Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ҳусниддин Холмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Trichoderma asperellum Uz-A4 замбуруғи  ҳосил қиладиган антибиотик табиатли моддалар ва уларнинг хусусиятлари», 03.00.12–Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/B850.
Илмий раҳбар: Хамидова Хуршеда Муминовна,  биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Сасмаков Собиржон Анорбоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фитопатогенларга нисбатан юқори антагонистлик фаолликка эга микроорганизмларни танлаш, истиқболли штаммнинг ўстириш шароитларини оптималлаштириш, антибиотик табиатли моддаларни ажратиб олиш ва уларнинг кимёвий гуруҳларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
T. asperellum Uz-A4 замбуруғи културал суюқлигидан 11 турдаги биологик фаол (антибактериал, антифунгал, антиоксидант, немотоцид) учувчан метаболитлар аниқланган. ЮССХ-МС ёрдамида микромицет культурал суюқлигида Конингинин А ва Виридин антибиотик табиатли моддаларининг борлиги аниқланган;
T.asperellum Uz-A4 замбуруғи биомассасидан тоза, аморф ҳолатдаги модда ажратиб олинган, ГХ, ИҚ, ЯМР13С ва ПМР спектр таҳлилларига асосан Палмитолеин кислотаси эканлиги аниқланган;
T.asperellum Uz-A4 замбуруғи биомассасидан ушбу замбуруғ туркуми учун илгари номаълум бўлган тоза кристалл ҳолатдаги “Триметоприм” антибиотик табиатли модда ажратиб олинган ва унинг тузилиши ЮССХ ва рентген структура таҳлиллари ёрдамида аниқланган;
T.asperellum Uz-A4 замбуруғи биомассасидан кристалл модда ажратиб олинган ва  рентген структура таҳлиллари асосида фармацевтикада дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган D-маннитол моддаси эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фаол микромицет штамми асосида фитопатоген микроорганизмларга нисбатан биофунгицид таъсирга эга биопрепарат яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги экинларида фитопатоген микроорганизмлар қўзғатадиган вертициллёз, фузариоз ва алтернариоз касалликларидан ҳимоя қилишда T.asperellum Uz-A4 штамми асосида тайёрланган биопрепарати Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Dilnur Invest” фермер хўжалигида 4 гектар ғўза майдонларида жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 07/21-21-9866-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг Бухоро-108 навида баргларнинг сўлиш ва сарғайиш белгилари кузатилмаган ҳамда ҳосилдорлигини 35,5 ц/га ошириш имконини берган;
T.asperellum Uz-A4 штамми асосида тайёрланган биопрепарати Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Султон Жалолиддин Мангуберди” фермер хўжалигида 1,5 гектар помидор майдонларида жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 07/21-21-9866-сон маълумотномаси). Натижада, помидор баргларида қора доғлар ва сўлиш касалликлари учрамади ҳамда ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 11-13% ошиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish