Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилов Уктам Абдураззоқович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тиш-жағ аномалияларини эрта ташхислаш ва ортодонтик даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. DSc /Tib709.
Илмий консультант: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Нуриева Наталья Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси), Abubekir Eltas тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия).
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат  университети (Россия федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда тиш-жағ аномалияларини эрта ташхислаш ва ортодонтик даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юқори жағ биосиметриясининг уч томонлама тотал торайишини самарали даволовчи, асоратларсиз, тез ва бемор учун қулай усулда кенгайтира оладиган ортодонтик мослама ишлаб чиқилган, унда лаб мушакларини бўшаштирувчи лаб пилотлари мавжудлиги, юқори жағни сагитал йўналишда суриш кучининг ортиши каби иккита хусусият унинг яқин аналогларида мавжуд эмаслиги исботланган;
илк бор юз-жағ соҳаси нуқсони билан туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи кунидаёқ оғиз бўшлиғи обтуратори қўйиш орқали бир вақтнинг ўзида сўриш, ютиш, нафас олиш функцияларини тиклашга эришилган, обтураторни эрта қўллаш натижасида туғма нуқсон билан туғилган болаларда она кўкрагини эмизиш орқали табиий озиқлантириш асосланган;
илк бор аралаш тишлов даврида юқори жағнинг икки томонлама тўлиқ ёриғи бўлган болаларни даволашда жағ юқори марказий фрагментини дистал томонга силжитиш, икки ён фрагментларни трансверзал йўналишда кенгайтириш, миофункционал мувозанатни тиклаш, юмшоқ танглай қисмини ортодонтик мослама билан узайтириш орқали нуқсонни ёпиш ва нутқни шакллантиришга эришилган, юқори жағда жойлаштириладиган мосламанинг базис қисмида юқори танглай герметиклигини таъминловчи қопламанинг бўлиши, бунда қопламанинг, ҳам  нафас олиш, ҳам нутқ шаклланишига имкон бериши бошқа аналоглардан кўра афзаллиги аниқланган;
тиш-жағ тизими аномалиялари асорати бўлган доимий тишлар тишлови давридаги патологик оклюзияларни даволаш учун тиш эмали резистентлиги ўртача ва юқори, КПО даражаси паст бўлганда олинмайдиган ортодонтик мосламалар,  тиш эмали резистентлиги паст, КПО даражаси юқори бўлганда ортодонтик ечиладиган пластинка базисли мослама қўлланилганда даволашнинг клиник самарадорлиги, ортодонтик даволашнинг олис натижалари (6 ва 12 ой) самарадорлиги исботланган;
тиш-жағ тизими аномалияларида болаларнинг биринчи сут тишлари чуққунча, шаклланаётган ва шаклланган сут тишлар тишловлари, эрта ва кечки алмашинув тишловлари, шаклланган доимий тишлар тишлови даврлари учун ортодонтик профилактик тадбирлар ҳар бир патологияга мос илк бор оптималлаштирилган, унга амал қилиниши деформацияларнинг олди олиниши, мушаклар миофункционал мувозанатини тиклаш орқали патологик оклюзиялар бартараф қилиниши, тишларнинг симметрик, кетма кетлик, аниқ вақт ва тартибда чиқиш қоидалари бузилиши, тиш қаторларининг шакл ва кўриниши ўзгаришларига олиб келшининг олди олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 5 декабрь №23-Z/090 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: юқори жағ уч томонлама тотал торайишини самарали даволовчи ортодонтик мослама ишлаб чиқилганлиги, унинг яқин аналогларидан устунлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий маълумотлар Сурхондарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (27.09.2023 й.; № 24-Т) ҳамда Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28.09.2023 й.; № 177-Т) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти юз-жағ аномалиялари бўлган болаларни  тиш-жағ тизими ҳолатини аниқлаш ва бу ҳолатда стоматологик ёрдам кўрсатиш биринчи қатновиданоқ беморларнинг анамнезлари ва ташҳислашга асосланиб, самарали даволашга эришилиши, такомиллаштирилган ортодонтик мосламалар, III томонга кенгайтирувчи пластинка базисли ортодонтик аппаратлар билан самарали даволаш усулларини стоматологлар амалиётида муваффақиятли фойдаланиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги тиш-жағ аномалия ва деформацияларини оғирлик даражасига қараб, юқори жағ ялпи торайиши аниқланган беморлар ёшини ҳисобга олиб, комплекс даволаш, қатнов сонини 25-30% гача камайтирилиши, 8-10 ойлик даволаш муддатини 6-8 ойгача камайтирилганлиги, иккита ортодонтик аппарат ўрнига битта такомиллаштирилган ортодонтик аппарат қўлланилиши, беморлар чайнов самарадорлигини физиологик ҳолати тикланиши, клиник белгиларининг яхши томонга ўзгариши, соғломлаштиришга эришилганлиги билан изоҳланган. Бир беморда ташҳислаш учун харажатлар миқдори 145 000 сўм бўлгани ҳолда беморлар чекланган сонини 21 нафар бемор комплекс даволашда даво муддати 5 қатновга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисоблаб чиқилди ва бюджет маблағларини 4 млн 972 минг 968 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда профилактика ва беморларда асоратларнинг олдини олиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилди. Хулоса: янги ортодонтик мосламани даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 145 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Юқори жағ торайиши ҳисобига юзага келган патологик окклюзияни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 7 октябрда 04/5742-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: юз-жағ соҳаси нуқсони билан туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи кунидаёқ оғиз бўшлиғи обтуратори қўйиш орқали бир вақтнинг ўзида сўриш, ютиш, нафас олиш функцияларини тиклашга эришилганлиги, аралаш тишлов даврида юқори жағнинг икки томонлама тўлиқ ёриғи бўлган болаларни даволашда ортодонтик мослама билан юмшоқ танглай функционал қисмини узайтириш орқали нуқсонни ёпиш ва нутқни шакллантиришга эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий маълумотлар Сурхондарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (27.09.2023 й.; № 24-Т) ҳамда, Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28.09.2023 й.; № 177-Т) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти юз-жағ аномалияси бўлган болаларни ортодонтик мослама ва комплекс терапевтик усуллардан фойдаланиб, даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалиши, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартириш ва беморлар, улар оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ҳар беморни ташҳислаш учун харажатлар миқдори 145 000 сўм бўлгани ҳолда 21 нафар бемор комплекс даволашда даво муддати 5 қатновга қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини 4 млн 972 минг 968 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда профилактика ва беморларда асоратларнинг олдини олиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: янги ортодонтик мосламани даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 236800 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Юқори жағ торайиши ҳисобига юзага келган патологик окклюзияни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 7 октябрда 04/5742-сонли хат юборилган.
учнчи илмий янгилик: юқори жағ тотал торайишида қўлланиладиган ортодонтик мослама ишлаб чиқилиб, унинг чизмаси асосида 3D кўриниши тайёрланиб, фойдаланиш учун тавсия қилинганлиги, юз-жағ соҳаси аномалияси бор чақалоқларда ҳаётининг биринчи кунидаёқ оғиз бўшлиғи обтуратори қўйиш орқали бир вақтнинг ўзида барча функциялар (сўриш, ютиш, нафас олиш) тикланишига эришилганлиги, хейлолопластика, веллопластика ва уронопластика операцияларигача қўллаш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий маълумотлар Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.09.2023 й.; № 58-и) ҳамда, Навоий вилоят Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2023 й.; № 962) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти тиш-жағ аномалияси бор бўлган болаларда такомиллаштирилган усуллардан фойдаланиб, ортодонтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тез тузалиши, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартириш, беморлар ва улар оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги тадқиқот давомида бюджет маблағларини 4 млн 972 минг 968 сўмга иқтисод қилиш имконини бергани ҳолда иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда асоратларнинг олдини олиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: янги ортопедик мосламанинг даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 145 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Юқори жағ торайиши ҳисобига юзага келган патологик окклюзияни даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 7 октябрда 04/5742-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: патологик оклюзияларни даволаш учун тиш эмали резистентлиги ўртача ва юқори, кариес-пломба-олиш даражаси паст олинмайдиган ортодонтик мосламалар, тиш эмали резистентлиги паст, кариес-пломба-олиш даражаси юқори бўлганда ортодонтик ечиладиган мослама қўлланилганда даволашнинг клиник самарадорлиги, ортодонтик даволашнинг олис натижалари (6 ва 12 ой) самарадорлиги исботланган, ишлатиш йўллари мукаммаллаштирилганлиги, тиш-жағ деформацияларини ортодонтик мосламалар билан даволаш тугагач касаллик рецидивини олдини олиш мақсадида ортодонтик профилактик тадбирлар  тавсия этилганлиги билан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (27.09.2023 й.; № 24-Т) ҳамда, Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28.09.2023 й.; № 177-Т)  билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти патологик окклюзия ҳамда тиш-жағ аномалиялари бўлган болаларда эрта ташҳислаш усулларидан фойдаланиб, ортодонтик даволаш тавсия этилган техникаси беморларнинг тез тузалиши, поликлиникага қатнаш кунлари қисқартириши, беморлар ва улар ота-оналарининг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги бир нафар бемор учун тиш-жағ аномалияларини эрта ташҳислаш учун харажатлар миқдори 37380 сўм; даволаш ҳаражати 742 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даволаш муддатини 5 мартага қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ҳисобланган, тадқиқот бажариш ҳисобига бюджет маблағларини 5 461 120 сўмга иқтисод қилиш имконини берганлиги билан изоҳланган. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 109 222 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Патологик оклюзия ҳамда тиш-жағ деформацияларини эрта ёшли болаларда ташҳислаш орқали оғир патологияларни олдини олиш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 7 октябрда 04/5742-сонли хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: Умумий амалиёт стоматологларига амбулатор шароитда тиш-жағ аномалияларини ортодонтик мосламалар билан даволаш тугагач касаллик рецидивини олдини олиш мақсадида ортодонтик профилактик тадбирлар тавсия этилганлиги ва даволаш самарадорлигини оширишга эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.09.2023 й.; № 58-и) ҳамда Навои вилояти Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2023 й.; № 962) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти тиш-жағ аномалия ва деформацияларини қулай, осон, оммабоп, кам харажатли, мукаммал усуллардан фойдаланиб, эрта аниқлаш ва такомилаштирилган ортодонтик даволаш тавсия этилганлиги, бемор болаларнинг тезроқ тузалиши, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартирилиши ва бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берганлиги билан асосланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги даволаш ҳаражати 742 000 сўмни ташкил қилганлиги, комплекс даволашда даволаш муддатини 5 мартага қисқариш ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5 461 120 сўмга,бюджетдан ташқари маблағларни 1 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: янги ташҳислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5 461 120 сўмга,бюджетдан ташқари маблағларни 1 200 000сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Патологик оклюзия ҳамда тиш-жағ деформацияларини эрта ёшли болаларда ташҳислаш орқали оғир патологияларни олдини олиш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2023 йил 7 октябрда 04/5742-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish