Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярашев Комилжан Дехкановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни ташкилотчилик ва бошқарувчилик фаолиятига тайёрлашнинг назарий ва амалий асослари”. Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped416.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Шарипова Диларам Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни ташкилотчилик, бошқарувчилик компетенсияларини шакллантириш моделининг самарадорлигини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларнинг малака фондини кенгайтиришда танланган спорт туридаги хусусий ва “майда” малакалардан яхлит формага қолибдаги юкламага ўрганиб қолмаслиги учун организм чидамкорлигини ошириш ҳисобига назарий ва амалий тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни бошқарувчилик фаолиятига ҳаракат компонентлиги, яқинлаштирувчи малакаларни ўзлаштириш учун зарур функсионал тизим мутаносиблигини таъминловчи аъзо ва тўқималар таркибий қисмларини танлаб ривожлантиришга қаратилган махсус тайёрлов машқларини ихтисослаштириш ҳисобига бошқаришга қаратилган машғулотлар такомиллаштирилган;
спорт турлари техникаси асосида ихтисослашган ҳаракатларни, услубларни, функсионал имкониятларни вақтинча пасайтирувчи юқори барқарорликдаги юкламаларни мослашиш жараёнини шаклланиши учун дам олиш босқичини аниқ чегарадаги ўзгарувчан ҳолатда бажартириш ҳисобига махсус ҳаракат имконияти кенгайтирилган;
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни техник жараёнини такомиллаштириш учун спортчи томонидан ахборотни қабул қилиш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат сифатини бошқарув компетенсияларини шакллантириш билан боғлиқ (ўрганилган услубларни кетма-кет техника негизига айлантириш каби) амалий вазифаларни киритиш ҳамда ҳаракат таъсирининг тузилиши ва ритмини коррексиялаш ҳисобига фаол бошқарувчилик қобилиятларини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошқарув компетенсияларини ташкил этувчи компетенсиявий гуруҳларда билим, кўникма ва малакаларни базавий ривожлантиришда компетенсияларни танлаш ва саралашга қаратилган классик тартибини шакллантириш ҳисобига ташкилотчилик имкониятлари оширилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бўлажак кадрларида ташкилотчилик ва бошқарувчилик компетенсияларини шакллантириш моделига танланган ташкилий-педагогик шароитларга асосланган ва нисбатан мустақил бўлган “мотивацион-мақсадли”, “мазмунли”, “операцион” ва “мезонли-баҳолаш” компетенсиялар блокларини киритиш ҳисобига амалиётларни оператив баҳолаш имконияти оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни ташкилотчилик ва бошқарувчилик фаолиятларига тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларнинг малака фондини кенгайтиришда танланган спорт туридаги хусусий ва “майда” малакалардан яхлит формага қолибдаги юкламага ўрганиб қолмаслиги учун организм чидамкорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 416-буйруғига асосан 418-079 рақамли гувоҳнома). Натижада, синалувчилар назарий билимларни амалиётда янада самаралироқ қўллай бошлади ва реал вазиятлар билан ишлаш кўникмалари мукаммаллашди ҳамда талабалар ўртасида ташкилий-бошқарув компетенсияларини шаклланганлик даражаси 8,6 фоизга ошган;
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни бошқарувчилик фаолиятига ҳаракат компонентлиги яқинлаштирувчи малакаларни ўзлаштириш учун зарур фуксионал тизим мутаносиблигини таъминловчи аъзо ва тўқималар таркибий қисмларини танлаб ривожлантиришга қаратилган махсус тайёрлов машқларини ихтисослаштириш бўйича тавсиялар ЎзДЖЦУ жисмоний тарбия ва спорт менежменти машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябрдаги 03-01/04/20/11518-сон маълумотномаси). Натижада, спорт менежери учун зарур бўлган сифатлар даражаси 12,6 % га ошганлиги аниқланган;
спорт турлари техникаси асосида ихтисослашган ҳаракатларни услубларни функсионал имкониятларни вақтинча пасайтирувчи юқори барқарорликдаги юкламаларни мослашиш жараёнини шаклланиши учун дам олиш босқичини аниқ чегарадаги ўзгарувчан ҳолатда бажартириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт менежменти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 416-буйруғига асосан 418-079 рақамли гувоҳнома). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бўлажак кадрларида ташкилотчилик ва бошқарувчилик компетенсиялари 14% га яхшиланган;
жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларнинг техник жараёнини такомиллаштириш учун спортчи томонидан ахборотни қабул қилиш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат сифатини бошқарув компетенсияларини шакллантириш билан боғлиқ (ўрганилган услубларни кетма-кет техника негизига айлантириш каби) амалий вазифаларни киритиш ҳамда ҳаракат таъсирининг тузилиши ва ритмини коррексиялаш ҳисобига фаол бошқарувчилик қобилиятларини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университети “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналиши талабаларининг машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил  31-октябрдаги 03-01/04/20/11518-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қарор қабул қилиш ва хулосалар чиқариш қобилияти 7,0 %га, умумлаштириш қобилияти 4,1% га, математик қобилиятлари 4,3% га, турли тафаккур усулларини комбинацияда қўллаш қобилияти 5,1% га, образли маълумотни эсда сақлаб қолиш ва қайта ифода этиш 3,0 % га ошган;
бошқарув компетенсияларини ташкил этувчи компентенсиявий гуруҳларда билим, кўникма ва малакаларни базавий ривожлантиришда компетенсияларни танлаш ва саралашга қаратилган классик моделини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналиши талабаларининг машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябрдаги 03-01/04/20/11518-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг машғулот жараёнини бошқариш компетенсияси 12,5% га ошган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бўлажак кадрларида ташкилотчилик ва бошқарувчилик компетенсияларини шакллантириш моделига танланган ташкилий-педагогик шароитларга асосланган ва нисбатан мустақил бўлган “мотивацион-мақсадли”, “мазмунли”, “операцион” ва “мезонли-баҳолаш” компетенсиялар блокларини бўйича тавсиялар ЎзДЖЦУ “Жисмоний тарбия ва спорт менежменти” машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябрдаги 03-01/04/20/11518-сон маълумотномаси). Натижада, спорт менежери учун зарур бўлган сифатлар даражаси 12,6 % га ўсган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish