Sayt test rejimida ishlamoqda

Смирнов Аркадий Николаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ғарбий Ўзбекистон (Қизилқум-Нурота тоғли ҳудуди) перм даври ётқизиқлари биостратиграфияси ва биофоссилиялари», 04.00.05 – Палеонтология ва стратиграфия (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/GM.56.
Илмий маслаҳатчи: Хусанов Султанбай Тухтаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўзбекгеология қидирув» АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.41.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Евсеева Галина Борисовна, геология-минералогия фанлари доктори; Султонов Пўлатжон Салимович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Ўзбекистоннинг перм ётқизиқлари ёшини биофоссилиялар бўйича асослаш ҳамда замонавий регионал биостратиграфик схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қизилқум-Нурота тоғли вилояти ҳудудида перм даври ётқизиқларининг фаунистик жиҳатдан асосланган ёши аниқланган;
Перм даврида сфинктозалар, палеоаплизинлар, пелеcиподалар, маржонлар, сув ўтлари каби перм давридаги органик қолдиқлари мавжудлиги исботланган;
Қизилқум-Нурота тоғли вилояти перм системаси қуйи ҳамда юқори бўлимларида Шимолий Америка, Япония, Индохитой, Қрим, Сумарта ороллари, Жанубий Европа ва Кичик Осиёнинг перм ётқизиқларида кенг тарқалган палеонтологик асосли ётқизиқлари аниқланган;
Ўзбекистонда перм риф комплекслари биоценозини тавсифловчи сфинктозоаларнинг учта янги тури, палеоаплизинларнинг иккита янги тури ва строматопоратларнинг ёзилган ҳамда икки янги тури аниқланган;
Қизилқум-Нурата тоғ вилоятининг перм даври моласс формациясининг рифоген ётқизиқлари стратиграфик схемаси ишлаб чиқилган;
Қизилқум-Нурата тоғ вилоятининг перм рифоген ётқизиқларининг геологик тузилиши қонуниятлари ўрнатилган ва геологик қидирув ишларининг кейинги йўналишларини башорат қилиш имконияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғарбий Ўзбекистоннинг перм рифоген ётқизиқларининг биостратиграфияси ва биофоссилиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғарбий Ўзбекистон перм рифоген ётқизиқларининг аниқлаштирилган стратиграфик схемаси Геология ва геофизика институтида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 15 декабрдаги 04-5687-сон  маълумотномаси). Натижада, янги аниқланган органик қолдиқлар гуруҳи перм даври стратиграфик схемасинининг қуйи ва юқори бўлимларини асослашга имконини берган;
Перм даври ётқизиқларини тавсифловчи биофосилларнинг 34 аниқланган тури Геология ва геофизика институтида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 15 декабрдаги 04-5687-сон  маълумотномаси). Натижада, Қизилқум-Нурата тоғли ҳудудининг перм рифли ётқизиқлари стратификацияси аниқланиб, уларнинг геологик чегараси аниқлаш имконини берган;
Қирғоқ бўйи ётқизиқлари зоналарида қадимги сочма олтинга истиқболли майдонларни ажратиш мезонлари Геология ва геофизика институти фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 15 декабрдаги 04-5687-сон  маълумотномаси). Натижада, қадимги сочма олтинга истиқболли майдонлар аниқлаш имкони яратилган;
Ғарбий Ўзбекистон моласс формацияси вулқон-чўкинди ётқизиқларида аниқланган пермга оид рифсимон комплеклар тарқалиш тарзи Геология ва геофизика институтида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 15 декабрдаги 04-5687-сон  маълумотномаси). Натижада, фойдали қазилмага истиқболли майдонлар аниқланган ва кейинги геология-қидирув ишлари йўналишлари асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish