Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуров Норпўлот Бобоқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўлиқ ва қисман адентияси бўлган қари ёшдагиларда краниофациал соҳа морфометрик кўрсатгичлари», 14.00.21 – Стоматология, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3615.
Илмий раҳбар: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Нуриева Наталья Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Асфандияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университеи (Қозоғистон республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўлиқ вa қиcмaн aдeнтияcи бўлгaн қaри ёшдaги одамлaрдa крaниoфaциaл coҳa мoрфoмeтрик кўрcaткичлaрининг ўзигa хocлигини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тўлиқ ва қисман адентияси бўлган қари ёшдагилар протезининг асоси бўлган пластмассани жойлаштиришдан олдин алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларига асосланган жағнинг гипс моделини тайёрлашнинг янги усули ишлаб чиқилган, унинг тўлиқ олинадиган пластинкали протез чайнов босимини бир хил тақсимлашини таъминлаши, мос келадиган зоналарга ортиқча босимни йўқ қилиши, мушаклар биоэлектрик, протез фаоллигини эрта тиклашига ёрдам бериши исботланган;
илк бор “тўлиқ олинадиган протез - тишсиз пастки жағ” тизимидаги стресс-деформация ҳолати билан тишсиз протез ости шиллиқ қаватининг мос келадиган жойлари жағ соҳаси антропометрик кўрсаткичлари билан биргаликда қиёсий аниқланган, бу эса протез ости тўқималарни протезлаш мумкин бўлган тўқималарни изоляция қилиш ва протезлаш тўқималарининг тавсия қилинган усулнинг афзаллигини асосланган;
тавсия этилган алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларига асосланган жағнинг гипс моделини тайёрлашнинг ишлаб чиқилган усули жағга қўллангандан кейин тўлиқ олинадиган пластинкали протезлар асослари синиши сонини 9,88% га, беморларнинг протезларга мослашиш муддатини 2,5 баравар камайтирганлиги аниқланган;
тўлиқ ва қисман адентияси бўлган қари ёшдагиларни ортопедик даволашни ўтказишда қўшимча жиҳозларни талаб қилмайдиган тишсиз протез ости майдонини аниқлаш учун оддий ва арзон морфологик усул ишлаб чиқилган бўлиб, у илк бор асоратлар прогнози, қисман ва тўлиқ адентияси бўлган қариялардаги патологик жараён кечишини аниқлаш мақсадида клиник ва морфометрик мезонлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 5 декабрь №23-Z/094 сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор тўлиқ ва қисман адентияси бўлган қари ёшдагилар протезининг асоси бўлган пластмассани жойлаштиришдан олдин алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларига асосланган жағнинг гипс моделини тайёрлашнинг янги усули ишлаб чиқилган, унинг тўлиқ олинадиган пластинкали протез чайнов босимини бир хил тақсимлашини таъминлаши, мос келадиган зоналарга ортиқча босимни йўқ қилиши, мушаклар биоэлектрик, протез фаоллигини эрта тиклашига ёрдам бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Кекса ва қари ёшдаги беморларда протездан фойдаланиш самарадорлигини ретроспектив ва проспевтик тахлил қилиш жараёнида, беморларда протез ости тўқималарининг сурункали яллиғланиши, протезнинг қониқарсиз фиксацияси ва стабилизацияси, протез асосининг синиши, протезга мослашиш имконсизлиги каби асоратлари сони ошганлиги аникланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.2023 й.; № 295) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2023.; № 62-I)  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларга асосланган ҳолда тайёрланган пластинкали протезлар қўллангандан кейин олинадиган пластинкали протезлар асосларини синиши, шифокорга ташрифлар сони ва беморларнинг протезларга мослашиш муддатини камайтирди. Ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини даволашда ишлаб чиқилган диагностика даволаш усулидан фойдаланиш, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига даволаш муддатини 2 бараварга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюжет маблағларини 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини диагностика ва даволаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллашни амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Турли ёш гуруҳларида алвеоляр ўсиқ атрофиясига боғлиқ ҳолда тиш протезларидан фойдаланиш самарадорлиги ва эҳтиёжини аниқлаш усули» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 30 сентябрдаги 04/5538-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор “тўлиқ олинадиган протез - тишсиз пастки жағ” тизимидаги стресс-деформация ҳолати билан тишсиз протез ости шиллиқ қаватининг мос келадиган жойлари жағ соҳаси антропометрик кўрсаткичлари билан биргаликда қиёсий аниқланган, бу эса протез ости тўқималарни протезлаш мумкин бўлган тўқималарни изоляция қилиш ва протезлаш тўқималарининг тавсия қилинган усулнинг афзаллигини илмий асослаш имконини берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Кекса ва қари ёшдаги қисман ва тўлиқ тишсизлиги мавжуд беморларда юз-жағ ўлчамлари, яни юзнинг пастки учдан бир қисми ўлчанди ва алвеоляр ўсиқ мезо, макро ва микродиагоналларининг морфометрик кўрсаткичларидан келиб чиқиб конститутция типига мос ҳолда тадқиқот олиб борилди ва бу кейинчалик шифокор тактикаси учун асос бўлган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.2023 й.; № 295) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2023.; № 62-I)  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларга асосланган ҳолда тайёрланган пластинкали протезлар қўллангандан кейин олинадиган пластинкали протезлар асосларини синиши, шифокорга ташрифлар сони ва беморларнинг протезларга мослашиш муддатини камайтирди. Ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини даволашда ишлаб чиқилган диагностик даволаш усулидан фойдаланиш, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига даволаш муддатини 2 бараварга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюжет маблағларини 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини диагностика ва даволаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллашни амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Турли ёш гуруҳларида алвеоляр ўсиқ атрофиясига боғлиқ ҳолда тиш протезларидан фойдаланиш самарадорлиги ва эҳтиёжини аниқлаш усули» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 30 сентябрдаги 04/5538-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: тавсия этилган алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларига асосланган жағнинг гипс моделини тайёрлашнинг ишлаб чиқилган усули жағга қўллангандан кейин тўлиқ олинадиган пластинкали протезлар асослари синиши сонини 9,88% га, беморларнинг протезларга мослашиш муддатини 2,5 баравар камайтирганлиги кўрсатиб берилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қисман ва тўлиқ адентияси мавжуд кекса ва қари ёшдагиларда юз-жағ ўлчамлари, алвеоляр ўсиқ диагоналларининг морфометрик кўрсаткичларидан келиб чиқган ҳолда тишлов баландлиги ва жағларнинг марказий муносабатларини аниқлашда қаттиқ асосли мумли болишдан фойдаланилган, алвеоляр ўсиқ атрафияси ва шиллиқ қават берилувчанлигига мос ҳолда қолип ашёлари танланган, бу эса протезни фиксация ва стобилизациясини яхшиланишига олиб келган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.23 й.; № 295) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2023 й.; № 62-I)  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларга асосланган ҳолда тайёрланган пластинкали протезлар қўллангандан кейин олинадиган пластинкали протезлар асосларини синиши, шифокорга ташрифлар сони ва беморларнинг протезларга мослашиш муддатини камайтирган. Ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини даволашда ишлаб чиқилган диагностик даволаш усулидан фойдаланиш, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига даволаш муддатини 2 бараварга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюжет маблағларини 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини диагностика ва даволаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллашни амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Турли ёш гуруҳларида алвеоляр ўсиқ атрофиясига боғлиқ ҳолда тиш протезларидан фойдаланиш самарадорлиги ва эҳтиёжини аниқлаш усули» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 30 сентябрдаги 04/5538-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: тўлиқ ва қисман адентияси бўлган қари ёшдагиларни ортопедик даволашни ўтказишда қўшимча жиҳозларни талаб қилмайдиган тишсиз протез ости майдонини аниқлаш учун оддий ва арзон морфологик усул ишлаб чиқилган бўлиб, у илк бор асоратлар прогнози, қисман ва тўлиқ адентияси бўлган қариялардаги патологик жараён кечишини аниқлаш мақсадида клиник ва морфометрик мезонлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қисман ва тўлиқ тишсиз кекса ва қари ёшдагиларда клиник текширувлар ва морфометрик кўрсаткичлар натижасига асосланган ҳолда протез конструкцияларини танлаш, суний тишларни теришда чакка пастки жағ бўғими шаклига инкогурент ҳолда суний тишлар танланган, окклюзиограмма ёрдамида протезни фиксация ва стабилизициясига тўсқинлик қилувчи сунъий тиш дўмбоқларини корекциялаш натижасида протездан фойдаланиш самарадорлиги ошганлиги исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.23 й.; № 295) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2023.; № 62-I)  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:алвеоляр ўсиқнинг антропометрик кўрсаткичларига асосланган ҳолда тайёрланган пластинкали протезлар қўлланганда, олинадиган пластинкали протезлар асосларини синиши, шифокорга ташрифлар сони ва беморларнинг протезларга мослашиш муддатини камайтирди, беморлар ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини даволашда ишлаб чиқилган диагностика даволаш усулидан фойдаланиш, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига даволаш муддатини 2 бараварга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюжет маблағларини 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Тиш қаторларининг тўлиқ иккиламчи адентиясини диагностика ва даволаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллашни амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига 226 800 сўмга ва бюжетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Турли ёш гуруҳларида алвеоляр ўсиқ атрофиясига боғлиқ ҳолда тиш протезларидан фойдаланиш самарадорлиги ва эҳтиёжини аниқлаш усули» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 30 сентябрдаги 04/5538-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish