Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгоров Иброхим Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мояклар ва мояк ортиғининг яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясидаги морфологик кўрсаткичлари ҳамда анор данаги ёғи билан коррекциялаш», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3474.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида мояклар ва мояк ортиғининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари ва уларни анор данаги мойи билан коррекциясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назорат гуруҳи кўрсаткичлари билан таққосланган ҳолда яллиғланишга қарши таъсир доирасига эга дори воситаларининг турли комбинацияларида сперматоген эпителийнинг таркиби аниқланган;
яллиғланишга қарши самарага эга дори воситалари таъсирида мояклар ва уларнинг ортиқларида каналча ички юзасида жойлашган Сертоли ҳужайраларининг сон жиҳатдан камайиши, парабазал сохаларга миграцияланганлиги, сперматоген ҳужайраларнинг базал қават юзасидан қисман кўчиши ва сон жиҳатидан кескин камайганлиги аниқланган;
фармакодинамик таъсири ўхшаш бўлган уч турдан ортиқ дори воситаларини қўллашдан сўнг уруғдонларда меъёрда учрамайдиган III-IV-V-турдаги эгри-бугри найларнинг пайдо бўлиши, уларда атрофик ва деструктив ўзгаришларнинг юзага келиши исботланган;
полипрагмазия шароитида ҳамда анор данаги ёғи билан коррекциядан сўнг мояклар ва уларнинг ортиқларининг Ki-67 ва Bcl-2 маркёрлари билан экспрессия даражаси солиштирма таҳлил қилинганда биокоррекция натижасида регенератив функциянинг тикланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 4 декабр №23-Z/092 сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: назорат гуруҳи кўрсаткичлари билан таққосланган ҳолда яллиғланишга қарши таъсир доирасига эга дори воситаларининг турли комбинацияларида сперматоген эпителийнинг таркиби аниқланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.09.2023; № 27) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (25.09.2023; №91) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: полипрагмазия шароитида мояк ва эпидидимис структур кўрсаткичларининг ўзгариши бўйича аниқланган қонуниятлар бепуштликни олдини олиш ва унинг асоратларини башоратлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: назорат ва яллиғланишга қарши таъсир доирасига эга дори воситалари полипрагмазияси чақирилган тажриба гуруҳларидаги сперматагоний, сперматидалар ва асосийси сперматазоидлар миқдорини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар, ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор ҳисобига 70000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 35000 сўмга иқтисод  килиш имконини берди. Хулоса: 1 нафар бемор ҳисобига 70000 сўмга бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 35000 сўмга иқтисод килиш имконини берган.
Иккинчи илмий янгилик: яллиғланишга қарши самарага эга дори воситалари таъсирида мояклар ва уларнинг ортиқларида каналча ички юзасида жойлашган Сертоли ҳужайраларининг сон жиҳатдан камайиши, парабазал сохаларга миграцияланганлиги, сперматоген ҳужайраларнинг базал қават юзасидан қисман кўчиши ва сон жиҳатидан кескин камайганлиги аниқланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.09.2023; № 27) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (25.09.2023; №91) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши самарага эга дори воситаларининг турли комбинациясида морфометрик кўрсаткичларининг меъёрдаги кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили эрта ташхис қилиш, даво самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: полипрагмазия фонида мояклар ва уларнинг ортиқларининг морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш методологияси бўйича таклиф этилган тавсиялар диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 50000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: уруғдон ва ортиқларининг полипрагмазиясидаги салбий ўзгаришларни эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига 50000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилади.
Учинчи илмий янгилик: фармакодинамик таъсири ўхшаш бўлган уч турдан ортиқ дори воситаларини қўллашдан сўнг уруғдонларда меъёрда учрамайдиган III-IV-V-турдаги эгри-бугри найларнинг пайдо бўлиши, уларда атрофик ва деструктив ўзгаришларнинг юзага келиши исботланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.09.2023; № 27) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (25.09.2023; №91) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дори воситалари полипрагмазияси таъсирида патологик уруғ найчаларининг пайдо бўлиши механизмларини билиш аҳолининг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш ва даволаш учун уларни тартибга солиш йўлларини ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: полипрагмазия таъсирида келиб чиққан функционал ўзгаришларни тадқиқ қилиш, уларни аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 55000 сўмга бюджет  маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 35000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: уруғдон ва унинг ортиғидаги патологияларни ўз вақтида баҳолаш, эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 55000 сўм бюджет маблағларидан ва 35000 нобюджет маблағлардан иқтисодий самарадорликка эришилган.
Тўртинчи илмий янгилик: полипрагмазия шароитида ҳамда анор данаги ёғи билан коррекциядан сўнг мояклар ва уларнинг ортиқларининг Ki-67 ва Bcl-2 маркёрлари билан экспрессия даражаси солиштирма таҳлил қилинганда биокоррекция натижасида регенератив функциянинг тикланиши исботланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.09.2023; № 27) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (25.09.2023; №91) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: уруғдон тўқимасида Ki67 ва Bcl-2 маркерлар экспрессиясини баҳолаш полипрагмазия ва табиий дори воситаси – анор данаги ёғи билан коррекция таъсирига жавобан аъзодаги пролифератив фаоллик ва реактив жараёнларнинг ҳолатини аниқлашга, онкологик ва иммунопатологик касалликларга эрта ташхис қўйишга, даволашни оптималлаштиришга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: прогностик аҳамиятга эга иммуногистокимёвий мезонларни ўз вақтида аниқлаш натижасида ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига даволаниш учун кетадиган бюджет маблағларидан 50000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 35000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: полипрагмазия фонида анор данаги ёғи билан коррекция қилиш 1 нафар бемор хисобига даволаниш учун кетадиган бюджет маблағларидан 50000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 35000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish