Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумакулов Шухратжон Замировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда бандлик ноанъанавий  шаклларини ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01-“Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.10-“Демография. Меҳнат иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1534
Илмий раҳбар: Мирзакаримова Муяссархон Мўминовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайбердиев Зафар Рахимович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Миллий иқтисодиётда бандликнинг  ноанъанавий шаклларини ривожлантиришга қаратилган илмий хулоса ва  амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Муносиб” меҳнат консепсияси» ёндашувига кўра, республикада ноанъанавий бандлик шаклларини диверсификация қилишга томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субектларига давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ҳар бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ёндашувига кўра, аҳолида ноанъанавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ишсиз ёшлар ва хотин қизларни янги турдаги касб-ҳунар ва хорижий тиллар бўйича ўқитиш ҳамда малака ошириш харажатларининг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш асосида қоплаб бериш орқали эришиш таклифи назарий жиҳатдан асосланган;
мамлакатда ноанъанавий бандликни тартибга солиш механизми ўз фаолияти давомида иш ҳақи фондини йилига 1 дан 10 фоизгача оширган кичик тадбиркорлик субектларига улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасининг бир қисмини қайтариб бериш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда ноанъанавий бандлик шакллари ривожланишига таʼсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида 2023-2027 йилларга мўжалланган муқобил ссенарийли прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада ноанъанавий бандлик шаклларини диверсификация қилишга томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субектларига давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ҳар бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сонли “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 1-г-бандининг 1-6-хатбошиларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 сентябрдаги 05/28-2-6/16-2118-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши республикада ноанъанавий бандлик шаклларининг қамровини кенгайтириш, томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилиш ва шу асосда аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади;
аҳолида ноанъанавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ишсиз ёшлар ва хотин қизларни янги турдаги касб-ҳунар ва хорижий тиллар бўйича ўқитиш ҳамда малака ошириш харажатларининг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш асосида қоплаб бериш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таʼминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 12-банди, б) қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 21 сентябрдаги 05/28-2-6/16-2118-сонли маʼлумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий ва профессионал таʼлим билан қамраб олинмаган ёшларни иш билан таʼминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш, мактабнинг юқори синфлариданоқ касбга ўргатиш тизимини жорий этиш, ёшлар тадбиркорлик кластерлари ва консалтинг хизматларини  ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқиш имкониятини яратган;
мамлакатда ноанъанавий бандликни тартибга солиш механизмини ўз фаолияти давомида иш ҳақи фондини йилига 1 дан 10 фоизгача оширган кичик тадбиркорлик субектларига улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасининг бир қисмини қайтариб бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сонли “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-иловаси 9-бандини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидан 2022 йил 21 сентябрда олинган 05/28-2-6/16-2118-сонли маʼлумотнома). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектларининг меҳнат бозорида ноанъанавий бандлик шаклларини ривожлантиришларини рағбатлантиришга хизмат қилади;
Ўзбекистонда ноанъанавий бандлик шакллари ривожланишига таʼсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида ишлаб чиқилган 2023-2027 йилларга мўжалланган муқобил ссенарийли прогноз вариантларидан Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг республикада бандликни таʼминлашнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларида ташкилий ва молиявий имкониятларини кенгайтириш, меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигидан 2022 йил 18 мартда олинган 01/00-03/ 15-2539-сонли маʼлумотнома). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мамлакатда ноанъанавий, жумладан, инновацион тармоқларда янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш бўйича индивидуал дастурлар тузиш, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиб, ишсиз аҳолининг ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилади..

Yangiliklarga obuna bo‘lish