Sayt test rejimida ishlamoqda

Шевсов Владимир Михайловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий газ конларини ўзлаштиришни лойиҳалашнинг методологик асосларини такомиллаштириш», 04.00.13 – Нефт ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рў йхатга олинган рақам: Б2023.2.DSc/Т340.
Илмий маслаҳатчи: Назаров Улуғбек Султанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ, DSc.23/25.08.2021.Т.136.01.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Багир Алекперович, техника фанлари доктори, профессор; Акилов Жаҳон Акилович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Закиров Азамжон Алимжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газ конларини ўзлаштиришнинг дастлабки, асосий ва якуний босқичларида лойиҳалаш методологиясини такомиллаштириш, геологик қидирув ва конларни қайта қидириш вазифаларини ўзлаштириши билан бирлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий газ конларини эксплуатация қилишда геологик, технологик ва молиявий-иқтисодий хавфларни бошқариш муаммоларини ҳал қилиш билан комплекс лойиҳалаштириш тизими ишлаб чиқилган;
табиий газ конларини ўзлаштиришнинг дастлабки босқичини (ЦЕ) лойиҳалашнинг методологик асослари ишлаб чиқилган, уларнинг геологик қидирувини давом эттириш билан бирлаштирилган;
рақамли геологик-гидродинамик моделларни яратиш учун геологик маълумотларнинг чекланганлиги шароитида ЦЕ босқичида конларни ўзлаштиришнинг технологик кўрсаткичларини прогноз қилишда моддий баланс усулидан фойдаланиш имконияти исботланган ва конни ўзлаштиришнинг дастлабки босқичида (ЦЕ) дренажланган газ захираларининг максимал қийматини тезкор баҳолаш методологияси ишлаб чиқилган;
углеводородларнинг кўп ўлчовли, кўп фазали изотермик бўлмаган филтрацияси шароитида қудуқларни қазиб олишни мақбул жойлаштириш ва тақсимлаш муаммоларини ҳал қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
дастлабки газ билан тўйинганлиги паст бўлган Устюрт газ конденсати конларини ўзлаштиришни лойиҳалаш методологияси такомиллаштирилган;
бўш турган ва/ёки кам дебитли қудуқларда юқори технологияли таъмирлаш (ЁСБ) орқали қудуқларнинг харакатдаги фондини сақлаб турганда углеводород конларини ўзлаштириш тизимини лойиҳалаш методологияси яратилган;
эр ости газ омборини (ЭОГО) яратиш учун тугаган углеводород конларининг қолдиқ газ захираларидан фойдаланиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводород конларини ўзлаштиришни лойиҳалашнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг газ конденсати конларини самарали ишлатиш бўйича ишлаб чиқилган услублар ва кўрсатмалар «ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг 2023 йил 25 октябрдаги 02/18-8-876-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистондаги табиий газ конларини таҳлил қилишда ва лойиҳалаштиришда геологик-гидродинамик моделлари бажарилган, уларни ишлатишда геологик-гидродинамик назорат қилиш ва геологик, технологик, техник ва молиявий-иқтисодий хавфларни бошқариш амалга ошириб углеводород хом ашёси конларини ишлатишда лойихавий қарорлардан фарқланишни камайтириш имконини берган;
углеводород қазиб олишни ошириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар «ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг 2023 йил 25 октябрдаги 02/18-8-876-сонли маълумотномаси).  Натижада, 12115,0 млн. м³ газ ва 297,7 минг тонна конденсат қўшимча қазиб чиқариш, иқтисодий самара олиш имконини берган;
Углеводород конларидаги қудуқларда юқори технилогик таъмирлаш ишларини бажариш бўйича ишлаб чиқилган меъзонлар «ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖнинг 2023 йил 25 октябрдаги 02/18-8-876-сонли маълумотномаси). Натижада, қудуқларни нисбатан ишончли танлаш ва ён танани кесиш усуллари самарадорлигини ошириш имконини берган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish