафар бемор учун хар бир қатнови 50 000 сўм, оғир даражадаги аномалияларни даволашда 300 000 сўм иқтисод қилинди (бунинг натижасида юз-жағ аномалиялари оғир даражаси 50% гача камайтириб, бемор болаларга умумий харажатларини 350 000 сўмга (1 нафар бемор бола учун) иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болалар церебрал фалажи кузатилган болаларда юқори тиш қатори узунлиги, фронтал сегмент кўпайиши, дистал чуқур тишлов келиб чиқиши уларнинг 91,69% ида аниқланди, уларда тепа тишлар протрузияси, чайнаш ва темпорал мушаклар функционал ҳолатидаги ўзгаришлар кузатилди. Барча мушак ва функционал оғишлар фонида болаларнинг 88,70% ида нутқ ривожланиши бузилиши, 96,68% ида дизартрия натижасида ютиш, чайнаш, нафас олиш, ичимликлар ичиш каби функциялар бузилганлиги, 44,52% ида оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари аномалиялари, 97,5% ҳолатда тиш жағ аномалиялари турли шакллари аниқланди. Электромиография асаб-мушак аппаратида қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик қобилиятининг сезиларли пасайиши аниқланганини кўрсатди. 6 ёшли болаларда контрактил ва пластик мушак тонусидаги тафовут кўрсаткичлари 12 ёшли болаларга қараганда кўп бўлди, бу ёшга қараб чайнов мушакларининг контрактил қобилияти пасайиши кўрсатилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Церебрал фалаж билан оғриган болаларда юз-жағ соҳасининг коррекциягача ва ундан кейинги морфофункционал ҳолати» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2023 йил 25 августдаги 04/4477-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: миофункционал аппаратлар ёрдамида 3 ой давомида даволанишдан сўнг, тишлари зич жойлашган болалар церебрал фалажи кузатилган болаларнинг 50% ида тепа ва пастки тиш қаторларининг пассив кенгайиши туфайли окклюзияда сезиларли яхшиланиш кузатилгани, 6 ой давомида даволанишдан кейин бу ҳолат давом этгани, бурундан нафас олиш меъёрга етгани, ютиш ҳаракати яхшилангани миофункционал аппаратнинг юқори клиник самараси борлигидан далолат берган ҳамда амалий ортодонтик стоматология амалиётига тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; №135) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (13.08.2023 й.; №153) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мушаклар гипертонуси таъсири натижасида келиб чиқадиган аномалиялари мавжуд болаларда клиник белгилар регресси ва махсус тадқиқот усуллари натижаларининг ўзгаришини умумий баҳолаш ва аномалияларда аппаратлардан фойдаланибкомплекс қўллашда энг юқори ортодонтик таъсир кузатилишини белгилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мушаклар гипертонуси таъсири натижасида келиб чиқадиган аномалиялари мавжуд болаларда клиник белгилар регресси ва махсус тадқиқот усуллари натижаларининг ўзгаришини умумий баҳолаш ва аномалияларда аппаратлардан фойдаланибкомплекс даволаш усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: Тиш каторлари корректори ҳисобланган миофункционал аппаратларни ёрдамида церебрал фалажли болаларда тиш қаторлари аномалиясини комплекс даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши ижобий даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижалари частотаси ишонарли даражада камайтириш имконини бериш ҳисобига 1 нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Церебрал фалаж билан оғриган болаларда юз-жағ соҳасининг коррекциягача ва ундан кейинги морфофункционал ҳолати» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2023 йил 25 августдаги 04/4477-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish