Sayt test rejimida ishlamoqda

Элбобоев Абдуғани Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Теракнинг кўчат зараркунандаларини биоекологик ривожланиш хусусиятлари ва уларга қарши кураш усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4. PhD/Qx1038
Илмий раҳбар: Юсупов Абдусалим Холбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлар аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эшчанов Баҳодир Рузумбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий–тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади терак кўчат зараркунандаларининг тур таркиби, тарқалиши, зарари ва биоекологик ривожланиш хусусиятлари ҳамда табиий кушандаларини ўрганиш асосида уларга қарши илмий асосланган самарали кураш усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари шароитида ихтисослашган терак питомникларида 6 та туркумга хос, 22 оилага мансуб 53 турдаги асосий зараркунандалар учраши мониторинг асосида аниқланган;
зараркунандаларнинг асосий 20 та доминант турларини тарқалиш ареали, биоекологик хусусиятлари, фенологияси ва зарар келтириш даражаси аниқланган;
зараркунандалар сонини бошқаришда табиий кушандалар, микробиологик ҳамда кимёвий препаратларнинг биологик самарадорлиги аниқланган;
барча ҳимоя чора тадбирларини қўллаган ҳолда такомиллашган ҳимоя қилиш тизими ишлаб чиқилган ҳамда ҳар гектардан 3000 дона қўшимча кўчат сақлаб қолиш мумкинлиги аниқланган;
терак питомникларини зараркунандалардан ҳимоя қилишда фойдаланилган усулларнинг ва оъсимликларни ҳимоя қилишга сарфланган харажатнинг ўзини оқлаши 2,17–3,51 марта бўлганлиги билан иқтисодий самарадорлиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Теракни кўчат зараркунандаларидан ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
Теракни кўчат зараркунандаларидан ҳимоя қилишда илдиз зараркунандалари, бузоқбош қўнғизлар (уч тишли, зарарли ва март), қуйруқли бузоқбош қўнғиз, кузги тунлам, симқурт ва сохта симқуртларга қарши Пилигрим 24,7% сус.к., Десис 10% эм.к. (0,2 л/га.) препаратлари, сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларидан, калифорния қалқондори, терак баргхўри, терак катта ойначиси, терак кичик ойначисига қарши эрта баҳорда Овипрон 2000 эм.к. (10–15 л/га.), Препарат №30 76% нефт мойи эмулсия асосли препаратлар (40–100 л/га.) ва мавсум давомида Асетаплан 200 СЛ, 20% c.э.к. (0,3 кг/га.), Киллер Экстра 10% (0,25 л/га.), Плармектин 1,8% эм.к. (0,25 л/га.) Карбофос 50 % эм.к. (1,0–2,0 л/га.), Фуфанон 57% эм.к. (2,0 л/га.), Имитрин 20% (0,3–0,5 л/га.) сарф меъёрларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасинининг 2022 йил 9 декабрдаги №04/21–6275-сон маълумотномаси). Натижада 86,2–87,9 % гача биологик самарадорликка эришилган;
Тошкент вилояти Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида (10,0 гектар), Қуйи–чирчиқ давлат ўрмон хўжалигида (15 гектар), Тошкент давлат ўрмон хўжалигида (25 гектар) ва Қашқадарё вилоятининг Жовуз давлат ўрмон хўжалигида (3 гектар), Китоб давлат ўрмон хўжалигида (20 гектар) ҳамда Навоий вилоятининг Хатирчи давлат Ўрмон хўжалигида (205 гектар) жами 278 гектар майдонга теракни асосий зараркунандаларидан ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасинининг 2022 йил 9 декабрдаги №04/21–6275-сон маълумотномаси). Натижада терак питомниклари зараркунандалардан ҳимоя қилиниб, оъсимликларни ҳимоя қилишга сарфланган харажатнинг ўзини оқлаши билан бир қаторда иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish