Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупалиева Дилафруз Кахрамоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобал ахборот маконида жамиятни либераллаштириш ва демократлаштиришда ОАВ фаолиятини такомиллаштириш (телевидение мисолида)», 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Ss76.
Илмий маслаҳатчи: Норматов Карим Норматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Касимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Эргашев Баҳодир Хожиқурбонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуазимов Оқил Уткурович, социология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: телевидениуе фаолиятининг асосий йўналишлари ва бошқалардан ажратиб турувчи хусусиятларини ҳамда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамиятни либераллаштириш ва демократлаштиришдаги сиёсий-тарбиявий аҳамиятини аниқлаш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини янада такомиллаштиришнинг самарали мулоқот майдони мезонлари сифатида визуал, аудиовизуал – шахслараро расмий алоқалар ҳамда ташкилотлараро – сиёсий партия, давлат бошқарув органлари механизмига асосланиши сиёсий коммуникациянинг жамиятни эркинлаштириш ва демократлаштиришдаги сиёсий омили эканлиги далилланган;
хорижий ва айрим хусусий телеканаллар томонидан “шахс-жамият ва давлат” манфаатларига зид бўлиши мумкун бўлган манипуляцион материалларга нисбатан давлат телеведениесининг тезкорлик, холислик ва муносиб қарши жавоб бериш мезонлари превентив восита сифатида глобал ахборот маконида давлат ҳокимиятининг юқори легитимлигини таъминлашга хизмат қилиши асосланган;
тараққиётнинг янги босқичида телеведение сиёсий ахборот олишнинг манбаларидан бири бўлиб, олинаётган янгиликларга нисбатан аҳоли ишонч даражасининг миқдор-сифат кўрсаткичлари, аҳолини қизиқтирган телекўрсатувлар бўйича ҳоҳиш истагининг юқори, ўрта ва қуйи даражалари каби мезонлар “халқ ва ҳокимият” ўртасидаги мулоқотни таъминлашнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилиши далилланган;
давлат ҳокимияти органларининг телевидение орқали фуқаролар билан мулоқот жараёнида ахборот таъсирчанлигининг ижтимоий-сиёсий муаммолари ечими ва унга аҳоли муносабатининг юқорилиги таҳдидбардош жамиятга эришишнинг муҳим шарти сифатида фуқароларнинг сиёсий онгида ижобий қарашларни шакллантиришга хизмат қилиши исботланган;
аралаш сайлов тизимидаги ўзгаришларни аҳолига тўғри ва таъсирчан етказиш учун “давлат+ҳусусий+ҳудудий” телеканаллар ўртасидаги узлюксиз, узвий корпоратив ва вертикал тизим ҳамкорлигини самарали ташкил этиш асосида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ижтимоий ҳаётда позитив қадриятларни ривожлантиришнинг институционал ва функсионал жиҳатдан қонуний асосга эга бўлиши барқарор тараққиётнинг муҳим омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал ахборот маконида жамиятни либераллаштириш ва демократлаштиришда оав фаолиятини такомиллаштириш орқали телевидениуе фаолиятининг асосий йўналишлари ва бошқалардан ажратиб турувчи хусусиятларини ҳамда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамиятни либераллаштириш ва демократлаштиришдаги сиёсий-тарбиявий аҳамиятини аниқлаш ва тадқиқ қилиш натижалари асосида:
фуқаролар сиёсий онги ва маданиятини янада такомиллаштиришнинг самарали мулоқот майдони мезонлари сифатида визуал, аудиовизуал — шахслараро расмий алоқалар ҳамда ташкилотлараро — сиёсий партия, давлат бошқарув органлари механизмига асосланиши сиёсий коммуникациянинг жамиятни эркинлаштириш ва демократлаштиришдаги сиёсий омили билан боғлиқ эканлиги Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида ёшлар ва аҳолининг сиёсий онг даражасини юксалтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 01- 20/152/1сонли маълумотномаси). Натижада, жамият ҳаётида фуқаролар сиёсий онги ва маданиятининг ривожланиши, аҳолининг оммавий ахборот воситаларига бўлган ишонч даражасининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
хорижий ва айрим хусусий телеканаллар томонидан “шахс-жамият ва давлат” манфаатларига зид телекўрсатувлар ҳамда сиёсий рекламалар манипуляциясига нисбатан давлат телеведениесининг тезкорлик, холислик ва муносиб қарши жавоб бериш мезонлари превентив восита сифатида глобал ахборот маконида давлат ҳокимиятининг юқори легитимлигини таъминлаш билан боғлиқлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тегишли манфаатдор ташкилотлар билан  ҳамкорликда аҳоли онгига салбий таъсир  қилувчи ахборотлардан ҳимоялаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 01-6879-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган тавсиялар замонавий сиёсий жараёнларни тизимли таҳлил қиладиган ёш авлодни тарбиялаш ва шу орқали жамият ҳаётини либераллаштириш ва эркинлаштитиш жараёнларини такомиллаштириб боришига  хизмат қилган;        
тараққиётнинг янги босқичида телеведение сиёсий ахборот олишнинг манбаларидан бири бўлиб, олинаётган янгиликларга нисбатан аҳоли ишонч даражасининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, аҳолини қизиқтирган телекўрсатувлар бўйича ҳоҳиш истагининг юқори, ўрта ва қуйи даражалари каби мезонлар “халқ ва ҳокимият” ўртасидаги мулоқотни таъминлашнинг асосий воситаси билан боғлиқлиги асосланган хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш орқали тизим фаолиятини сифат жиҳатидан такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 18 декабрдаги 01-15/2788-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган тавсиялар давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;        
давлат ҳокимияти органларининг телевидение орқали фуқаролар билан мулоқот жараёнида ахборотнинг таъсирчанлигини таъминловчи ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечими ва унга нисбатан аҳоли муносабатининг юқорилиги таҳдидбардош жамиятга эришишнинг муҳим шарти сифатида фуқароларнинг сиёсий онгида ижобий қарашларни шакллантиришга қаратилган илмий тавсиялар мамлакатимизда журналист кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 03/03-3628-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган тавсиялар замонавий сиёсий жараёнларни тизимли таҳлил қиладиган журналист кадрларни тайёрлаш, улар учун сифатли янги авлод ўқув адабиётларини яратиб бериш орқали ривожлантиришга хизмат қилган;        
аралаш сайлов тизимидаги ўзгаришларни аҳолига тўғри ва таъсирчан етказиш учун “давлат+ҳусусий+ҳудудий” телеканаллар ўртасидаги узлюксиз, узвий корпоратив ва вертикал тизим ҳамкорлигини самарали тизим асосида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ижтимоий ҳаётда позитив қадриятларни ривожлантиришнинг институционал ва функсионал жиҳатдан қонуний асосга эга бўлиши барқарор тараққиётнинг муҳим омили сифатидаги илмий тавсиялар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 18 декабрдаги 1-482-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар доирасида аралаш сайлов тизимининг жорий этилишига доир ўзгаришларни давлат ва хусусий телеканаллар орқали аҳолига тўғри ва мазмунли етказиш, жамият ҳаётининг либераллаштириш ва эркинлаштириш жараёнларини такомиллаштириб боришига хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish