Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Эъзоза Шукуруллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини бошқариш самарадорлигини  ошириш” мавзуси, 08.00.13 - “Менежмент” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2051.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республика қурилиш материаллари саноати корхоналари инновацион салоҳиятини бошқариш самарадорлигини  ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари инновацион салоҳияти таҳлил объектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари таркиби молиявий, ишлаб чиқариш, меҳнат, маркетинг, бошқарув ва эҳтимолий салоҳият турларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарининг хом ашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари корхоналари кластерларини ташкил этиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
инновацион салоҳиятни бошқаришда қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш, молиявий, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва эҳтимолий салоҳиятларини интеграл баҳолаш бўйича «юқори» (1,2≤ИНс), «барқарор» (1,0≤ИНс˂1,2), «ўртача хавфли» (0,7≤ИНс˂1,0) ва «юқори хавфли» (0≤ИНс˂0,7) коеффициент чегаралари доирасида белгилаш асосланган;
қурилиш материаллари саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденциялари ҳамда инновацион салоҳиятни бошқаришнинг самарали воситаларига кўра тузилган омилли модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари саноати корхоналари инновацион салоҳиятини самарали бошқаришни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари инновацион салоҳияти таҳлил объектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари таркиби молиявий, ишлаб чиқариш, меҳнат, маркетинг, бошқарув ва эҳтимолий салоҳият турларини киритиш орқали такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодиёти ва бошқаруви” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, барча мавжуд салоҳият турлари умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатидаги “инновацион салоҳият” тушунчаси мазмунининг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналарининг хом ашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари корхоналари кластерларини ташкил этиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига 6-илова бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш саноати корхоналари инновацион салоҳиятини самарали бошқариш орқали қўшилган қиймат занжирида соф фойданинг 10-15 фоизга ошишига эришилган;
инновацион салоҳиятни бошқаришда қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш, молиявий, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва эҳтимолий салоҳиятларини интеграл баҳолаш бўйича «юқори» (1,2≤ИНс), «барқарор» (1,0≤ИНс˂1,2), «ўртача хавфли» (0,7≤ИНс˂1,0) ва «юқори хавфли» (0≤ИНс˂0,7) коеффициент чегаралари доирасида белгилаш таклифидан Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан “Қурилиш материаллари саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналарини поғоналаштирилган саралаш тизимини жорий этишга ва ушбу чора-тадбирлар қурилиш материаллари саноати корхоналари фойдасини 12-16 фоизгача ошириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденциялари ҳамда инновацион салоҳиятни бошқаришнинг самарали воситаларига кўра тузилган омилли модел асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 12 октябрдаги 05/15-2072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналарини самарали бошқариш ссенарийлари ишлаб чиқилган ва улар фаолиятини оптималлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish