Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаев Жамшед Кодиркул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг прогностик  омиллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3074.
Илмий раҳбар: Бабажанов Ахмаджон Султонбоевич, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлар доктори; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлар доктори., профессор.
Етакчи ташкилот: Истамбул меденият университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик ҳажмини танлаш ва аралашув техникасини такомиллаштиришга морфологик асосланган ёндашувни ишлаб чиқиш орқали бўқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг прогностик омилларини ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
токсик бўқоқнинг рецидив тезлиги прогностик омиллари бўқоқнинг патоморфологик шакллари, тиреопероксидазага нисбатан антитаначалар даражаси кўрсаткичлари бўйича аутоиммун жараённинг фаоллик даражаси бажарилган операция ҳажми ва касалликнинг давомийлигига қараб белгилаш асослари ишлаб чиқилган;
қалқонсимон без тўқималарида морфологик ўзгаришларнинг ривожланиши қалқонсимон без эпителиясининг пролиферацияси ва трансформациясининг устунлигини кўрсатадиган тиреопероксидазага нисбатан антитаначалар даражасига бевосита боғлиқ эканлиги исботланган, бу эса антитанача титрининг юқори кўрсаткичлари бўлган бўқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларда тиреоидэктомия зарурлиги кўрсатилган;
ултратовушли дисектор-аспиратор (CUSA) ёрдамида струмэктомияни амалга оширишнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш қалқонсимон артерия тузилмаларининг хавфсиз ажратилиши, қайтувчи хиқилдоқ нерви, паратиреоид безларини аниқлашни таъминлаган ва шу билан интраоператив асоратлар хавфини камайтириши исботланган;
бўқоқнинг токсик шакллари учун операция ҳажмини танлашнинг прогностик омилларига асосланган тавсия этилган даволаш алгоритми даволаш натижаларини ишонарли даражада яхшилаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2023 йил 25 октябрь № 60 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини ўрганиш асосида бўқоқнинг қайталанишининг асосий сабаби қалқонсимон безнинг орган сақлаб қолувчи субтотал резексияси, гиперфунксия белгилари бўлган фолликуляр коллоид бўқоқ билан гемитиреоидэктомия бажариш эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 15.09.2023 й. №17/1 ҳамда 16.09.2023 й. №21/1) билан амалиётига жорий этилган 15-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўқоқнинг патоморфологик шаклларига, тиреопероксидазага нисбатан антитанчалар даражаси кўрсаткичлари бўйича аутоиммун жараённинг фаоллик даражасига, бажарилган операция ҳажмига ва касалликнинг давомийлигига қараб токсик бўқоқнинг операциядан кейинги эрта асоратларни олдини олиш, рецидив сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жорий этилган тавсиялар жарроҳлик     йўли билан даволашга табақалаштирилган ёндашувни, шунингдек операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда, бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини танлашни оптималлаштиришга имкон берди. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши операциядан кейинги энг яқин асоратлар, токсик бўқоқнинг қайталанишининг учраш суръатини камайтириш орқали кўрсатилаётган ёрдам сифатини сезиларли даражада яхшилашга имкон берган, бунинг натижасида 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1200000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 440000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса:  Бўқоқнинг токсик шакллари билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг прогностик омилларини ўрганиш шуни кўрсатдики, бўқоқнинг қайталанишининг асосий сабаби қалқонсимон безнинг орган сақлаб қолувчи субтотал резексияси (17,2% рецидив), гемитиреоидэктомия (21,7% рецидив), гиперфунксия белгилари билан фолликуляр коллоид бўқоқ (24,2% рецидив). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг прогностик омиллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 26 декабрдаги №5254-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: тиреопероксидазага нисбатан антитаначаларининг бошланғич даражаси билан касалликнинг такрорланиш тезлигининг аниқ намунаси аниқланди, антитаначалар даражаси қанчалик юқори бўлса, такрорланиш даражаси шунчалик юқори бўлади (≥100 м Ед /л даражасида 30,3% гача). антитаначаларнинг даражаси паст бўлганда касалликнинг янада ривожланиши эҳтимоли паст, чунки фолликулаларни склеротик тўқима билан алмашиши гиперплазия ва тўқималарнинг гиперфунксияси жараёнларининг ривожланишига ҳисса қўшмайди, бу эса ушбу беморларда субтотал резексияни оқлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 15.09.2023 й. №17/1 ҳамда 15.09.2023 й. №21/1) билан амалиётига жорий этилган.15-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: токсик бўқоқнинг қайталаниши ривожланишининг қалқонсимон безнинг патоморфологик шаклига, аутоиммун жараённинг фаоллик даражасига, касалликнинг давомийлигига ва операция ҳажмига боғлиқлиги исботланган. Токсик бўқоқнинг қайталаниши ривожланишининг қалқонсимон безнинг патоморфологик шаклига, аутоиммун жараённинг фаоллик даражасига, касалликнинг давомийлиги ва бажарилган жарроҳликнинг ҳажмига боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бўқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларни даволаш натижаларининг омил таҳлили шуни кўрсатдики, рецидив ривожланишининг сабаби қалқонсимон без тўқималарида пролифератив ўзгаришлар билан токсик бўқоқ учун органларни сақлаб қолувчи жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш эди. Тавсия этилган даволаш тактикасини танлаш алгоритмининг самарадорлиги касалликнинг клиник йўналишини балл билан баҳолаш ёрдамида исботланган ва бунинг натижасида 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 740000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 82000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қалқонсимон без тўқималарида морфологик ўзгаришларнинг ривожланиши тўғридан-тўғри аутоиммун жараённинг фаоллик даражасига боғлиқ, тиреопероксидазага нисбатан антитаначаларининг юқори даражаси қалқонсимон безнинг фолликуляр эпителиясининг пролиферация ва трансформация жараёнларининг устунлигини кўрсатади. Тиреопероксидазага нисбатан антитаначалар даржаси юқори бўлганда қалқонсимон без тўқимасини қолдириш мақсадга мувофиқ эмас, бу эса ўз навабатида тиреоидэктомия зарурлигини тақозо этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг прогностик омиллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 26 декабрдаги №5254-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: ултратовуш дисектор аспираторидан фойдаланиш қалқонсимон без томирларини ва трахеянинг олд юзасини ажратиш босқичларини сезиларли даражада соддалаштирди ва бу операциянинг мураккаб босқичларини 2 баравар ва операциянинг умумий давомийлигини 1,5 баравар камайтиришга, операциядан кейинги энг эрта асоратлар (қон кетиш, қайтувчи хиқилдоқ нерв парези, гипопаратиреоз) частотасини 17,4% дан 6,1% гача камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 15.09.2023 й. №17/1 ҳамда 15.09.2023 й. №21/1) билан амалиётига жорий этилган.15-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ултратовушли дисектор-аспиратор (CUSА) ёрдамида струмэктомияни амалга оширишнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш қалқонсимон без артерияларини хавфсиз ажратилишини, қайтувчи хиқилдоқ нервни, паратиреоид безларини аниқлашни таъминлайди ва шу билан интраоператив асоратлар хавфини камайтиради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ултратовушли дисектор-аспиратор (CUSА) ёрдамида струмэктомияни амалга ошириш техникасини такомиллаштириш операцияни бажариш техникасини соддалаштиришга, интроператив асоратлар хавфини камайтиришга ва тироидэктомия вақтини 92,7±4,8 дан 63,4±3,6 дақиқагача қисқартиришга имкон берган (р<0.001). Стационарда даволаниш муддати 2 баробарга қисқарди. Шифохонада бўлиш даврининг қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 нафар бемор ҳисобига ўртача 1 кунга 152 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ултратовуш дисектор аспиратори (CUSА) ёрдамида қалқонсимон без операцияларини амалга оширишнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш томирларнинг хавфсиз чиқарилишига, қайтувчи ларингеал нерв тўпламини, паратиреоид безларини аниқлашга ёрдам берди ва операциядан кейинги энг яқин асоратлар (қон кетиш, қайтувчи ларингеал нерв парези, гипопаратиреоз) частотасини камайтиришга имкон берди, операциянинг мураккаб босқичларини 15,8±0,9 дан 6,7±0,5 дақиқагача (р<0,001), операциянинг умумий давомийлиги 92,7±4,8 дан 63,4±3,6 дақиқагача (р<0, 001) камайтиришга эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг прогностик омиллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 26 декабрдаги №5254-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бўқоқнинг токсик шакллари бўлган беморларда жарроҳлик даволаш тактикасини дифференсиал танлаш операция ҳажмини танлашнинг прогностик омилларига асосланиб, операциядан кейинги узоқ даврда қониқарсиз натижалар частотасини (токсик бўқоқнинг қайталаниши, гипотиреоз) 16,5% дан 3,6% гача камайтириш орқали кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қалқонсимон без патологияси бўлган беморларни ташхис қилиш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва СамДТУ 1-клиникаси бўйича буйруқ 16.09.2023 й. №17/1 ҳамда 15.09.2023 й. №21/1) билан амалиётига жорий этилган.15-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўқоқнинг токсик шакллари учун операция ҳажмини танлашнинг прогностик омилларига асосланган тавсия этилган даволаш-диагностика алгоритми даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бўқоқнинг токсик шакллари учун жарроҳлик аралашув тактикасини танлаш алгоритми, тиреопероксидазага нисбатан антитаначалар даражасида қалқонсимон безни олиб ташлаш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг кўрсаткичлари токсик бўқоқнинг патоморфологик шакли билан боғлиқ бўлиб, операциядан кейинги энг яқин асоратлар частотасини 17,4% дан 6,1% гача (мезон χ2 = 4.954; Df=1; p=0,027) ва операциядан кейинги узоқ даврда қониқарсиз натижаларни 16,5% дан 3,6% гача (мезон χ2 = 4.692; Df=1; p=0,031) камайтириш орқали кўрсатиладиган ёрдам сифатини яхшилашга имкон бериб, бунинг натижасида 1 нафар бемор ҳисобидан буджет маблағларини 1064000 сўмни ва буджетдан ташқари 780 000 сўм маблағларни тежаш имконини беради. Хулоса. бўқоқнинг токсик шакллари учун операция ҳажмини танлаш прогностик омилларга – тиреопероксидазага нисбатан антитаначалари даражасига асосланган бўлиши керак, уларнинг кўрсаткичлари токсик бўқоқнинг патоморфологик шакли билан боғлиқ. Таклиф этилаётган даволаш-диагностика алгоритми операциядан кейинги узоқ даврда қониқарсиз натижалар чацотасини 16,5% дан 3,6% гача камайтириш орқали даволаш сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Бўқоқнинг токсик шаклларини жарроҳлик даволашнинг прогностик омиллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 26 декабрдаги №5254-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish