Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзматов Иззатбек Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib777.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Ҳабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Абдурашид Журақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Отамурадов Фурқат Абдукаримович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Этакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини эрта ташхислаш, жарроҳлик даволашнинг тактикаси ва оптимал усулини танлаш орқали даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларида виссеро-абдоминал диспропорцияни коррекция қилишнинг оптималлаштирувчи хирургик усули ишлаб чиқилган;
виссеро-абдоминал диспропорция даражаси, чурра ўлчамлари, соматоневрологик фон ва ёндош нуқсонлар оғирлигига боғлиқ равишда омфалоцеле ва гастрошизис кечишининг оғирлигини баҳолаш мезонлари аниқланган;
бошқа туғма аномалиялар орасида омфалоцеле ва гастрошизиснинг қиёсий ўрни белгиланган, ҳамда ёндош нуқсонлар ва қорин олд девори нуқсони ўлчамлари ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
анте- ва постнатал тадқиқотлар асосида қорин олд девори ривожланиш нуқсонлари билан энг кўп ёндошлик қилувчи бошқа туғма нуқсонли болалар туғилишининг хавф омиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023 йил 30 октябрдаги 99-сонли хулосасига (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори томонидан 2023 йил 28 сентябрдаги № 01/6464 сонли хати юборилган).
биринчи илмий янгилик: қорин олд девори ривожланиш аномалиялари гастрошизис ва омфалоцелега энг кўп ҳолларда ҳамроҳ бўлувчи туғма аномалиялар билан болаларнинг туғилиш хавф омиллари аниқланган ва бу мақсадга йўналтирилган анте- ва постнатал текширувлар ўтазиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин олд девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларда антенатал УТТ ни кенг қўллаш имконини яратган. Керакли ҳолларда бундай ҳомиладорликни тўхтатишга ва оғир нуқсонли чақалоқлар туғилиши ҳолатларини камайтиришга олиб келган. Хулоса: чақалоқларга гастрошизис ва омфалоцеледа транспортировка қилиш алгоритми ва  даволаш тактикасига риоя қилиш болада транспортировка билан боғлиқ асоратларнинг келиб чиқишини олдини олади ва даволаш натижалари самарадорлигини оширади. Қорин олд девори туғма нуқсонларида амалиётдан кейинги асоратлар салмоғини 77,9% дан 29,2% гача қисқартириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори томонидан 28.09.2023 йилдаги № 01/6464 сонли хати юборилган. Илмий янгиликнинг моҳияти:  қорин олд девори нуқсонининг бошқа туғма аномалиялар орасида омфалоцеле ва гастрошизиснинг қиёсий ўрни белгиланган, ҳамда ёндош нуқсонлар ва қорин олд девори нуқсони ўлчамлари ўртасидаги боғлиқлик исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қорин олд девори нуқсонининг шаклига ва турига боғлиқ равишда хирургик даволаш усулини танлашда дифференциал ёндашувнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги исботланган (№ДГУ 19959, 05.12.2022 йил).
иккинчи илмий янгилик: жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Республика перинатал маркази қошидаги, Республика неонатал хирургия ўқув даволаш методик маркази ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий – амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича 03.11.2023 йил №79-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги эрта ва кечки даврдаги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилаш; коррекцияланган туғма қорин олд девори нуқсони бор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин олд девори туғма нуқсонларини ўз вақтида аниқлаш ва бола туғилмасдан керакли акушерлик ва даволаш усулини танлашга имкон яратади. Бунда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони 29,2% га минималлаштирилган ва 2,2 бараварга стационарда даволаниш частотаси камайтирилган ва 2 мартагача иқтисодий самарадорлиги оширилганлигини ташкил қилган. Хулоса: қорин олдинги девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларнинг антенатал даврда аниқлашнинг энг самарадор усули - бу ултратовуш ташхислаш эканлиги исботланган. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида гастрошизис 93% ҳолатда, омфалоцеледа эса 91,3% ҳолатда аниқланган. УТТ допплерографияда киндик венасида қон оқиш тезлигини ўлчаш орқали чурра катта ёки кичиклигини аниқлаш имкони мавжуд бўлган. Киндик венасида қон оқишини паст бўлиши физиологик туғруққа қарши кўрсатма бўлган. 25 ҳафталиккача бўлган антенатал даврда ҳомилада катта ҳажмли қорин олд девори нуқсонлари ва ҳамроҳ коррекция қилинмайдиган аномалияларнинг аниқланиши ҳомилани тўхтатишга кўрсатма ҳисобланган. Қорин олдинги девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларнинг транспортировка босқичида йўл қўйиладиган хатолар бемор аҳволини оғирлашишига, ўтказиладиган операция олди даврини узоқлашишига, операциядан кейинги даврни силлиқ кечмаслилига олиб келган. Шуларнинг ўзи даволаш босқичини танлаш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори томонидан 28.09.2023 йилдаги № 01/6464 сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: қорин олд девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларда антенатал УТТ ни кенг қўллаш, нуқсонни ўз вақтида аниқлаш ва бола туғилмасдан керакли акушерлик ва даволаш усулини танлашга имкон яратган. Керакли ҳолларда бундай ҳомиладорликни тўхтатишга ва оғир нуқсонли чақалоқлар туғилиши ҳолатларини камайтиришга олиб келган (№ДГУ 23225, 13.03.2023 йил). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Республика перинатал маркази қошидаги, Республика неонатал хирургия ўқув даволаш методик маркази ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий – амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича 03.11.2023 йил №79-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чақалоқларда туғма қорин олд девори нуқсонларининг операциядан кейинги эрта ва кечки даврда чақалоқнинг ёшига мос равишда саломатлигини тўғри баҳолаш; эрта ва кечки асоратларни ривожланишини башоратлаш, даволаниш тактикасини танлаш; операциядан кейинги даврда даволаниш сифатини ошириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин олд девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларда антенатал УТТ ни кенг қўллаш, нуқсонни ўз вақтида аниқлаш ва бола туғилмасдан керакли акушерлик ва даволаш усулини танлашга имкон яратади. Керакли ҳолларда бундай ҳомиладорликни тўхтатишга ва оғир нуқсонли чақалоқлар туғилиши ҳолатларини камайтиришга олиб келган. Операциядан кейинги эрта ва кечки даврда қорин олд деворининг туғма нуқсони билан оғриган чақалоқларда гастрошизис ва омфалоцеледа хирургик даволаш усулини танлаш операциясини қўллаш ушбу нуқсонларнинг ўлим кўрсаткичларини омфалоцеледа 43,8% дан 17,6% гача, гастрошизисда эса 80,5% дан 45% гача камайишига олиб келган. Ногиронлик ва ўлим камайтирилиб бюджет маблағи иқтисод қилинган. Амалиётга тавсия этилган усул омфалоцеле ва гастрошизисни даволашнинг бевосита натижаларини яхшилаш ва амалиётдан кейинги асоратлар салмоғини қисқартириш имконини берган. Хулоса: операциядан кейинги кечки даврда коррекцияланган туғма юрак нуқсонли болаларнинг асоратлар ривожланмасдан ўз вақтида шифохонада даволаниши 1 та бемор бола учун бюджет маблағларини 35026 соъмга иқтисод қилиш имконини ва тугъма юрак нуқсонларининг операциядан кейинги кечки даврда боланинг ёшига мос равишда саломатлигини тўғри бахолаш; эрта асоратларни ривожланишини башоратлаш, даволаниш тактикасини танлаш; операциядан кейинги даврда даволаниш сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори томонидан 28.09.2023 йилдаги № 01/6464 сонли хати юборилган. Илмий янгиликнинг моҳияти: анте- ва постнатал тадқиқотлар асосида қорин олд девори ривожланиш нуқсонлари билан энг кўп ёндошлик қилувчи бошқа туғма нуқсонли болалар туғилишининг хавф омиллари аниқланган, ҳомиладорликни сақлаб қолиш ёки тўхтатишга кўрсатмаларни аниқлаштиришга ёрдам берувчи гастрошизис ва омфалоцелега ёндош аномалиялар оғирлигини прогностик баҳолаш учун антенатал скринингнинг ултратовуш жиҳатлари очиб берилганлиги исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: чақалоқларда гастрошизис ва омфалоцеле бўлганида таклиф этилган акушерлик ёрдами спектри ва йўналтириш вариантларини аниқлаштирувчи ҳамда даволаш тактикасининг оптимал вариантини танлаш алгоритмлари даволаш натижаларини сезиларли яхшилаш имконини берган. Виссеро-абдоминал диспропорция даражаси, чурра ўлчамлари, соматоневрологик фон ва ёндош нуқсонлар оғирлигига боғлиқ равишда гастрошизис ва омфалоцелени даволашнинг турли усулларига кўрсатмалар ишлаб чиқилган. Қониқарли натижа таққослов гуруҳига нисбатан 38% га яхшиланган, қониқарсиз натижа 2,3 баробарга, яъни 15,2% га камаган. Кучли вицеро-абдоминал диспропорция билан катта ўлчамли омфалоцеле ва гастрошизисни самарали коррекция усули таклиф этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Республика перинатал маркази қошидаги, Республика неонатал хирургия ўқув даволаш методик маркази ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий – амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиали бўйича 03.11.2023 йил №79-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: туғма қорин олд девори нуқсонлари бор болалар учун амбулатор шароитида тиббий реабилитацияни ривожланиши болалик давридан ногиронлик сонини камайтиради, жисмоний фаолликни оширади, ота-оналар томонидан болага нисбатан ҳимояси ҳаддан ташқари камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этиш гастрошизис ва омфалоцелени барвақт антенатал ташхислаш имкониятини ошириш, даволашнинг бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшилаш, қорин олд девори туғма нуқсонида амалиётдан кейинги асоратлар салмоғини 77,9% дан 29,2% гача, омфалоцеледа ўлим кўрсаткичини 43,8% дан 17,6%  гача, гастрошизисда эса 80,5% дан 45% гача камайтириш имконини берган. Бу ҳам йиллар давомида оълим ва ногиронликни, операциядан кейинги реабилитация усулини белгилаш ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: қорин олд девори туғма нуқсони билан туғилган чақалоқларда операция усулини танлаш витссеро-абдоминал диспропорция босқичига, соматик фонга, нуқсон тури ва қайси йўлдош нуқсонлар билан бирга келишига, қорин бўшлиғидан ташқарига чиққан аъзо турига қараб амалга оширилиши кераклиги исботланган. Кичик ва ўртача ўлчамдаги омфалоцелелар қорин олд деворининг радикал пластикасига кўрсатма ҳисобланган. Катта ўлчамдаги виссеро-абдоминал диспропорцияли омфалоцелелар босқичли коррекцияни талаб этган. Бунда вентрал чуррани апоневроз ҳисобига ҳосил қилиш операция босқичини камайтиришга олиб келган. Консерватив даволаш усулидан фойдаланиш фақат оператив муолажага жиддий қарши кўрсатмалар бўлганидагина мақсадга мувофиқ бўлган. Таклиф қилинган ва ишлаб чиқилган ЭҲМ дастурга асосан гастрошизис ва омфалоцеледа қорин бўшлиғи, шунингдек ташқарига чиққан ички аъзолар ҳажмини ҳисоблаб, беморларга бир босқичли ёки икки босқичли операция қилиш лозимлиги аниқланган. Агар қорин бўшлиғи ва ташқарига чиққан ички аъзолар ҳажмининг йиғиндиси 1,6 литрдан кичик  бўлса кўп босқичли, катта бўлса бир босқичли операция ўтказиш тавсия этилган. Тавсия этилган комплекс даволаш усулини қўллаш гастрошизисда чақалоқларнинг нобуд бўлишини 80,5% дан 45% гача, асоратларнинг келиб чиқишини эса 79,5% дан 37,1% гача камайишига олиб келган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Чақалоқларда қорин олд девори туғма нуқсонларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори томонидан 28.09.2023 йилдаги № 01/6464 сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish