Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Омон Тухтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари рейтингини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt1165
Илмий раҳбар: Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Нарбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Мақсуд Сувонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тижорат банклари рейтингига  таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш ва банклар рейтингини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк тизимининг концентрация индекси, муаммоли активлар салмоғи, капиталга қўйилган минимал талаблар ва буфер талабларини мувофиқлаштириш шартларига кўра рейтинг бериш амалиётида тизимли аҳамиятга молик тижорат банклари учун биринчи даражали асосий капиталга нисбатан 2 фоиз қўшимча буферни жорий этиш таклифи асосланган;
тижорат банклари ички рейтинг моделини ишлаб чиқиш асосида кредит портфелдаги муаммоли активлар салмоғи ҳамда қарз олувчилар молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш таклифи асосланган;
миллий рейтинг агентликлари банкларнинг  биринчи даражали капитали ва левераж коэффициенти бўйича рэнкингларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш орқали тижорат банклари томонидан капиталдан фойдаланиш самарадорлигини оширилишини рағбатлантириш асосланган;
“мижозларнинг банк хизматларидан қониқиши индекси”ни ишлаб чиқиш воситасида мижозлар эҳтиёжини қондириш ва банк хизматлари сифатини таққослаш тизимини таъминлаш асосида тижорат банклари рейтингини яхшилаш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари рейтингини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
банк тизимининг концентрация индекси, муаммоли активлар салмоғи, капиталга қўйилган минимал талаблар ва буфер талабларини мувофиқлаштириш шартларига кўра рейтинг бериш амалиётида тизимли аҳамиятга молик тижорат банклари учун биринчи даражали асосий капиталга нисбатан 2 фоиз қўшимча буферни жорий этиш таклифи АТ Микрокредитбанк Кенгашининг 2021 йил 5/2021-сонли қарорида ўз аксини топган (АТ Микрокредитбанк  акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 05-35/19128-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши АТ Микрокредитбанк молиявий барқарорлигини 2020 йилга қараганда 2021 йилда 2,44 фоизга ошишига ҳамда инқироз бўлиш эҳтимолини 4 фоизли пунктга камайтиришга хизмат қилган;
тижорат банклари ички рейтинг моделини ишлаб чиқиш асосида кредит портфелдаги муаммоли активлар салмоғи ҳамда қарз олувчилар молиявий ҳолатини доимий мониторинг қилиш таклифи АТ Микрокредитбанк Кенгашининг 2021 йил 5/2021-сонли қарорида ўз аксини топган. (АТ Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 05-35/19128-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши АТ Микрокредитбанк капитали бўйича рейтингини 2020 йилга қараганда 2021 йилда 1,1 фоизга ошишига ҳамда банк активлари бўйича рейтингни 1,6 фоизли пунктга ошишига олиб келган;
миллий рейтинг агентликлари банкларнинг  биринчи даражали капитали ва левераж коэффициенти бўйича рэнкингларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш орқали тижорат банклари томонидан капиталдан фойдаланиш самарадорлигини оширилишини рағбатлантириш таклифи Ahbor-reyting миллий рейтинг агентлиги Кенгашининг 2021 йил 6/2021-сонли қарорида ўз аксини топган (Ahbor reyting миллий  рейтинг агентлигининг 2023  йил 7 августдаги 88-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ahbor reyting миллий рейтинг агентлигининг тижорат банкларига рейтинг бериш амалиётини халқаро амалиётга кўра капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
“мижозларнинг банк хизматларидан қониқиши индекси”ни ишлаб чиқиш воситасида мижозлар эҳтиёжини қондириш ва банк хизматлари сифатини таққослаш тизимини таъминлаш асосида тижорат банклари рейтингини яхшилаш таклифи Ahbor-reyting миллий рейтинг агентлиги Кенгашининг 2021 йил 6/2021-сонли қарорида ўз аксини топган (Ahbor reyting миллий рейтинг агентлигининг 2023 йил 7 августдаги 88-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ahbor reyting миллий рейтинг агентлиги банкларга рейтинг бериш амалиётини 2021 йилга қараганда 2022 йилда хизматлар сифатини 0,7 фоизга ошишига ҳамда муаммоли активларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish