Sayt test rejimida ishlamoqda

Чуллиев Суҳроб Раббонақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инновацион жараёнлар ва венчур капитали ўртасидаги боғлиқликни оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt625
Илмий раҳбар: Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Вахабов Абдурахим Васиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асатуллаев Хуршид Сунатуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда инновацион жараёнлар ва венчур капитали ўртасидаги боғлиқликни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион жараёнлар билан венчур капитали ўртасидаги боғлиқликни республикада кичик инновацион корхоналарни ташкил этишнинг дастлабки босқичида венчур фондлари маблағларини фаол жалб этиш ва уларни кейинчалик йирик инновацион кластерларга айлантириш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
назарий-услубий ёндашувга кўра, илмий ва инновацион жараёнларни ривожлантиришга тематик лойиҳалар бўйича давлат буюртмаси ҳажмини венчурли молиялаштириш асосида кўпайтириш ва соҳада ҳусусий сектор фаоллигини жадаллаштириш орқали эришиш таклифи ишлаб чиқилган;
инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмини улар томонидан яратилаётган йирик ҳажмли илмий-тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳаларни давлат грантлари ва венчур капиталини бирлаштириш асосида молиялаштириш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги назарий жиҳатдан асосланган;
услубий ёндашувга кўра, инновацион ғоя ва лойиҳаларни инвестициялаш самарадорлигини оширишга венчур фондларини пайчилик (улушли) асосида ташкил этиш, кейинчалик, яъни, инновацион лойиҳа амалга оширилгандан сўнг иштирокчилар улушини стратегик инвесторларга сотиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
инновацион жараёнлар билан венчур капитали ўртасидаги боғлиқликни республикада кичик инновацион корхоналарни ташкил этишнинг дастлабки босқичида венчур фондлари маблағларини фаол жалб этиш ва уларни кейинчалик йирик инновацион кластерларга айлантириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси 4-боби, 4.1-банди, 3-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 июлдаги 01/00-04/08-6221 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда кичик инновацион корхоналар ҳамда инновацион кластерларнинг кўпайишига эришилади;
илмий ва инновацион жараёнларни ривожлантиришга тематик лойиҳалар бўйича давлат буюртмаси ҳажмини венчурли молиялаштириш асосида кўпайтириш ва соҳада ҳусусий сектор фаоллигини жадаллаштириш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 1-иловасининг 10-банди Э-қисмининг 9-хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 июлдаги 01/00-04/08-6221 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф республикада илмий ва инновацион жараёнлар билан шуғулланувчи субъектлар сонининг ошиши, юқори технологияли товар ва хизматлар диверсификациясининг кенгайиши, инновацияларни молиялаштириш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади;
инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий  механизмини улар томонидан яратилаётган илмий-тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳаларни давлат грантлари ва венчур капиталини бирлаштириш асосида  молиялаштириш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармонининг 1-иловаси 2-бобининг 3-хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 июлдаги 01/00-04/08-6221 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда иқтисодиётнинг ҳусусий секторида инновацион тадбиркорлик субъектлари, инновацион технопарклар ва марказлар сонининг ошишига эришилади;
инновацион ғоя ва лойиҳаларни инвестициялаш самарадорлигини оширишга венчур фондларини пайчилик (улушли) асосида ташкил этиш, кейинчалик, яъни, инновацион лойиҳа амалга оширилгандан сўнг иштирокчилар улушини стратегик инвесторларга сотиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 414-сон “Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорининг 1-иловаси 4-боб, 18-бандининг 2-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 13 июлдаги 01/00-04/08-6221 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф мамлакатда инновацион ғоялар ва лойиҳаларни инвестициялаш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish