Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалекешов Азамат Сарсенгалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Босим (таранглик) таъсиридаги купратлар ўтаўтказувчанлик хоссаларида поларон самараси”, 01.04.07–“Конденсирланган ҳолат физикаси”(физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/FM724.
Илмий раҳбар: Явидов Баҳрам Янгибаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Акбарали Махамматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 〖Ла〗_(2-х) 〖Ср〗_х 〖CуО〗_4 ва 〖ЙБа〗_2 〖Cу〗_3 О_(7-δ) купратлари ўтаўтказувчанлик критик ҳарорати-Тc нинг бир ўқли панжара таранглиги (босими) га ҳамда легирлаш даражасига боғлиқлигини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар хил легирлаш даражаларидаги   ва   купрат намуналари ўтаўтказувчанлик   га бир ўқли таранглик (босим) нинг таъсирини тавсифловчи назарий модел таклиф қилинган;
биринчи марта   юпқа пардаси ва   кристалл структурасидаги поларон массаларининг бир ўқли таранглик таъсирида ўзгариши тушунтирилди. Хусусан, а(c) -ўқи бўйлаб сиқилиш таранглиги таъсирида поларон массасининг камайиши (ортиши) ва чўзилиш таранглиги таъсирида поларон массасининг ортиши (камайиши) тушунтирилган;
биринчи марта   юпқа пардаларининг “1/8” аномалиясини ўзида акс эттирган ўтаўтказувчанлик критик ҳароратининг легирлаш даражасига богʻлиқлигини ифодаловчи T_c∼x фазавий диаграммаси олинган;
турли легирлаш даражаларидаги   учун ўтаўтказувчанлик T_c нинг бир ўқли таранглик ва бир ўқли босим бўйича ҳосилавий қийматлари эластиклик доимийларнинг қийматига богʻлиқ равишда ўзгариши аниқланган;
  купрати ўтаўтказувчанлик   нинг қиймати бир ўқли таранглик таъсирида ўзгаради. Ўтаўтказувчанлик   нинг бир ўқли таранглик ҳамда бир ўқли босим бўйича ҳосилалавий қийматлари эластиклик доимийларининг қийматига богʻлиқ равишда ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мазкур диссертация ишининг илмий тадқиқот натижларидан фойдаланиш қуйидагиларга имкон берган:
 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида 2020-2024-йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури доирасида бажарилаётган “Легирланган ЮҲЎЎ-купратларнинг электрон назарияси ва уни диелектрик/металл ва ўтаўтказувчанлик фазаларининг ҳосил бўлиши ва наномасштабда бўлинишини тадқиқ қилиш учун қўллаш” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот дастурининг илмий натижаларини таққослашда фойдаланилган. Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш купрат юқори ҳароратли ўтаўтказувчанлиги микроскопик назариясини ривожлантириш ва купрат намунлари автолокаллашган электрон (ёки ковак) энергияси, автолокаллашган электрон (ёки ковак) массаси, ўтаўказувчанлик критик ҳароратини такомиллаштириш имконини берган (ЎзР ФА 2023-йил 25-июн №2/1255-1397 сонли маълумотномаси);
2021-2023-йилларда С.Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида “Юқори критик параметрларга эга Би-ЮҲЎЎ керамика ишлаб чиқариш технологиясини олиш” илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. Диссертациянинг илмий натижаларидан фойдаланиш ўтаўтказгичларнинг критик параметрларини яхшилашга имкон берди, яъни пиннинг наномарказларини яратиш учун нанодисперсли магнит ва ўтга чидамли кукунларни киритиш орқали ИҚ иситиш натижасида олинган ЮҲЎЎ керамика критик транспорт токи зичлигини оширади, ва уюрмали магнит оқимларини тўхтатиш, шунингдек, ташқи таъсирлар (босим) туфайли купратларнинг критик ҳароратини ошириш механизмини тушунишга имкон берди (С.Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника тадқиқот университети 25.09.2023 й. даги №2775/1.2.1.11.1 сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish