Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмаматов Сардор Қучқор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаво-метан аралашмасининг товушдан тез оқими алангасида эритилган темирнинг электрофизик, магнитотранспорт ва галваномагнит хоссаларини тадқиқ қилиш”, 01.04.07–“Конденсирланган ҳолат физикаси”(физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM659
Илмий раҳбар: Арзиқулов Эшқуват Улашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жумаев Мустақим Рофиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ушбу диссертасия иши тадқиқотларининг мақсади “ҳаво-метан” ва “ҳаво-пропан” газлари аралашмасининг товушдан тез оқими алангасида 1600-1700 0C температура оралиғида эритилиб синтез қилинган ғовак пўлатнинг сирт морфологияси, элемент тузилиши, электрофизик, иссиқлик, магнитотранспорт ва галваномагнит хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта “ҳаво-метан” ва “ҳаво-пропан” газлари аралашмасининг товушдан тез оқими алангасида пўлатни эритиш орқали электр хоссаси бўйича яримўтказгич материалларга хос бўлган ғовак пўлат синтез қилиш мумкинлиги кўрсатилган.
синтез қилинган ғовак пўлат намунаси мавжуд металлик пўлат материалига қараганда электр, магнит, иссиқлик, механик, галваномагнит хоссалари тубдан фарқ қилувчи материал эканлиги аниқланган.
синтез қилинган ғовак пўлат намуналари солиштирма электр қаршилиги (солиштирма электр ўтказувчанлиги) нинг температурага боғлиқлиги экспоненсиал қонуният билан ўзгариб температуранинг ошиши билан, солиштирма электр қаршилиги (солиштирма электр ўтказувчанлиги) нинг қиймати камайиши (ошиши) аниқланган.
ғовак пўлат намуналарида температура ошиши билан дастлаб аралашмали ўтказувчанлик соҳаси, кейин эса жуда тор соҳада аралашмаларнинг тўлиқ бўшаши соҳаси ва ниҳоят хусусий электр ўтказувчанлик соҳалари мавжудлиги аниқланган. Аралашмали ўтказувчанликка энергияси 0,28 эВ бўлган энергетик сатҳнинг жавобгарлиги аниқланди. Хусусий ўтказувчанлик соҳасининг температурага боғлиқлигидан эса ғовак пўлат намунаси тақиқланган зонаси кенглиги 0,624 эВ га тенг бўлиши аниқланган.
синтез қилинган ғовак пўлат намуналарида магнит майдони таъсири натижасида катталиги 20% гача бўлган манфий МҚ эффекти магнитотранспорт ўлчашлар орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ҳаво-метан” газлари аралашмасининг товушдан тез оқими алангасида синтез қилинган ғовак темирнинг сирт морфологиясини, элемент тузилишини, электрофизик, иссиқлик, магнитотранспорт ва галваномагнит хоссаларини ўрганишга оид илмий натижалар асосида:
диссертация ишидаги илк бор синтез қилинган ғовак пўлат намуналарида аниқланган манфий магнит қаршилик эффекти ва иссиқлик ўтказувчанлик коеффисентини ўлчаш бўйича олинган тажриба натижалари ОТ-А3-56-“Разработка неохлаждаемых высокоэффективных приемников теплового излучения и термоэлектрических преобразователей инфракрасного излучения на основе пленок высшего силицида марганца” лойиҳасида қўлланилган. (Маълумотнома № 01/9-14-2252 2023-йил 29-июл И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети). Диссертация ишида олинган илмий натижалардан ўчаш ва ҳисоблашларда сканерловчи электрон микроскоп (СЕМ) ва иссиқлик коеффисентини ўлчаш усулларидан фойдаланиб Мн4Си7 юпқа плёнка намуналарининг юқори конверсия коеффициентлари қийматларини тушунтириш имконини берган;
диссертация ишидаги синтез қилиш усули ёрдамида олинган ғовак пўлат намуналарида магнит майдон таъсирида 20% гача бўлган манфий магнит қаршилик эффекти аниқланганлигидан “Фотон” АЖ да магнит хусусиятли материаллар олишда фойдаланилган («УЗЕЛТЕХСАНОАТ» уюшмасининг 2023-йил 16-ноябрдаги №04-03/1590-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш асосида, мавжуд материалларга нисбаттан 2 марта юқори магнит сезгирликка эга бўлган жаҳон миқёсидаги талабларга мос келадиган магнит хусусиятли материаллар олиш имкониятини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish