Sayt test rejimida ishlamoqda

Холова Нодира Фазлиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишлари истиқболини белгилаш ва профилактикаси», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2058.
Илмий раҳбар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари  доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон тиббиёт институти, PhD.04/30.06.2020.TIB.I16.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Жавдатовна, тиббиёт  фанлари доктори, профессор; Шалина Раиса Ивановна, тиббиёт  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир қизларда репродуктив тизим бузилишларини башорат қилиш ва олдини олишнинг оптимал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
репродуктив тизим бузилишларини ўзига хос ривожланишини аниқлашда гормонал фоннинг хусусиятларини тавсифловчи (ФСГ, ЛГ, эстрадиол, прогестерон, антимюллер гормон, тестостерон), зичлиги паст липопротеинларни миқдорининг ошиши ва микроэлементларнинг камайиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар ва қон зардобининг оптик зичлигининг лаборатор кўрсаткичлари аниқланган;
ўсмир қизларда ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим дисфункциясини башорат қилувчи гормонал ҳолат (ФСГ ва ЛГ,АМГ гормонлариниг пасайиши, эстрадиол, тестостерон гормонларининг ошиши) бузилишининг патогенетик омиллари ва липид спектрининг прогноз қилишдаги роли ўрганилган;
репродуктив функцияни шакллантиришдаги бузилишларни башорат қилиш учун ўсмир қизлардаги метаболик ва гормонал бузилишлар хусусиятларининг ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларнинг репродуктив тизим бузилишларининг олдини олиш учун клиник лаборатор ва функционал тадқиқот усулларидан фойдаланиш самарадорлиги, қон зардобининг оптик зичлиги, липид спектри, микроэлементларнинг ҳолати баҳоланиб, даволашни такомиллаштириш бўйича оптимал чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 18 ноябрдаги №23-Z/083- сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: репродуктив тизим бузилишларини ўзига хос ривожланишини аниқлашда гормонал фоннинг хусусиятларини тавсифловчи (ФСГ, ЛГ, эстрадиол, прогестерон, антимюллер гормон, тестостерон), зичлиги паст липопротеинларни миқдорининг ошиши ва микроэлементларнинг камайиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар ва қон зардобининг оптик зичлигининг лаборатор кўрсаткичлари аниқланган. Ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларини ўз вақтида олдини олиш мақсадида, гормонал фоннинг хусусиятларини тавсифловчи ФСГ, ЛГ, эстрадиол, прогестерон ва зичлиги паст липопротеинларни миқдорининг ошиши, микроэлементларнинг камайиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар, қон зардобининг оптик зичлигининг лаборатор кўрсаткичлари ўрганиш зарурлиги курсатилган; ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларини ўз вақтида олдини олиш натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Бухоро шаҳар  тиббиёт бирлашмасининг 19.09.2022 йилдаги 54/1-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 28.09.2022 йилдаги 62/1-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган текшириш усуллари ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларини самарали текширув усули бўлган қон зардобининг оптик зичлигининг теширувлар орқали аниқланиши, яъни бошқа текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. 2) текшириш усулининг қулайлиги вақт сарфининг камлиги, лаборант врач, акушер –гинеколог томонидан ҳам аниқланиб ўрганила олиши, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларини самарали текширув усули бўлган, гормонал фонни ва қон зардобининг оптик зичлигининг теширувларига асосланган, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин булган асоратларнинг олдини олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 56 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 35000сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ўсмир қизларда ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим дисфункциясини башорат қилувчи гормонал ҳолат (ФСГ ва ЛГ,АМГ гормонлариниг пасайиши, эстрадиол, тестостерон гормонларининг ошиши) бузилишининг патогенетик омиллари ва липид спектрининг прогноз қилишдаги роли ўрганилган. Ўсмир қизларда ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим дисфункциясини башорат қилувчи гормонал ҳолат (ФСГ ва ЛГ,АМГ гормонлариниг пасайиши, эстрадиол, тестостерон гормонларининг ошиши) бузилишининг патогенетик омиллари ва липид спектри прогноз қилишнинг эрта омили эканлиги таклиф қилинган; репродуктив тизим дисфункцияси билан асоратланган ўсмир қизларда ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларни эрта ташхислаш ва даволаш сифати яхшиланган. Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 19.09.2022 йилдаги 54/1-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 28.09.2022 йилдаги 62/1-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мамлакатимиз қишлоқ ҳудудида яшовчи  ўсмир қизлар ва репродуктив ёшдаги аёллар орасида репродуктив тизими бузилиши билан, аёллар малаҳатхонасига мурожаат қилувчи аёллар орасида ушбу касалликларни учраш даражасини камайтириш мақсадида, липид алмашуниви, қон зардобининг оптик зичлиги текширув усулларини қўллаш орқали, хавф омилларини эрта аниқлашга, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг 4-5кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 120 минг сўмгача иқтисодий самардорликка эришилган. Жами беморлардан 3600000 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: ўсмир қизларда ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим дисфункциясини даволаш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 47000сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 19000сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: репродуктив функцияни шакллантиришдаги бузилишларни башорат қилиш учун ўсмир қизлардаги метаболик ва гормонал бузилишлар хусусиятларининг ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Репродуктив тизими функцияси бузилган эрта репродуктив ёшдаги аёлларда гормонал, липид алмашинуви кўрсаткичлари тизимли ўрганилиши замирида, репродуктив тизими  асоратларини эрта ташхислаш ва уларни ўз вақтида даволаш ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларни ҳаёт сифати яхшиланиб ва шифо жараёнини тезлаштиради. Бухоро шаҳар
 тиббиёт бирлашмасининг 19.09.2022 йилдаги 54/1-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 28.09.2022 йилдаги 62/1-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мамлакатимиз қишлоқ туманларида репродуктив тизими дисфункцияси билан асоратланган ўсмир қизлар, аёллар маслахатхонасига мурожаат қилиб келганида, гормонал ва ультратовуш текширувлари орқали текширилиб, улар орасида ушбу касалликлар билан учраш даражасини камайтиришга эришилган; улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган асоратлар камайишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: репродуктив тизими дисфункцияси бўлган аёлларни олиб бориш тактикасида гормонал ҳолатнинг бузилиши, қонннинг оптик зичлигининг ўзгариши эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,5 кундан 6 кунгача қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 125000сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларда репродуктив тизим бузилишларида кузатилиши мумкин бўлган асоратларинг олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 46000сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 20 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўсмир қизлар ва эрта репродуктив ёшдаги аёлларнинг репродуктив тизим бузилишларининг олдини олиш учун клиник лаборатор ва функционал тадқиқот усулларидан фойдаланиш самарадорлиги, қон зардобининг оптик зичлиги, липид спектри, микроэлементларнинг ҳолати баҳоланиб, даволашни такомиллаштириш бўйича оптимал чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Нафақат клиник клиник кўрсаткичларни, балки даволаш тактикаси ва стратегиясини олдиндан белгилаш ва унинг самарадорлигини назорат қилиш имконини берувчи ўсмирлик ва репродуктив даврида асоратларининг оғирлигини башоратлаш усули ишлаб чиқилган. Бухоро шаҳар
 тиббиёт бирлашмасининг 19.09.2022 йилдаги 54/1-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 28.09.2022 йилдаги 62/1-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўсмирлик ва репродуктив даврида репродуктив тизими бузилишларини эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган усуллар ёрдамида, олинган натижалар асоратланган беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш репродуктив тизими бузилиши билан асоратланган аёлларни эрта ташхислашда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг тадқиқодга жалб қилинган беморларимиз шифохонада қолиш муддатини 8 кундан 5 кунгача кунга қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1314000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 468500 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 945499 сўм фойда билан чиқдик; 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан эндокринолог, терапия бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish