Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниев Фарход Нуритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли даромадларини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt1222
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Элмуродов Шохжахон Fайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳоли даромадларини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида камбағалликни – “Танлов ва имкониятларнинг мавжуд эмаслиги” ва қашшоқликни – “Даромад ва ресурслар мутлақ тақчиллиги” каби мезонлари ишлаб чиқилган;
аҳоли даромадларидаги тенгсизлик даражасини минималлаштиришда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизимида ипотека кредитларини қайтаришга йўналтирилган даромадларни солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритиш таклифи ишлаб чиқилган;
аҳоли даромадларини тартибга солишда ижтимоий йўналишдаги молиявий механизм самарадорлигини ошириш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитлари ва фоизларини қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан солиқ базасида чегирмалар бериш тавсия этилган;
аҳоли даромадларининг стратегик контекстда ўсиб бориш прогнозларининг сценарийси вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аҳоли даромадларини тартибга солишнинг молиявий механизмини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
кам таъминланган аҳолининг ижтимоий қатламини манзилли қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида диссертация тадқиқотида “камбағаллик” ва “қашшоқлик” тушунчаларининг чегаравий мезонлари таклиф қилинган. Аҳолининг шахсий тасарруфида бўлган даромадлар таркибидаги истеъмол фондлари саватчасининг таркиби ва динамикаси асосида аниқланадиган “камбағаллик чегараси” бўйича берилган таклифлар тизимидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 544-сон қарори иловасидаги “Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 2 мартдаги №01/00-04/19-1317-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсатининг самарадорлиги ошган;
ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва даромадлар тенгсизлигини камайтиришда молиявий инструментлар манбаларининг аниқ белгиланиши юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 декабрдаги ПҚ-31-сон Қарорининг 5-банди а ва б кичик бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
2023 йил 2 мартдаги №01/00-04/19-1317-сонли маълумотномаси). Натижада 2022 йил учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги 10 трлн сўм кредитлар, аҳолининг ўзини ўзи банд қилиши, тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган
1218 млрд сўм маблағларнинг юқори ижтимоий самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
аҳоли даромадларини изчил ошириш ва ундаги тенгсизлик даражасини минималлаштиришда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизимида вертикал ва горизонтал тенглик тамойилларининг таъминланишига йўналтирилган солиққа тортиш тизимини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, ипотека кредитларини қайтаришга даромадлар ҳисобига даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган даромад суммасини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сон Қонунида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 2 мартдаги №01/00-04/19-1317-сонли маълумотномаси). Олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитлари ва фоизларини қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланиши бўйича таклиф Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил
2 мартдаги №01/00-04/19-1317-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга жорий қилиниши натижасида нисбатан кам таъминланган аҳолининг ипотека ва таълим кредитларини тўлашга йўналтирилган даромадлари солиқдан озод қилинган;
аҳоли даромадларининг стратегик контекстда ўсиб бориши прогнозларининг сценарийси вариантлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 2 мартдаги №01/00-04/19-1317-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish