Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоқова Манзура Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак патологияси бор хомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларини камайтириб олиб боришни оптималлаштириш», 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Тib821.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Ҳамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Нигматуллаева Мастура Нуриллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббий ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликда илк маротаба юзага чиққан юрак касаллиги турларини аниқлаш, олиб бориш тактикасини оптималлаштириш, ҳомиладорликни узайтириш имкониятини ва туғдириш усулларини башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив ва проспектив тадқиқотлар ва беморларнинг динамик мониторинги асосида биринчи марта ҳомиладорликда юрак касалликларининг юзага чиқишида ҳомиладорликка боғлиқ хавф омиллари анамнез, клиник-лаборатор кўрсаткичлар ва функционал текширув усуллари асосида ажратилган, касаллик ривожланишида  ўрни исботланган;
юрак касалликлари мавжуд ҳомиладорларда NTpro-BNP миқдори ҳомиладорликнинг I триместридан III триместригача 1,1 дан 4 бараварга, АЛТ ва АСТ 1,1 дан 2,2 бараварга сурункали юрак етишмовчилиги даражасига мос равишда ошиши билан допплерометрик кўрсаткичларда ҳомилада қон айланишнинг бузилишига олиб келиши исботланган;
юрак патологияси бўлган ҳомиладор аёлларда комплекс текширув юрак фаолиятининг функционал хусусиятларини, клиник-лаборатор ва NT pro-BNP маркёрини аниқлаш ёрдамида ҳомиладорликни узайтириш имкониятини башоратлаш усуллари таклиф қилинди ва унинг самарадорлиги исботланган;  
юрак патологияси турига ва унинг оғирлигига қараб, юрак етишмовчилиги бўлган ҳомиладор аёлларда NT pro-BNP миқдорининг ошиши она ахволи ва хомила ўсиши билан туғри коррелацион боғланган бўлиб, стационар даражасини танлаш ва  госпитализация қилиш, туғруқ муддатини ва турини  аниқлаш учун алгоритм ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил  21 октябрдаги – 08\026 сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 21 июлдаги 09-05980- сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: биринчи марта ҳомиладорликда юрак касалликлари юзага чиқишида ҳомиладорликка боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган хавф омиллари, анамнез, клиник-лаборатор кўрсаткичлар ва функционал текширув усуллари асосида ажратилган, касаллик ривожланишида ўрни аниқланган,  иммун тизим ва гемодинамик ўзгаришларга қараб ажратилган, касаллик ривожланишида  ўрни Республика Перинатал маркази бўйича (21.07.2023 йил №141-сон) буйруқ билан, Хоразм вилояти Перинатал маркази бўйича (22.07.2023 йил №64 сон) буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширув асосида юрак касалликларини прегравидар даврда ва ҳомиладорликда юзага чиқишини олдини олиш учун тавсиялар бериб  мавжуд ҳомиладорликда касалликни  эрта ташхислаш натижасида ҳомиладорликни узайтириш имкониятлари оширилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳомиладорликда хавф омилларини эътиборга олган ҳолда 15 нафар аёлда эрта ташхислаш имкони бўлган, ушбу ҳомиладор аёлларда даволаш чора тадбирларини эрта бошлаш ҳомиладор аёллар шифохонада ётиш муддатини 7,5 кундан 4,5 кунгача (3 кунга) қисқартириб, шифохонада ётиш тўловини 15 нафар ҳомиладор аёлга хисоблаганда, 1650000 cўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: таклиф қилинган усулни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига шифокорнинг амбулатор кўриги 60000 сўм ва ҳомиладорларни  шифохонада 1 кунлик даволаниши учун 110000 сўм бюджет маблағлари ҳисобидан умумий 170000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.  
иккинчи илмий янгилик: юрак касалликлари мавжуд ҳомиладорларда NT pro-BNP миқдори ҳомиладорликнинг I триместридан III триместригача 4 бараварга, АЛТ ва АСТ 2,2 бараварга, сурункали юрак етишмовчилиги даражасига мос равишда ошиши билан допплерометрик кўрсаткичларда ҳомилада қон айланиш бузилишига олиб келиши Республика Перинатал маркази бўйича (21.07.2023 йил №141-сон) буйруқ билан, Хоразм вилояти Перинатал маркази бўйича (22.07.2023 йил №64 сон) буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак касалликлари бор ҳомиладорларда I-III триместрда NT pro-BNP миқдорини аниқлаш ҳомила холатини эрта  башоратлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: плацентар етишмовчилик ва ҳомилани она қорнида ўсишдан ортда қолишини вақтида аниқлаш орқали асоратлар билан туғиш олди олиниб, 10 нафар чақалоқ учун кунига 106000 сўм, касаллик туфайли даволанишига оилавий поликлиника шифокорининг амбулатор кўриги учун 600000 сўм ва шифохонада 1 кунлик даволаниши учун 1100000 сўм иқтисод қилишга эришилди. Умумий бир кунлик учун 1806000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Ҳомиладорларда юрак касаллиги мавжуд бўлганда, юрак-қон томир тизимидаги асоратлар билан бир қаторда хомила холати учун кунига 10600 сўм, касаллик туфайли даволанишига 1 нафар бемор ҳисобига шифокорнинг амбулатор кўриги учун 60000 сўм ва ҳомиладорларни шифохонада 1 кунлик даволаниши учун 110000 сўм бюджет маблағлари ҳисобидан умумий бир нафар ҳомиладор аёлга   180600 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: биринчи марта ҳомиладорликда юрак касалликлари юзага чиққан аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмида комплекс текширув ва NT pro-BNP миқдори юрак етишмовчилигини баҳолашда, акушерлик ва перинатал асоратларни вақтида аниқлашида диагностик ўрни Республика Перинатал маркази бўйича (21.07.2023 йил №141-сон) буйруқ билан, Хоразм вилояти Перинатал маркази бўйича (22.07.2023 йил №64 сон) буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширув асосида юрак касалликлари мавжуд ҳомиладорларни тавсия этилган алгоритм асосида олиб борилганда юрак етишмовчилигини эрта ташхислаш натижасида ҳомиладорликни узайтириш ва туғруқни башоратлаш сифати яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комплекс текширув ва NT pro-BNP миқдорини аниқлаш орқали муддатидан олдинги туғруқ ва асоссиз аралашувларни кесар кесишни камайтириш йўли билан 30 нафар ҳомиладорда табиий йўл билан туғдиришга эришилди ва шифохонада  даволаниши 5 кундан 3 кунга камайиб, 2 кун учун минимал 3300000 сўм, кесар кесиш амалиётига кетадиган харажатлар 60000000 сўм иқтисод қилинган. Умумий 63300000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.  Хулоса: Юрак касалликлари мавжуд ҳомиладорларни олиб боришда тавсия этилган ташхислаш алгоритм асосида олиб борилган аёлларда ташхислаш мақсадида NT pro-BNP миқдорини аниқлаш орқали муддатидан олдинги туғруқ ва асоссиз тиббий аралашувларни камайтириш йўли билан 1 нафар ҳомиладорни  шифохонада 1 кунлик даволаниши учун 110000 сўм ва кесар кесиш амалиётига кетадиган харажатлар 2000000 сўм иқтисод қилинган. Умумий бир нафар ҳомиладор аёлга  2110000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: юрак патологияси турига ва унинг оғирлигига қараб, юрак етишмовчилиги бўлган ҳомиладорларда NT pro-BNP миқдорини ошиши она ахволи ва ҳомила ўсиши билан тўғри коррелацион боғланган бўлиб, стационар даражасини танлаш ва госпитализация қилиш, туғруқ муддати ва турини аниқлаш касалланишда кўрсаткичи камайишига олиб келиши Республика Перинатал маркази бўйича (21.07.2023 йил №141-сон) буйруқ билан, Хоразм вилояти Перинатал маркази бўйича (22.07.2023 йил №64 сон) буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак касалликлари бор ҳомиладорларда II-III триместрда NT pro-BNP миқдорини аниқлаш орқали она ва ҳомила холатини эрта  башоратлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак касалликлари мавжуд аёлларда NT pro-BNP миқдорининг ошиши билан динамикада аёллар вазн қушиши камайган, туғруқ давомийлиги қисқарган, шу билан бирга ҳомилада вазн қушиши камайгани  клиник-метаболик ўзгаришлар, гемоглобин камайиши, юзага чиқиши мумкин бўлган нохуш асоратларни юзага чиқишидан кунига 15 нафар ҳомиладордан 159000 сўм, касаллик туфайли шифокорнинг амбулатор кўриги бир марталик қатнов учун 15 нафар ҳомиладорга 900000 сўм ва шифохонада даволаниши учун 1650000 сўмни, жами 2709000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: аёлларда юрак етишмовчилигини аниқлаш, аёл ва ҳомиладаги ўзгаришларни вақтида аниқлашга 10600, ҳомила холатини яхшилаш, касаллик туфайли шифокорнинг амбулатор кўриги бир марталик қатнов учун 1 нафар  ҳомиладорга 60000 сўм ва шифохонада 1 кунлик шифохонада даволаниши учун 110000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish