Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Инъомиддин Абдулхамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларини бартараф этиш технологияси (иқтисодиётчи талабалар мисолида)”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5330.
Илмий раҳбар: Байбаева Мухайё Худайбергеновна, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD.03/31.05.2022.Ped.16.04.
Расмий оппонентлар: Ходжамкулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент; Гулистон давлат университети, Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этиш технологияси (иқтисодиётчи талабалар мисолида) боъйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этишнинг танқидий-ижодий фикрлаш, шахсий ва касбий сифатлар, ўзини-ўзи бошқариш таянч компетенсияларни ривожлантиришга таъсир этувчи кўп томонламалик, объективлик ва тарбиянинг бирлиги тамойилларини адаптив мослаштириш орқали  аниқлаштирилган;
талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этишнинг техник, мафкуравий, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий шакллари ҳамда аксиологик, рефлексив конструктив йоъналганлик асосида кенгайтирилган конфликтологик компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган тузилмавий-мантиқий модели ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий ва қайта алоқа динамикасининг барқарорлигини  ҳисобга олиш асосида  такомиллаштирилган;
низоли вазиятларни бартараф этишда самарали бошқарув фаолиятларини ривожлантириш имкониятлари тизимли диагностика қилиниб, педагогик-конфликтологик компетенсиялар, коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, низоларга барқарор муносабат, низоли вазиятда конструктив стратегияларни танлаш параметрларига оид “Self-development”, “Natural-reflexive”, “Vitagen” технологиялари асосида вариатив (ахборотли, изоҳли, таҳлилий) ахборот-методик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этиш технологияси (иқтисодиётчи талабалар мисолида) тарбиянинг бирлиги тамойилларига конфликтологик компетенсияларнинг ривожланишининг гносеологик, праксиологик, аксиологик, рефлексив босқичлари талабаларни касбий ва шахсий ижтимоийлаштириш механизмларига   кўра устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар фаолиятини бошқаришда юзага келадиган низоли вазиятларни бартараф этиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этишнинг техник, мафкуравий, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий шакллари ҳамда аксиологик, рефлексив конструктив йўналганлик асосида кенгайтирилган конфликтологик компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган тузилмавий-мантиқий модели ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий ва қайта алоқа динамикасининг барқарорлигини  ҳисобга олиш асосида  такомиллаштирилган таклифлар Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқитотлари ва ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқитотлари ва ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 6-июлдаги  02/02-01-105-сон  маълумотномаси). Натижада иқтисодиётчи талабалар фаолиятини бошқаришда конфликтологик компетенсиянинг тузилиши, компонентлари, мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаштиришга эришилган;
низоли вазиятларни бартараф этишда самарали бошқарув фаолиятларини ривожлантириш имкониятлари тизимли диагностика қилиниб, педагогик-конфликтологик компетенсиялар, коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, низоларга барқарор муносабат, низоли вазиятда конструктив стратегияларни танлаш параметрларига оид “Self-development”, “Natural-reflexive”, “Vitagen” технологиялари асосида вариатив (ахборотли, изоҳли, таҳлилий) ахборот-методик таъминот “Тарбиявий ишларни бошқариш“ номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-буйруғи билан тасдиқланган №391469-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабалар фаолиятини бошқаришда конфликтологик компетентликни ривожлантиришга доир интерфаол таълим технологияларни самарали қўллашга хизмат қилган;
талабалар фаолиятини бошқаришда низоли вазиятларни бартараф этиш технологияси (иқтисодиётчи талабалар мисолида) тарбиянинг бирлиги тамойилларига конфликтологик компетенсияларнинг ривожланишининг гносеологик, праксиологик, аксиологик, рефлексив босқичлари талабаларни касбий ва шахсий ижтимоийлаштириш механизмларига кўра устуворлик бериш асосида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган таклифлардан Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқитотлари ва ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқитотлари ва ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 6-июлдаги 02/02-01-105-сон  маълумотномаси). Натижада талабалар фаолиятини бошқаришда конфликтологик компетенсияларнинг ривожланишининг гносеологик, праксиологик, аксиологик, рефлексив босқичлари талабаларни илмий асослашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish