Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимов Дониёр Ғапуровичнинг  
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диссипатив бир жинсли бўлмаган ва эркинлик даражаси чекли бўлган механик системаларни вибрациядан пассив ва актив ҳимоялашнинг хусусиятлари” (Феатурес оф пассиве анд аcтиве вибратион протеcтион оф диссипативелй инҳомогенеоус мечаниcал сйстемс wитҳ а фините нумбер оф дегреес оф фреедом), 01.02.01 – Назарий механика ихтисослигидан (физика-математика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/FM466
Илмий раҳбар: Тешаев Муҳсин Худойбердиевич  физика-математика фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Коршинова Наталя Александировна физика – математика фанлари доктори, профессор. Манглиева Журагул Ҳамроқуловна физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Коршинова Наталя Александировна физика – математика фанлари доктори, профессор ва  Манглиева Журагул Ҳамроқуловна физика-математика фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - диссипатив бир жинсли бўлмаган ва эркинлик даражаси чекли бўлган механик системаларни вибрациядан пассив ва актив ҳимоялаш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркинлик даражаси чекли бўлган қовушқоқ-эластик механик системанинг резонанс соҳасидаги тебранишлар амплитудасини камайтириш масаласининг математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритми тебранишдан комбинацияланган ҳимоя қилиш усули асосида ишлаб чиқилган;
эркинлик даражаси чекли бўлган қовушқоқ-эластик механик системанинг диссипатив бир жинслимаслигини ҳисобга олган ҳолда резонанс соҳасидаги  амплитудаси учун "Трояновский-Сафаров" эффекти ўринли бўлган параметрлари аниқланган;
эркинлик даражаси чекли бўлган механик системанинг резонанс соҳасидаги тебранишлар амплитудасини камайтириш масаласи актив вибро ҳимоя назарияси асосида математик қўйилди, ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
тебранишдан комбинацияланган ҳимоя қилиш усули асосида, турғунлик назарияси усулларини қўллаб параметрларининг маханик системанинг турғунлигини таъминловчи соҳалари аниқланган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Тадқиқотдаги вибрацион юкланишлардан механик система  элементларини  виброҳимоялаш назариясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва алгоритм бўйича олинган натижалар асосида:
машина ва механизмларни тебранишлардан ҳимоялашнинг комбинацион усули  Тошкент кимё-технология институти Давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар тасирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш”  мавзусидаги фундаментал лойиҳада жорий этикган (Тошкент кимё-технология институтининг 2023 йил 14 майдаги 1/01-2739-сонли маълумотномаси). Натижада юкланиш остида ишловчи диссипатив бир жинсли бўлмаган системаларда ҳосил бўладиган резонанс ампилитудаларини частотанинг 0,5 Гц дан 3 Гц гача диапазонида 1.7 мартага камайтиришига эришилган;
диссертацияда ишлаб чиқилган хусисий ҳосилали бир жинслимас дифренсиал тенгламалар системасини ечиш методикасидан Бухоро давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4–02–“Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” фундаментал лойиҳасида фойданилган (Бухоро давлат университетининг 2023 йил 18 майдаги № 01-04/01/1142- сонли маълумотномаси). Натижада топилган аналитик ечим ва диссертацияда ишлаб чиқилган методикадан фойдаланиш орқали олинган ечимларда амплитудалар орасидаги фарқ 15% дан ошмаслиги  аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish