Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразакова Ширин Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диисертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Болаларда нефролитиазнинг ривожланишини олдини олиш ва литоген омиллар таъсирини метаболик хавфини баҳолашга замонавий ёндашувлар”,  14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2098.
Илмий раҳбар: Шаманасурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмеджанова Наргиза Исмаиловна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда нефролитиазни ривожланишига таъсир қилувчи литоген омилларни метаболик хавфини аниқлаш, прогнозлаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдикнинг эрталабки порциясининг биёкимёвий тахлилида креатининни юқори, ўрта кўрсаткичларида цитратлар ва магний даражасининг пасайиши фонида мочевина, сийдик кислотаси, Са++, P+, Cl–, Na+, K+ ионлари ва оксалатлар кўрсаткичларининг ошиши исботланган, мос равишда СТК, ТИН ва ДМНда концентрациянинг бешта даражаси бўйича (паст, ўртадан паст, ўртача, ўртадан юқори ва юқори) болаларда метаболик ўзгаришларнинг жиддийлиги аниқланган;
литоген  моддаларнинг креатининга нисбатининг ўртадан юқори ва юқори концентрацияси (Ca/Cr, оксалат/Cr, МК/ Cr,P+/Cr, Cl– /Cr, Na+/Cr, K+/Cr) ва антилитоген омилларнинг (Mg++/Cr,цитратлар/Cr) ўртадан паст ва паст қийматлари нефролитиаз ривожланишининг юқори метаболик хавфини ишончли диагностик маркерлари хисобланиши исботланган;
болалар ва уларнинг оналари анамнез кўрсаткичларига асосланиб, балл тизимида нефролитиаз шаклланиши хавфининг ишончли скрининги учун, прогностик матрица поддиапазонлари (заиф 106,9-371,8 балл, ўрта 371,9-636,7 ва юқори 636,8-952,7) ишлаб чиқилган;
12 ой мобайнида қўлланиладиган метаболик ўзгаришларнинг профилактикаси дастурининг самарадорлиги (овқатланиш одатларини ўзгартириш, кўп суюқлик ичиш режими, ҳар 2,5-3 соатда мажбурий сийдириш) ва дори-дармонлар билан коррекция қилиш (В6 витамини, магний оксиди, калий цитрат) болаларда тош пайдо бўлиш хавфини 2,6 мартага камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт комиссияси хулосасига асосан 2023 йил 29 апрелдаги 03/21-сон (бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига илмий инновацияларни жорий этиш тўғрисида Тошкент педиатрия тиббиёт институтидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига хат юборилган 2023 йил 25 сентябр №03/1911-сон):
биринчи илмий янгилик: сийдикнинг эрталабки порциясининг биокимёвий тахлилида креатининнинг юқори, ўрта кўрсаткичларида цитратлар ва магний даражасининг пасайиши фонида мочевина, сийдик кислотаси, Са++, P+, Cl–, Na+, K+ ионлари ва оксалатлар кўрсаткичларининг ошиши исботланди, мос равишда СТК, ТИН ва ДМНда концентрациянинг беш даражаси бўйича (паст, ўртадан паст, ўртача, ўртадан юқори ва юқори) болаларда метаболик ўзгаришларнинг ифодаланганлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани, 40 - Оилавий поликлиникасининг 05.07.2023 йил №379-14-205-сон ва Тошкент вилояти Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасининг 31.07.2023 йилдаги 2484-10-139-ТВ/2023-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: литоген ва антилитоген омиллар таъсирини боланинг ёшига мос равишда тўғри баҳолаш хатолар сонини минималлаштиради ва амбулаторияда профилактика мақсадида дори-дармонлар билан даволашни оптималлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ муддатларда 50 нафар болалардан 19 тасида литоген ва антилитоген омиллар кўринишида НЛ хавф омилларини эрта аниқлаш НЛни эрта ташхислашнинг мумкин булган асоратларини 38% камайишига олиб келди. Шу билан бирга, ҳар бир беморга стационар даволаниши учун сарф қилинадиган бир кунли ҳаражати 260 000 сўм пул ташкил қилган, 19 нафар беморга 4 940 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда НЛ юзага келишига таъсир қилувчи литоген ва антилитоген омилларни эрта ташхислаш, болаларда НЛ юзага келишига таъсир қилувчи омилларни тор йўналишдаги фармакологик профилактикаси бюджет маблағларини 1 та беморга 260 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Литоген  моддаларнинг креатининга нисбатининг ўртадан юқори ва юқори концентрацияси (Ca/Cr, оксалат/Cr, МК/ Cr,P+/Cr, Cl– /Cr, Na+/Cr, K+/Cr) ва антилитоген омилларнинг (Mg++/Cr,цитратлар/Cr) ўртадан паст ва паст қийматлари нефролитиаз ривожланишининг юқори метаболик хавфини ишончли диагностик маркерлари хисобланади ва буйруққа мувофиқ амалиётга тадбиқ этилди. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани, 40 - Оилавий поликлиникасининг 05.07.2023йил №379-14-205-сон ва Тошкент вилояти Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасининг 31.07.2023 йилдаги 2484-10-139-ТВ/2023-сонли буйруғи билан. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сийдик биокимёвий таҳлилининг абсолют ва нисбий кўрсаткичларини креатининга нисбатан таҳлил қилиш бизга болаларда метаболик касалликларнинг етакчи  маркерларини аниқлашга имкон беради, бу бизга НЛ нинг тор йўналишдаги фармакологик профилактикаси ўтказиш ва унинг самарадорлигини сийдикнинг биокимёвий тахлилини баъзи нисбатлар бўйича аниқлаш имконини беради, бу эса том маънода НЛ диагностикаси сифатини яхшилаш ва уни даволаш самарадорлигини баҳолашни минимал иқтисодий сарф харажатлар ёрдамида ўтказиш имконини беради, бу эса болалар ҳаёти сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сийдик биокимёвий тахлилининг абсолют ва нисбий кўрсаткичларини тахлил қилиш НЛнинг эрта ташхислашни ва тор йўналишдаги фармакологик профилактикасини ўтказиш имконини берди, бу эса самарадорликни оширди. Шу билан бирга, ҳар бир беморга стационар даволаниши учун сарф қилинадиган бир кунли ҳаражати 260 000 сўм пул ташкил қилган, 19 нафар беморга 4 940 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: сийдик биокимёвий тахлилининг абсолют ва нисбий кўрсаткичларининг креатининга нисбатан диагностик тахлилини жорий этиш натижасида болаларда метаболик бузилишларнинг етакчи маркерларини  аниқлаш 1 болага 260 000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
 учинчи илмий янгилик: болалар ва уларнинг оналари анамнез кўрсаткичларига асосланиб, балл тизимида нефролитиаз шаклланиши хавфининг ишончли скрининги учун, прогностик матрица ишлаб чиқилган: заиф (106,9-371,8 балл), ўрта (371,9-636,7) ва юқори (636,8-952,7) ва буйруққа мувофиқ амалиётга жорий этилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани, 40 - Оилавий поликлиникасининг 05.07.2023йил №379-14-205-сон ва Тошкент вилояти Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасининг 31.07.2023 йилдаги 2484-10-139-ТВ/2023-сонли буйруғи билан. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ёшга қараб болаларда НЛ ривожланишида турли хавф омилларининг потенциал таъсирини тўғри баҳолаш НЛ ривожланишини башорат қилиш ва шунга мос НЛ шаклланиши ва ривожланишининг тор йўналтирилган оптимал фармакологик профилактикасини танлаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 19 болага НЛ шаклланиши ва ривожланиши учун хавф даражаларига кўра, амбулатория шароитида НЛ шаклланиши ва ривожланишининг олдини олиш учун оптимал тор мақсадли фармакологик тактикалар тайинланди. НЛ шаклланиши ва ривожланишининг эрта амбулатор тор йўналтирилган фармакологик профилактикаси бундай болаларда НЛ шаклланишини 3,2 баравар камайтиришга ва лаборатор тузалишининг икки баравар тезлашишига имкон берди, яъни 12 604 980 сўм тежалди. Хулоса: амбулатория шароитида НЛ шаклланиши ва ривожланишининг тор йўналтирилган фармакологик профилактикаси бўйича ўз вақтида эрта оптимал тактикалар 1 бола учун 663 420 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: метаболик ўзгаришларнинг олдини олиш дастурининг самарадорлиги (овқатланиш одатларини ўзгартириш, кўп суюқлик ичиш тартиби, ҳар 2,5-3 соатда мажбурий сийиш) ва дори-дармонлар билан коррекция қилиш (В6 витамини, магний оксиди, калий цитрат) болаларда тош пайдо бўлиш хавфини 2,6 марта камайтириши исботланди  ва буйруққа мувофиқ амалиётда синовдан ўтказилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани, 40 - Оилавий поликлиникасининг 05.07.2023йил №379-14-205-сон ва Тошкент вилояти Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасининг 31.07.2023 йилдаги 2484-10-139-ТВ/2023-сонли буйруғи билан. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: НЛ билан оғриган болалар учун амбулатория шароитида тиббий реабилитация қилиш учун литоген ва антилитоген хавф омилларига кўра болаларда ушбу патологиянинг хавфини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш НЛ пайдо бўлиш частотасини камайтиради ва амбулатория шароитида НЛ шаклланиши ва ривожланишининг тор йўналтирилган фармакологик профилактикаси самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган комплекс профилактикаси амбулатория шароитида болаларда НЛ ривожланишининг литоген и антилитоген маркерларига қараб метаболик ўзгаришларини коррекция чораларини самарадорлигини оширишини кўрсатди ва НЛ хавфини 2,6 баробарга камайтирди. Стационар даволашда жаррохлик муолажаси билан ўтказилган тадбирлар комплексининг нархи 19 болада 31 616 000 сўмни ташкил этган ва иқтисод қилинган. Хулоса: болаларда ушбу патологияни литоген ва антилитоген омиллари бўйича хавф омилларини аниқлаш мезонлари дастурини қўллаш узоқ муддатда бюджет маблағларини хар бир болага 1 664 000сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish