Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Дониёр Ёрқинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бел-думғаза сохаси ёпиқ спинал дизрафизмларида тетринг синдромининг жарроҳлик коррекцияси», 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1286.
Илмий рахбар: Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01
Расмий оппонентлар: Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиет фанлари доктори, профессор;  Усмонхонов Одилхон Аюбхонович, тиббиет фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиет академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади орқа мия дизрафизмининг ёпиқ шаклида нейрофизиологик мониторингни қўллашга янгича ёндашувларни, нейровизуализациянинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда микрожарроҳлик техникаларини такомиллаштириш орқали тетринг синдромини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш буйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта жарроҳлик аралашувига кўрсатмаларни белгиловчи клиник, нейрофизиологик ва нейровизуал параметрлар жамланмасининг аҳамияти аниқланган;
илк бор МРТ трактографияси ва ЭНМГ тадқиқотларининг таққосланган маълумотларига асосланиб, диагностик жиҳатдан тетринг синдромини келтириб чиқарувчи, орқа мия трактининг узилиш даражаси ва нерв толаларининг фиксация нуқталари аниқланган;
илк бор асаб тузилмаларига етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириб, жарроҳлик амалиётининг радикаллигини оширувчи, ишлаб чиқилган доимий махаллий стимуляция усулининг аҳамияти исботланган;
жарроҳлик амалиётидан сўнгги узоқ муддатли даврларда юзага келиши мумкин бўлган орқа миянинг иккиламчи фиксациясини олдини олувчи, ишлаб чиқилган хирургик усулнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 1 декабрдаги № 6-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 1 декабрдаги 02-6/1201-сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: эрта жарроҳлик аралашувига кўрсатмаларни белгиловчи клиник, нейрофизиологик ва нейровизуал параметрлар жамланмасининг аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган алгоритм ва интраоперацион нейрофизиологик критериялар беморларда  хирургик даволаш тактикаси танловига индивидуал ёндашув имконини беради. Неврологик етишмовчиликнинг тикланиш муддатларини сезиларли қисқарганлиги, жаррохлик манипуляциялари самарадорлигини оширилганлиги ишлаб чиқилган интраоперацион нейромониторинг мезонлари билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.08.2021й. №56) ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.09.2021й. №71) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги тетринг синдроми бўйича жарроҳлик аралашуви илгари муайян неврологик нуқсон ривожланишидан сўнг амалга оширилган ва бу 78% беморда кузатилган. Ушбу беморларда жарроҳлик аралашуви ўтказиш аномалияни тузатишга ёрдам берган, лекин операция вақтида кучланиш ривожланиши туфайли нервлар ишемияси ва атрофияси билан боғлиқ неврологик дефицит одатда регрессия бўлмаган. Бизнинг ёндашув олдин операция қилинмаган болалар учун жарроҳлик аралашувини асослаш имконини берди. Компьютер дастури ва МРТ белгиларига қўшимча равишда SBNS шкаласининг сезувчанлиги бошланғич минимал неврологик дефицит бўлган 86% беморда операция ўтказишни асослади. Нейромониторинг бўйича компьютер дастури текширув ўтказиш вақтини 1,5 баравар қисқартирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1. Асосий гуруҳдаги беморларнинг касалхонада бўлиши ўртача 2,3 кунга камайди. Касалхонада қолиш тўлов миқдори камайди. Стационар ҳар бир бемор учун тахминан 678,5 минг сўм (прейскурант бўйича стационарнинг 1 кунлик нархи 295 000 сўм). 2. Асосий гуруҳдаги болаларда ўтказилган операциялар вақти назорат гуруҳидаги болаларга нисбатан камроқ: ўртача 47 дақиқа давомийликка эга бўлган, бу ҳар бир бемор учун 340 минг сўм тежашга сабаб бўлди. 3. Беморларга эрта реабилитацияни бошлаш уларнинг тикланишларини тезлаштиради ва келажакда ногиронлик сабабларини бартараф этишга имкон беради. Хулоса: илмий янгиликнинг биринчи банди минимал неврологик дефицитли ёш болаларда тетринг синдромини бартараф этиш бўйича жарроҳлик аралашувини амалга оширишга ва бу ҳар бир бемор учун 1 018 500 сўм тежалишига сабаб бўлди.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгилик моҳияти: илк бор МРТ трактографияси ва ЭНМГ тадқиқотларининг таққосланган маълумотларига асосланиб, диагностик жихатдан тетринг синдромини келтириб чиқарувчи, орқа мия трактининг узилиш даражаси ва нерв толаларининг фиксация нуқталари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тетринг синдромли болаларда МРТ трактографиясини қўллаш имкониятлари асосланди. Трактография диффузион оғирликдаги магнит-резонанс томографияга асосланган ташхислаш усули бўлиб, у in vivo йўлларининг йўналиши ва яхлитлигини визуализация имконини беради. Трактография маълумотлари бўйича биз беморларда “умуртқа трактининг узилиш даражаси” ва “илдизлар ва орқа мия локал фиксация жойи” аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.08.2021й. №56) ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.09.2021й. №71) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нерв илдизлари ва терминал йўлларининг фиксация нуқталарини визуал аниқлаш операция вақтида уларнинг шикастланишини минималлаштирди ва операциянинг тўлиқлигини таъминлади. Бу ногиронликнинг ривожланиш эҳтимоли минималлаштириш билан операциядан кейинги яхши неврологик натижаларга олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1. Асосий гуруҳдаги беморларнинг касалхонада бўлиши ўртача 2,3 кунга камайди. Касалхонада қолиш тўлов миқдори камайди. Стационар ҳар бир бемор учун тахминан 678,5 минг сўм (прейскурант бўйича стационарнинг 1 кунлик нархи 295 000 сўм). 2. Асосий гуруҳдаги болаларда ўтказилган операциялар вақти назорат гуруҳидаги болаларга нисбатан камроқ: ўртача 47 дақиқа давомийликка эга бўлган, бу ҳар бир бемор учун 340 минг сўм тежашга сабаб бўлди. 3. Беморларга эрта реабилитацияни бошлаш уларнинг тикланишларини тезлаштиради ва келажакда ногиронлик сабабларини бартараф этишга имкон беради. Хулоса: илмий янгиликнинг иккинчи банди минимал неврологик дефицитли ёш болаларда тетринг синдромини бартараф этиш бўйича жарроҳлик аралашувини амалга оширишга ва бу ҳар бир бемор учун 1 018 500 сўм тежалишига сабаб бўлди.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор асаб тузилмаларига етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириб, жаррохлик амалиётининг радикаллигини оширувчи, ишлаб чиқилган доимий махаллий стимуляция усулининг ахамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жарроҳлик аралашуви ҳажмини аниқлашда ва жаррохлик амалиётидан кейинги даврда беморнинг хаёт сифатини сақлашда  интраоператив нейрофизиологик мониторинг мезонлари ёндашуви кераклигидан далолат беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.08.2021й. №56) ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.09.2021й. №71) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нерв илдизларини хариталаш ва уларнинг аномал тўқималар қалинлигида аниқ жойлашувини нерв илдизлари ва терминал трактлар фиксацияси нуқталарини визуал белгилаш билан бирга аниқлаш операция вақтида уларнинг шикастланишини минималлаштирди, операцияни тўлиқ ўтказиш ва радикаллигини таъминлади. Бу ногиронликнинг ривожланиш эҳтимоли минималлаштириш билан операциядан кейинги яхши неврологик натижага олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги 1. Асосий гуруҳдаги беморларнинг касалхонада бўлиши ўртача 2,3 кунга камайди. Касалхонада қолиш тўлов миқдори камайди. Стационар ҳар бир бемор учун тахминан 678,5 минг сўм (прейскурант бўйича стационарнинг 1 кунлик нархи 295 000 сўм). 2. Асосий гуруҳдаги болаларда ўтказилган операциялар вақти назорат гуруҳидаги болаларга нисбатан камроқ: ўртача 47 дақиқа давомийликка эга бўлган, бу ҳар бир бемор учун 340 минг сўм тежашга сабаб бўлди. 3. Беморларга эрта реабилитацияни бошлаш уларнинг тикланишларини тезлаштиради ва келажакда ногиронлик сабабларини бартараф этишга имкон беради. Хулоса: илмий янгиликнинг биринчи банди минимал неврологик дефицитли илк ёшли болаларда тетринг синдромини бартараф этиш бўйича жарроҳлик аралашувини амалга оширишга ва бу ҳар бир бемор учун 1 018 500 сўм тежалишига сабаб бўлди. Хулоса: илмий янгиликнинг биринчи банди минимал неврологик дефицитли ёш болаларда тетринг синдромини бартараф этиш бўйича жарроҳлик аралашувини амалга оширишга ва бу ҳар бир бемор учун 1 018 500 сўм тежалишига сабаб бўлди.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: жаррохлик амалиётидан сўнгги узоқ муддатда юзага келиши мумкин бўлган орқа миянинг иккиламчи фиксациясини олдини олувчи, ишлаб чиқилган хирургик усулнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: яққол ифодаланган неврологик нуқсонлар, хамда орқа миянинг патологик махкамланган нуқтасидан юқори турувчи йўлларнинг блокадаси ва орқа мия структуравий шикастланишининг электрофизиологик ва тасвирий белгилари мавжуд бўлганда, тетринг синдромини жарроҳлик йўли билан даволаш мақсадга мувофиқ эмаслиги таклиф этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.08.2021й. №56) ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.09.2021й. №71) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ликворея – бу узоқ вақт касалхонага ётқизишга, бутун марказий асаб тизимининг яллиғланиш асоратларини ривожланишига ва ҳатто ўлимга олиб келадиган хавфли асорат. Ликвореянинг олдини олиш усулларидан фойдаланиш унинг хавфини 9% дан 0 гача камайтирди. Орқа миянинг иккиламчи фиксацияси ногиронликнинг тобора ёмонлашишига олиб келади. Беморларни эрта реабилитация қилишни бошлаш уларнинг тикланишини тезлаштиради ва келажакда ногиронлик сабабларини бартараф этишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1. Ликворея билан оғриган беморлар стационарда қўшимча ўртача 9 кун ётишади. Касалхонада қолиш учун тўловни камайтириш: стационар ҳар бир бемор учун 2 млн. 655 сўм (прейскурант бўйича стационарнинг 1 кунлик нархи 295 000 сўм). 2. Биздаги маълумотларга кўра ҳар бир учинчи болада тетринг синдроми бўйича операциядан сўнг унинг иккиламчи фиксацияси ривожланади, бу эса такрорий операцияни талаб этади. Иккиламчи тетринг синдромини операция қилиш нархи ўртача 12 млн сўмни ташкил этади. Ушбу усул ҳар бир бемор учун 14 млн сўмгача тежаши мумкин. 3. Ногиронлик нафақаси нархи давлат учун ойига 400 минг сўмни ташкил этади. Бизнинг методологиямиздан фойдаланиш ушбу харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради.  Хулоса: ишлаб чиқилган усул тетринг синдроми хирургияси ва операциядан кейинги ликвореяда орқа миянинг иккиламчи фиксациясини олдини олиш усули ҳар бир беморда 14 млн сўмгача тежайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish